Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Эътироф – янги марралар сари ундайди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Бугун партия Сиёсий Кенгаши ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан самимий табрикладилар.

#uzlidep #tabrik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент туманида ёшлар етакчилари партия сафдошларига айланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12983

Энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланаётганининг ўзи ҳам уларнинг фаолиятига берилган юксак баҳо эканини алоҳида эътироф этди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ишчи гуруҳи Нишон ва Деҳқонобод туманларида

➡️«Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб аҳолига қўлайлик яратиш мақсадида “Дала дўконлари” қуриб берилмоқда.

➡️“Жануб Машъали” МФЙда яшовчи Алишер Туйчиев иссиқхона даромад манбаи бўлиб хизмат қилишини тушуниб, қўшимча тўқсонбости экинларни экиб, ўз томорқасидан самарали фойдаланиб келади.

➡️“Нодира” маҳалласи яшовчи Панжиев Зиёдулла акани хонадон томорқасида мандарин, лимон, апельсин, олма, узум ва анор етиштирилади.

➡️1000 та ихчам иссиқхона ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлар ўрганилди ва талабгорларнинг имконятидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди.

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди.

👉 Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида аҳолининг маълум бир қатламига субсидия ажратиш учун  415,6 млрд. сўм маблағлар сарфланди.

👉 Иқтисодиётга амалга оширилган харажатлар 13 491,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу харажатлар ҳисобот давридаги жами Давлат бюджети харажатларининг 13,1 фоизини ташкил этди.

Иқтисодиёт харажатлари асосан қуйидаги йўналишларга амалга оширилди:

▪️ сув хўжалиги эксплуатацияси харажатлари – 3 596,9 млрд. сўм;
▪️ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш – 149,2 млрд. сўм;
▪️ аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш харажатлари – 2 118,6 млрд. сўм;
▪️ Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз молиявий ёрдам – 3 900,0 млрд сўм;
▪️ табиатни муҳофаза қилиш ишларига – 136,7 млрд. сўм;
▪️ уй-жой коммунал ишларига – 532,4 млрд. сўм.

👉 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси
тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 942,2 млрд. сўм йўналтирилди.

👉 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2 651,0 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

👉 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан 4 550 та объектлар учун 3 000,0 млрд. сўм, жумладан, 4 179 та ички йўлларга 2 000,0 млрд. сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 000,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектларга қурилиш таъмирлаш ишларнинг хажмидан келиб чиқиб 1 112,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

👉 Давлат ҳокимияти, бошқарув, адлия, прокуратура ва суд органлари таъминотига ҳисобот даврида 5 542,0 млрд. сўм ёки жами Давлат бюджети харажатларининг 5,4 фоизи йўналтирилди.

👉 Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини
молиялаштиришга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳисобот даврида 508,8 млрд. сўм ажратилди.

Юқоридаги амалга оширилган харажатларни ҳисобига олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети баланси 2022 йил I ярим йиллик якуни билан 14,4 трлн сўм дефицит билан якунланиб, ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди.

@a_xaitov
#Фотофакт
Раис Хаитов Пастдарғомда фермерлар билан учрашди

Пастдарғом тумани “Зарафшон” ММТП “Эшонбой” фермер хўжалигининг 200 гектар ер майдонида мавсум бошида 100 га ғалла экилиб, режа ортиғи билан бажарилди. Ҳозирда ғалладан бўшаган майдонларни ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги боис "дафтарларга” киритилган 70 нафар аҳолига шолғом, саримсоқпиёз, ловия, мош каби такрорий экин етиштириши учун бўлиб берилган.
Ҳозир фермер хўжалиги 82 га майдондаги пахта ҳосилини йиғишга ҳозирлик кўрмоқда.

Актам Хаитов тумандаги фермерлар билан мулоқот вақтида, уларнинг ҳуқуқ ва манфаати ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашдаги ўринлари ҳақида тушунча берди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити кўтаринки руҳда ўтказиляпти

👉 Батафсил

Мазкур саммит 20 га яқин давлатлардан ташриф буюрган парламент вакиллари билан ўзаро тажриба алмашиш, фикрлашиш, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтмоқда.

#uzlidep #sammit #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Электорат манфаатига мос “йўл харитаси”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12992

Шу муносабат билан куни кеча юқоридаги муҳим қарорда белгиланган вазифаларни атрофлича ўрганиш мақсадида O‘zLiDePнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва БПТ раислари учун ташкил этилган ўқув­семинарнинг биринчи босқичи ўтказилди.

#uzlidep #yolxaritasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
# Фотофакт 30 нафар фуқарога қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириши учун кредит берилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Жиззах вилоятида бўлиб, фермер хўжаликларида ва аҳоли томорқаларда амалга оширилаётган кузги дала ишлари билан яқиндан танишмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Арнасой туманида бўлиб ўтди. “Бобур” МФЙ да 515 та хонадон бўлиб, улар 23,8 гектар майдондан фойдаланиб келмоқда. Маҳаллада 22 та иссиқхоналар қурилиб ҳозирда маҳаллий аҳолининг оилавий даромади ўсишига эришилмоқда.

Учрашувда Кенгаш ҳузуридаги Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан тумандаги 30 нафар фуқарога 728.282 минг сўм кредит ажратгани маълум қилинди. Шундан 5 нафар фуқарога иссиқхонага, 9 нафар фуқарога мотокультиватор, 4 нафар фуқарога чорвачилик йўналишлари бўйича кредитлар ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube