Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
August 25, 2022
☑️ ТАДБИРКОРЛИК – СОҲАЛАР ЛОКОМОТИВИ
Бу йил энг улуғ, энг азиз байрамимиз “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиорини асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этяпти. Зеро, истиқлол халқчил ва демократик тамойилларга асосланган давлат, инсон қадри устувор бўлган эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш имконини берди.
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2022 йил 25 август кунги 173-сонида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Давлатимиз раҳбарининг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиққан ҳолда партиямиз олдида турган долзарб вазифалар бўйича мақола билан танишишингиз мумкин.
@a_xaitov

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо ярмаркалари иш бошлади
Бозорлар, аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган ярмаркалар 5 сентябрга қадар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.
👉 https://kun.uz/67543280
Kun.uz rasmiy kanali

Forwarded from Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон қадри учун
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида амалга оширилаётган ишлар ҳар бир вилоят ва туманда ўз самарасини бермоқда.
Бу жараёнда ҳар бир томорқачини қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида амалга оширилаётган ишлар ҳар бир вилоят ва туманда ўз самарасини бермоқда.
Бу жараёнда ҳар бир томорқачини қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
August 25, 2022
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Президентимизнинг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқувчи O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди
➖Ўтган йилги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммолар бўйича дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредит, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратилди.
➖Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етди, умумий экспорт ҳажми 30 фоиз кўпайди.
➖Йиғилишда партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббусларни илгари суриш, O‘zLiDeP “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар орқали мунтазам ўрганиб, ижобий ҳал этиб бориш вазифалари белгилаб олинди.
#uzlidep #ijroqom
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

🔴 #LIVE
Тошкент вилоятида "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи ғолиблари аниқланди
Кўрик танлов Низомига кўра иштирокчиларнинг кўргазмалари холисона баҳоланди.
🥇 Якунда Паркент туманидаги
“SHABNAM ELEGANT” МЧЖ раҳбари Телакова Сурайё Рамазоновна ғолиб деб топилди
🥈2 ўринга Ўрта Чирчиқ туманидаги “AGRO CITY” МЧЖ раҳбари Ахмеджанова Дилбар Шарифжановна,
🥉3 ўринга «OHANGARON RUSTAM AGRO» МЧЖ раҳбари Дадоматова Насиба лойиқ деб топилди.
Шунингдек, қолган номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
#uzlidep #ishbilarmonayol

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 25, 2022
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 25, 2022
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 август куни ўтказилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини яратиш “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди
📌 Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:
🔹 ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:
👉 ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;
👉 ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);
👉 юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;
👉 ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;
🔹 турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:
👉 турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;
👉 суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.
🔹 Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида – мулкий ҳуқуқларнинг вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни ушбу ҳужжатни қабул қилган ёки юқори турувчи маъмурий орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ҳуқуқларни тугатиш.
🔹 корпоратив муносабатлар соҳасида:
👉 давлат органлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар мол-мулкини тасарруф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки бошқа кўринишдаги маъмурий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти;
👉 юридик шахсларнинг устав фондидаги (капиталидаги) гаровга қўйилган улушларни (қўшилган ҳиссаларни) гаровга олувчининг розилигисиз тасарруф этиш амалиёти.
2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.