Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Партия етакчиси Хўжайлида яқинда фаолият бошлаган “Ижтимоий шаҳарча”да бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11648

Шаҳарча биноси уч қаватдан иборат бўлиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, уй-жойга муҳтож оилаларга 124 та хонадон топширилди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли ташаббуси билан “World Students” Саммити ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11642

Эътиборлиси бу каби ёшлар ўртасидаги халқаро саммит Самарқандда илк бор ташкил этилиб, ёшлар ўртасида “Networking”ни шакллантириш, xорижий тилларни билувчиларни кўллаб-қувватлашга эътибор каратилди.

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP депутати маҳалла ёшлари учун инновацион ўқув марказини очди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11649

Андижон туман кенгаши депутати, тадбиркор Нодирбек Маликов ташаббуси билан тумандаги “Қум кўча” МФЙдаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактабда олган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ана шундай инновацион лойиҳаларга асосланган янги “Умид” ўқув маркази ташкил этилди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Термиздаги хонадонларга иссиқхона қуриб беришда кўмаклашилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11655

А.Хаитов хонадон вакили билан суҳбатлашар экан, даромадни янада кўпайтириш лозимлигини уқтирди. Шу мақсадда эндиликда Г.Қувондиқовага қўшимча ер ажратилишига кўмаклашиладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov #issiqxona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафақат кўчат ўтқазиш, балки кейинчалик парваришлашга ҳам эътибор қаратиляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11617

Маълумки, кўчатни экиш нисбатан осон, ўстириш, парваришлаш қийин. Шу боис ўсимликларнинг ўз вақтида суғорилиши ҳамда парваришини доимий назорат қилиш партия туман ташкилоти зиммасига юклатилди.

#uzlidep #kochatekish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш устувор вазифа.

Тараққиёт стратегиясининг жорий йилга белгиланган муҳим вазифаларидан бири - бу барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари таъминлашдир.

Жорий йилнинг 14 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда давлат корхоналари трансформация қилиш ишларини жадаллаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

25 та давлат корхонасида операцион самарадорликни оширишда сусткашликка йўл қўйилгани кўрсатиб ўтилди. Ҳозирги замон талабига жавоб бермайдиган, зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.

Транспорт соҳасидаги ишлар ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Транзит йўловчилар оқимини ошириш, чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш, маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чоралари белгиланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эркин рақобат шароитида ишлаш учун замонавий ёндашувларни жорий қилиши, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда янги корхоналарни фойдаланишга топшириб, иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига иқтисодий асосланмаган лойиҳаларнинг илгари сурилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Мутасадди идораларга ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, инвестиция лойиҳаларининг бозор иқтисодиёти талабига жавоб беришини ўрганиш вазифаси қўйилди.

Ташқи бозордаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб, транспорт ва логистика масалаларини ҳал этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулотларни янги бозорларга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлари озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича вазифалар ижроси тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги экспорт йўналишларини очиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан вилоят ҳокимларининг ҳисоботи эшитилди.

@a_xaitov
Қорақалпоғистонлик томорқачилар учун зарур шарт-шароит яратишни изчиллик билан давом эттирамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11658

241 та хонадоннинг томорқаси шудгорланди. 351 та хонадонга иссиқхоналар қуриб берилди. Бундан ташқари, томорқалар соҳибларига салкам 2 тонна пиёз, саримсоқпиёз, картошка, редиска ва кўкат уруғлари етказилди. Ҳовлиларга 950 туп мевали дарахт, 350 туп узум кўчати экилди.

#uzlidep #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шу куннинг ўзидаёқ қишлоқ хўжалиги техникаси жалб қилиниб, бўш ётган ва ишлов берилмаган ерлар ағдарилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11659

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорликка ўқиётган талабалар ташаббуслари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11660

Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабалари билан бўлиб ўтди. Бугун тадбиркорликка ўқитилаётган ёшларнинг ғоялари, ташаббуслари, режалари билан қизиқди.

#uzlidep #Xaitov #talabalar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube