Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Тадбиркорликка ўқиётган талабалар ташаббуслари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11660

Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабалари билан бўлиб ўтди. Бугун тадбиркорликка ўқитилаётган ёшларнинг ғоялари, ташаббуслари, режалари билан қизиқди.

#uzlidep #Xaitov #talabalar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизими йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш дастурлари ишлаб чиқилади.

Фуқаролар йиғинлари томонидан нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллаларнинг дастурлари қабул қилинади.

❗️Эндиликда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби тақиқланади.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

🔸 “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

🔹 Жамғарма маблағлари ҳисобидан шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

🔸 Жамғарма маблағлари ҳисобидан оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.

🔹 Жамғарма маблағлари ҳисобидан кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади.

🔸 Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

📌 2022 йилда Жамғарма маблағларининг амалда ўзлаштирилишига қараб Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилади.

2022 йил 1 сентябрга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда кексаларга оид маълумот ва янгиликларни уларнинг мобиль телефон рақамларига SMS-хабарнома юбориш орқали маълум қилиб боришни ташкил қилинади.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб доимий равишда:

олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва мактабларда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийлар билан очиқ давра суҳбатлари, шу жумладан, видеоконференция тарзида ташкил этилади;

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларни маънавий-руҳий ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги давлат органлари ва муассасаларининг малакали психологлари, фаол ёшлардан иборат бўлган волонтёрлик гуруҳлари ташкил қилинади.
☑️ Солиқ юкини камайтириш муҳим вазифа.

Тараққиёт стратегиясида солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича, хусусан бу борада солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш вазифалари белгиланган.

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 16 март куни Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтган мажлисда соҳани такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Мажлисда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда:

👉 2019 йил декабрда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, тўғридан-тўғри қўлланувчи нормалар жорий этилди;

👉Солиқлар сони 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 баравар камайтирилди.

❗️Буларнинг натижасида тадбиркорларнинг ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари 4 баравар кўпайди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 6 мингдан 152 мингтага етди.

👍 Давлатимиз раҳбари “Биз инсон қадрини улуғлашни эълон қилдик, халқимизни рози қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса” деб ҳақ гапни айтдилар.

❗️Айниқса, 2026 йил бориб иқтисодиётга солиқ юкини 25 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Шунингдек, 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғини ҳозирги 15 фоиздан 12 фоизгача тушириш, кейинчалик ер ва мулк солиқларини бирлаштириш каби тадбиркорлик фаолиятига ижобий таъсир этадиган муҳим, инқилобий тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган.

Яна бир муҳим вазифага, яъни солиқ идоралари фаолиятини яхшилаш учун ахборот технологияларини кенг жорий этиш эканига алоҳида урғу берилди.

Бунинг натижасида жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилади, «яширин иқтисодиёт» ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқлари бартараф этилади, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланади.

Солиқ тизими давлат корхоналарини трансформация қилиш жараёнида фаол бўлиши, таннархни пасайтириш ва молиявий барқарорлик бўйича йўл-йўриқ кўрсатиши кераклиги айтилди.

Солиқ идораларини коррупциядан холи тизимга айлантириш ҳам муҳим вазифа, рақамлаштириш, замонавий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг самарали ротациясини йўлга қўйиш бунга хизмат қилади.

@a_xaitov
Деновнинг уддабурон, ташаббускор тадбиркорлари билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11670

#uzlidep #Xaitov #tadbirkorlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эндиликда зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан воз кечилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11671

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Каттабоғлик кўчатчига 300 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11679

Агар маҳалланинг ўзида “Томорқа хизмати” ташкил этилса, ер олиб, деҳқончилик қиламан деган фуқаролар учун ҳам бу айни муддао бўлади.

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Фитосанитария қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама этилиб, қабул қилинди.

Таклиф этилаётган нормалар ҳозирги давр талабларига ғоят ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.

Зеро, ишлаб чиқилаётган ҳужжатдан кўзланган мақсад фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан, ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик, карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини амалга жорий этишдир.

Киритилаётган ўзгаришлар карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга хизмат қилади.

Мазкур ҳужжат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунийлиги мустаҳкамланади, Агентлик зиммасига юклатилган назорат механизмлари такомиллаштирилади.

@a_xaitov
Ҳаво совиши кутиляпти. Экинларни асраш бўйича мутахассислардан тавсиялар

17–20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида совуқ ҳаво оқими кириб келиши уйғонаётган экинларга зарар етказиши мумкин. Айниқса, ёнғоқ, дўлана, ўрик, олча каби мевали дарахтлар гулини совуқ уриш эҳтимоли бор. Kun.uz экинларни совуқдан асраш бўйича мутахассислар тавсиясини тақдим этади.

👉 https://kun.uz/96851001

Kun.uz расмий канали
Ер ижараси қўланма схемаларда.pdf
398.7 KB
Деҳқон хўжалиги учун ер олиш бўйича электрон танлов ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тушунтириш-қўлланма тайёрланган☝️

Ҳар бир дехқон учун қонуний тушунишга ёрдам беради.

@a_xaitov
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Эффективное выращивание овощей и фруктов согласно принципу «один район — один продукт»
#17mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | «Бир маҳалла-бир маҳсулот» тамойили асосида мева-сабзавотлар етиштирилмокда
#17mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ранги оқ, лекин “қора” бўлиб келган пахтамиз

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram