Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Президент Кўкдала туманига борди. Бу маъмурий бирликни ташкил этиш ғояси Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган эди.

Туманда “Чироқчи кластер” тикувчилик корхонаси ишга туширилди.

👕 Корхона йилига 7 миллион дона тайёр кийим ишлаб чиқариш қувватига эга.

Еттитом шаҳарчаси Кўкдала туманининг маъмурий маркази бўлиб, у ерда туман ҳокимлиги ва маҳаллий идоралар учун бинолар, “Янги Ўзбекистон” массиви, боғча ва мактаблар, поликлиника, истироҳат боғи, халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуалари қурилади.

🛣🚰⚡️159 километр йўл таъмирланиб, 50 километр ичимлик суви, 80 километр электр тармоқлари қурилади.

📘Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Кўкдала тумани аҳолиси учун муносиб турмуш шароити яратилади.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади. Бу ерда тўқимачилик кластерида янги ташкил этилган туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу корхонада 500 нафарга яқин маҳаллий хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган. Корхона йилига 7 миллион дона тайёр кийим ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларнинг катта қисми “Samo” бренди остида экспорт қилинади. Бунинг учун таниқли хорижий брендлар билан ҳамкорлик режалаштирилган.

Кластер раҳбарига пахта ҳосилдорлигини ошириш, янги ерларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Еттитом шаҳарчаси Кўкдала туманининг маъмурий маркази этиб белгиланган. Энди бу ерда инфратузилмани ривожлантириш зарур. Президентимиз ушбу шаҳарчани батафсил режалаштириш лойиҳаси билан танишди.

Туман ҳудуди 171 минг гектар бўлиб, 32 та маҳалладан иборат. Лойиҳага кўра, Еттитом шаҳарчасида туман ҳокимлиги ва маҳаллий идоралар учун бинолар, “Янги Ўзбекистон” массиви, боғча ва мактаблар, поликлиника, истироҳат боғи, халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуалари барпо этилади. 159 километр йўл таъмирланиб, 50 километр ичимлик суви, 80 километр электр тармоқлари қурилади.

Президентимиз янги биноларни энергия тежамкор қилиб қуриш, уйлар тепасига қуёш энергияси панеллари ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Кўкдалада 500-1000 мегаваттлик қуёш электр станциялари ва қуёш панеллари қорхонасини барпо этиш имкониятини ўрганиш бўйича топшириқ берилди.

- Кўкдала туманини ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу мақсадда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди. Бу ерда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун қарийб 2 триллион сўм маблағлар йўналтирилади. Жорий йилда 260 миллиард сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.

- Халқимизни рози қилиш учун кўп тер тўкишимиз керак. Бу оғир ва машаққатли иш. Вилоятга катта пул билан келдим, пул топиш осон эмас. Аммо бу пулни самарали, халқ учун фойдали бўлиши учун метин интизом ва ақл билан иш юритишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
#21apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар соати муҳим
#21apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Узумзор ва картошка майдонлари кенгаймоқда
#21apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Daryo — LIVE
«Бозор иқтисодиётида ишни ҳаракатлантирувчи куч нима? Манфаат. Фермер хўжаликлари ҳам даромадни кўпайтиришни ўйлаши керак. Даромад бор жойда ривожланиш бўлади. Унумдорликни ошириш учун фойданинг бир қисмини илмга, янги технологияларга сарфлаш керак» - Шавкат Мирзиёев

@daryo_live
☑️ Ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Давлатимиз раҳбари бугун Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давомида Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

82 гектар майдонга эга хўжалик асосан шу экинларга ихтисослашган. Ўтган йили пахтадан 41, ғалладан 70 центнердан ошириб ҳосил олинган. Даромад ҳам шунга яраша яхши бўлган - ўтган йили 357 миллион сўм даромад топилган.

Бунинг эвазига хўжаликка техникалар харид қилинди, сув тежовчи технологиялар ўрнатилди.

Бозор иқтисодиётида ишни ҳаракатлантирувчи куч нима? Манфаат. Фермер хўжаликлари ҳам даромадни кўпайтиришни ўйлаши керак. Даромад бор жойда ривожланиш бўлади. Унумдорликни ошириш учун фойданинг бир қисмини илмга, янги технологияларга сарфлаш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Фермер хўжалигида пахта ва ғалла далалари атрофига ток, тут ва ошқовоқ экилган. Президентимиз бу тажрибани кенгайтириб, барча кластер ва фермер хўжаликлари даласидаги атрофидаги бўш жойларда мева-сабзавотлар етиштириш зарурлигини таъкидлади.

Қашқадарёда қишлоқ хўжалигида энг катта муаммолардан бири – сув камлиги. Шу боис ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

“Косон” фермер хўжалигида ҳам ёмғирлатиб суғориш ташкил этилган 23 гектар ғалла баравж ўсмоқда. Бу йил яна 23 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб ҳамда 30 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинади. Натижада 46 минг метр куб cув, 11 тонна минерал ўғит иқтисод қилинади.

Шу ерда сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид лойиҳалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари кластерларга қарашли ерларга сув етказиб бериш бўйича улар билан давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Томорқа даромад топса жамият ўзгаради

🐄Қашқадарёда чорвани ривожлантириш бўйича биронта вилоятда йўқ имконият бор

🌳30 йил давомида биттадан дарахт экилганида 30та дарахт бўларди

👦 Мактабгача таълим яхши ривожланган давлатда ишсизлик бўлмайди

🧑‍🏫 Фарзандларимизни тарбия қилмасак, ниятимзга ета олмаймиз

📹Видеони Facebook'да томоша қилиш

#uzlidep #Prezident #tomorqa #Koson

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Daryo — LIVE
«Бозор иқтисодиётида ишни ҳаракатлантирувчи куч нима? Манфаат. Фермер хўжаликлари ҳам даромадни кўпайтиришни ўйлаши керак. Даромад бор жойда ривожланиш бўлади. Унумдорликни ошириш учун фойданинг бир қисмини илмга, янги технологияларга сарфлаш керак» - Шавкат Мирзиёев

@daryo_live
☑️ Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланишни давом эттирмоқда.

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи конъюнктуранинг кучли босими остида қолди: асосий савдо шериклар ҳисобланган мамлакатлардаги беқарорлик, жаҳон товар бозоридаги ўзгарувчанликнинг кучайиши, логистик занжирларнинг бузилиши. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти дастлабки 3 ойда нафақат кенг кўламли ташқи таҳдидларга бардошлилик кўрсатди, балки ижобий ўсиш тенденциясини ҳам намоён этди.

ЯИМ
. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил январь-март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2021 йилнинг биринчи чорагидаги 2,6 %га нисбатан 5,8 %га ошди.

ИНФЛЯЦИЯ.
Биринчи чорак якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция ташқи таъсирлар фонида бироз тезлашди. Биринчи 3 ойда истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабрига нисбатан 2,9 %га ошган. Нархлар ўсишининг тезлашиши озиқ-овқат маҳсулотларида – 2021 йилнинг илк 3 ойидаги 3,1 %га нисбатан 4,4 %га, шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари бўйича1,7 %га нисбатан 2,1 %га ортгани қайд этилди. Хизматлар нархлари, аксинча, ўсиш суръатининг 1,5 %гача секинлашганини кўрсатди.

ИНВЕСТИЦИЯЛАР. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи якунлари бўйича асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўтган 2 йилдаги пасайиш ва суст ўсиш фонида 26 %га кескин ошди. Марказлаштирилмаган инвестициялар динамикаси 34 %га ўсгани қайд этилмоқда. Хусусан, жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) ва хорижий кредитлар ҳисобидан инвестициялар ҳажми 1,5 баравардан зиёд ошди. Бевосита ТТХИ 1,7 бараварга ўсди. Корхоналар маблағлари ҳисобидан инвестициялар бўйича ҳам 30 %га икки қийматли ўсиш кузатилмоқда.

САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ. Саноат ишлаб чиқариши 5,7 %га ошди. 16 %лик энг катта ўсиш электр энергияси, газ таъминоти, буғлаш ва кондиционерлаш секторида кузатилди. Мамлакатимизнинг етакчи саноат сектори ҳисобланган ишлов бериш саноатида ҳам юқори динамика кузатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 5,9 %га ошди. Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқаришнинг жузъий ўсиши 0,8 %ни ташкил этди.

ХИЗМАТЛАР СЕКТОРИ. хизматлар сектори икки қийматли ўсиш суръатларини кўрсатди. Бозор хизматларини кўрсатиш ҳажми 16 %га ошди. Таълим соҳасидан ташқари барча хизмат кўрсатиш секторларида ўсиш кузатилмоқда. Молия секторида ҳам сезиларли ижобий динамика – январь-март ойларида 37,6 %га, АКТ соҳасида 27,8 %га ўсиш кузатилмоқда.
Транспорт секторида
хизматлар ҳажми 11,6% га ошди. Юк айланмаси 2,7 %га, йўловчилар айланмаси 8,3 %га ўсди.

ҚУРИЛИШ СЕКТОРИ. Қурилиш соҳасида 2021 йилнинг дастлабки уч ойи билан солиштирганда ўсиш динамикаси ҳам 3,8 %дан 6,3 %гача жадаллашди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
да ўсиш суръати бироз пасайиб, 2,8 %ни ташкил этди (2021 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқаришнинг 3,1 %га ўсиши қайд этилган). Ўсимликшунослик ва чорвачилик 2,9 %га ўсди. Балиқчиликда ўсиш 2021 йилнинг биринчи чорагидаги 6,3 %дан 2,1 %гача секинлашди. Ўрмон хўжалигида эса, аксинча, 1,9 %лик юқори ўсиш кузатилди.

ТАШҚИ САВДО. Уч ойлик якунларга кўра, Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўсиши қайд этилди. Ташқи савдо айланмаси 1,7 баравар ошиб, 7,5 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт 2,4 бараварга ошиб, 5,8 миллиард долларни, импорт 45 %га ошиб, 7,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Жаҳон иқтисодиётидаги нотинчлик давом этаётганига қарамай, 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланишни давом эттирди. Айни пайтда иқтисодиётнинг барча секторларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда. Биринчи чоракдаги инвестиция фаоллиги пандемиядан олдинги даражага эришиш бўйича интилишни кўрсатади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда
#22apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
☑️ Қашқадарёда томорқачиликни ривожлантириш учун 10 млн доллар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 22 апрель куни Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.

Вилоятни устувор ривожлантиришнинг кенг кўламли вазифалари белгилаб берилди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

Давлат дастурларига кўра, жорий йилда Қашқадарёга 1,5 триллион сўмдан зиёд маблағлар ажратилиб, жами 2 минг 800 километр муҳандислик - коммуникация тармоқлари, 160 та ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Президент сессиядаги нутқида бундан кейинги вазифаларга, ечимини кутаётган муаммоларга кўпроқ тўхталди.

Вилоят аҳолисининг атиги 43 фоизи марказлашган ичимлик сув билан таъминланган. Айниқса, Косон, Деҳқонобод, Ғузор, Қамаши туманларида сув таъминоти жуда паст. Газ, электр, ички йўллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, банк-кредит соҳаларида ҳам муаммолар бор.

Вилоятда 108 та тиббиёт муассасаси, 172 та мактаб, 144 та болалар боғчаси таъмирталаб аҳволда. Кўплаб боғча ва мактабларда иситиш тизими ишдан чиққан. 19 та мактабда қатнов коэффициенти юқори бўлиб, ўқувчи ўринлари етишмайди.

Шу боис, жорий йилда Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш учун республика бюджетидан қўшимча 360 миллиард сўм ажратилиши таъкидланди. Шунингдек, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади.

Бугунги кунда 350 минг одам ишга муҳтожлиги, янги маҳаллабай тизим асосида уларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликка жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Вилоят улкан саноат салоҳиятига эга бўлса-да, ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат улуши атиги 18 фоиз экани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун 2022-2023 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 14,7 триллион сўм бўлган 270 та саноат лойиҳалари дастури шакллантирилгани маълум қилинди.

Куни кеча имзоланган Президент қарорида Қашқадарёдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга 45 миллион доллар йўналтирилиши белгиланган.

Қишлоқ хўжалигида 7,4 триллион сўмлик 524 та лойиҳани амалга ошириб, 286 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Жумладан, 40 минг гектардан ортиқ ерлар қайта фойдаланишга киритилади. 20 минг гектарда анорзорлар барпо қилинади. Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини сув билан таъминлаш учун “Аёқчисой” сел сув омбори қурилади.

Томорқада мева-сабзавот, узум, лимон етиштириш, чорвачилик, ноанъанавий экинлар, жумладан коврак, малина экиш ишлари молиявий қўллаб-қувватланади.

Томорқаларни ривожлантириш учун Қашқадарё вилоятига 10 млн доллар эквивалентида маблағ ажратилиши хақида кўрсатма бердилар.

@a_xaitov
Тандир ва жиз меҳмонларга, кўкатлар ва бошқа фойдали маҳсулотлар кўпроқ қашқадарёликларга – президент соғлом турмуш тарзи бўйича гапирди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев сўнгги пайтларда жиддий эътибор қаратилаётган соғлом турмуш тарзи масаласига яна бир бор тўхталиб ўтди.

👉 https://kun.uz/58048740

Kun.uz расмий канали
Янгибозорлик ишсиз ёшлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11968

"Пахлавон Махмуд" маҳалласида жойлашган "Элигант-гигант" иссиқхонасининг ташкил этилганига ҳали уч йил тўлмаган бўлсада, унинг раҳбари Жалоладдин Матқурбонов ёш ишбилармон, тадбиркорлардан.

#uzlidep #presstur

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янгича фикрлаш, янгича яшаш ва янгича ишлаш вақти келди

https://uzlidep.uz/news-of-party/11975

Ҳаёт қанча фаровон бўлса, кишининг яшашга иштиёқи ортиб бораверади. Келажакка, юрт эртасига ишончи юксалади.

#uzlidep #yangilanish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Барча саъй-ҳаракатлар марказида инсон ва унинг қадри турибди

https://uzlidep.uz/news-of-party/11984

Ҳар гал Президентимиз Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганидан сўнг воҳа ҳаётига янги саҳифалар очилади.

#uzlidep #insonqadri

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube