Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Odiljon Tojiyev (Одилжон Тожиев)
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик

Конституциявий ислоҳотлар: Энг асосий мезон – очиқлик ва шаффофлик

Бугун Сенат ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлди. Йиғилишда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи бўйича фикр алмашилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.
Унинг фаолиятини тартибга солувчи Низом қабул қилинди.

Умуман, шу кунларда мамлакатимиз кун тартибидаги асосий масала битта – Бош Қонунимизни янада реал ҳаётий ҳужжатга айлантириш. Нега бундай деяётганимга ҳозир изоҳ бермоқчи эмасман, чунки, жараён энди бошланди ва мавзуга доир кенг қамровли муҳокамаларда ўртага ташланган фикрларни билгач, ўзингиз масала қанчалар муҳим эканлигини баҳолайсиз, деб ўйлайман.

Конституциявий комиссиянинг жамоатчилик билан алоқалари масаласини мувофиқлаштириш, унинг фаолиятини матбуотда ёритиш масалалари Комиссия матбуот котиби сифатида каминага юклатилди. Бундай масъулиятли вазифани бажаришга барча куч-ғайрат, салоҳиятни ишга соламиз.
Шуниси аниқки, Комиссия ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф юритади.

Қисқа муддатда жараёнларни ёритишга ихтисослашган махсус ахборот платформаси ташкил қилинади.
Жамоатчиликка айтаманки, фаол бўлинг, таклиф ва ташаббуслар билан чиқинг, позициянгизни айтинг. Комиссия Сизнинг фикрингизни эшитишга тайёр.

Барча ОАВ вакилларини ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

@odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Конституция бу – догма эмас» — Акмал Саидов конституция ислоҳотини АҚШ қомусидаги ўзгаришлар билан қиёслади

“Конституция бу догма эмас, у ҳаракат учун дастур бўлиши керак”, деди Конституциявий ислоҳот комиссияси раисига айланган Акмал Саидов. У ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчиларини конституция ислоҳоти нима учун кераклигини билмасдан туриб гапираётганликда айблаб, ўзгартишлар зарурати юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш кераклигини айтди.

👉 https://kun.uz/81921223

Kun.uz расмий канали
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Чирчиқда ўтказилган мулоқотда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12201

Тадбир Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Онур Пласт” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш майдонида бўлиб ўтди ва унда корхона томонидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган сув тежовчи технологиялар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хорижий инвестициялар воҳа иқтисодига ижобий таъсир кўрсатди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12211

Эшитувда сўзга чиққан вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Самандар Худайбердиев воҳадаги амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ва келгусидаги режалар хусусида ҳисобот берди.

#uzlidep #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP ишчи гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари ва партиянинг ҳудудий кенгашлари иштирокида видеоконференция шаклидаги онлайн мулоқот ташкил қилинди.

#uzlidep #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишчи гуруҳ вакиллари оҳангаронлик аёлларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12209

Ишчи гуруҳ фаоллари туманнинг “Ялпоқтепа” маҳалласини яёв кезиб, бу ерда ўз-ўзини иш билан банд қилган, ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг хонадонларида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб боришди.

#uzlidep #ayollar #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Партия етакчиси Тошкент вилоятида бўлиб, фермерларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12191

Актам Хаитов туманнинг “Бўка” маҳалла фуқаролар йиғинининг чекка қишлоғи бўлган Алхажар қишлоғидаги ободончилик ва боғдорчилик ишлари билан танишди.

Кенгаш қошидаги жамғармаси маблағларидан ажратилган кредит асосида барпо этилаётган мазкур иссиқхоналар аҳолига 7 йиллик кредит 3 йиллик имтиёзга эга бўлган тўлов шарти билан тарқатиб бериладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Маҳаллаларда Фарғонанинг воиш усулидаги узум етиштириш тажрибаси жорий этилмоқда
#20may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
☑️ Солиқ маслаҳати хизматлари тартибга солинади.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларида солиқ маслаҳати бўйича хизматларига оид қонун лойиҳаси муҳокамалардан ўтмоқда.

Хусусан шу йил 20 май куни ЎзЛиДеП Фракцияси депутатлари мазкур қонун лойиҳасини дастлабки ўқишда муҳокама қилишди.

Қонун лойиҳасига кўра солиқ маслаҳати хизматлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

👉мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, солиқ ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бўйича маслаҳат беришни;

👉 солиқ ҳисоботини (декларациясини) тайёрлашни, шу жумладан солиқ ҳисоботини (декларациясини) мижоз (ишонч билдирувчи) номидан унинг шахсий кабинети орқали тақдим этишни;

👉 ортиқча ундирилган ёки ортиқча тўланган солиқлар ҳисобидан солиқ қарзини қайтариш ва (ёки) тўлаш, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун солиқ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган ҳолларда тайёрлашни;

👉 солиқ ҳисобини юритишни;
солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлашни;

👉 солиққа оид ва молиявий таваккалчиликларни таҳлил қилишни ҳамда баҳолашни, мижозга солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар тақдим этишни;

👉 ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилишни;

👉 мижоз томонидан ўз солиқ мажбуриятлари муайян давр учун, шу жумладан ихтиёрий равишда тугатилаётганда тўғри бажарилишини текширишни;

👉 солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни.

@a_xaitov
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ғалла етиштириш ва сотиш бўйича бошланган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани
#19may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАФСИЛОТ | Тўрткўл туманида Қорақалпоғистон Фермерлар Кенгаши ва "Томорқа хизмати" корхоналари аҳоли томорқаларида экинлар экилишига кўмаклашиб, томорқачилик ва деҳқончиликни ривожлантириш йўли билан аҳолини қамбағалликдан чиқаришдаги сай-ҳаракатлари

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube