Forwarded from ОЛИМ САМИЕВ
Водийдан 22 минг тўп мевали дарахт кўчатлари Касбига келтирилди
Бугун Касби тумани "Қозоқ" қишлоғида Республика Фермерлар Кенгаши раиси ўринбосари Зокир Алламуродов, Фермерлар Кенгаши қошидаги жамғарма раиси Тўлқин Сатторов ва Кенгашнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Игорь Турсунов туманда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда кўчат экиш юзасидан мастер класс ва дала семинари ўтказишди.
Семинар давомида қишлоқ аҳолисининг хонадонларида кирилиб, томорқага экилган тўқсонбости ва эртаки баҳорий экинларга қўшимча ишлов бериш, унумдор ҳосил олиш ва қишлоқ деҳқончилигини вилоят бўйлаб татбиқ этиш лозимлиги таъкидланди.
Семинар иштирокчилари Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан келтирилган 10 турдаги 22 минг тўп мевали дарахт кўчатларини иссиқ юқори бўлган ва шўр ерда кўкартириш бўйича тавсиялар олишди, шу билан бирга раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан биргаликда кўчат экиш бўйича ҳашар уюштиришди.
👉@Kasbi_tuman_hokimligi

☑️ Ҳар бир маҳаллада аёллар масалалари билан ишлайдиган тизим бўлади.
Давлатимиз раҳбари раислигида баҳорнинг биринчи кунида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилингани қайд этилди.
Жумладан 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилган.
Икки минг нафар қиз алоҳида грант асосида олий таълимга қабул қилинди. Натижада, ўтган йили олий ўқув юртларига кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этгани алоҳида таъкидланди.
2020 йилдан бошлаб, “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, унга киритилган 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилган.
Мажлисда бу борадаги навбатдаги долзарб муаммолар ва вазифалар муҳокама қилинди, давлатимиз раҳбари томонидан мутассадиларга аниқ топшириқлар берилди.
Бу борада муаммолардан бири - бу Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қиз рўйхатда тургани, улардан 200 минг нафари ишсиз эканлиги. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ҳали ҳам борлиги афсус билан таъкиндланди.
Давлатимиз раҳбари бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ экани, халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз кераклиги уқтирдилар.
Президент фармони билан “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси” ташкил этилганини айтдилар. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси мазкур қўмита томонидан бошқарилади.
Юртимиздаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ҳамда ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.
❗️Давлатимиз раҳбари эндиликда ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалари тарбияси бўйича менинг столимда адолатли рақам бўлади деб таъкидладилар.
Маълумки, хотин-қизлар масалалари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида эди. Алоҳида қўмита тузилиши муносабати билан, бу вазирлик ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Бу соҳада ҳам янги тизим яратилиши белгиланди. Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқаради. Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди. Шу билан бирга Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳалла миқёсига тушади.
Бу ўзгаришлар Инсон қадри тамойилини амалда рўёбга чиқаришга, мамлакатимизда яшаётган 17 млндан ортиқ хотин қизларнинг турмушини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаб, жамиятмизда мавқеини янада оширишга хизмат қилади.
@a_xaitov

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Фракция аъзолари долзарб қонун лойиҳаларини муҳокама қилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11546
Таъкидланганидек, фуқаролар томонидан энг кўп кирадиган шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан бири - бу қарз олди-бердисидир. Аммо амалдаги қонунчиликда чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариш бўйича шартнома тузишга рухсат берилмаган.
#uzlidep #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

✅ Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида катта имтиёз ва енгилликлар жорий этилади.
Шу йил 1 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган мажлисда мен қатнашдим, унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб имтиёз ва енгилликлар жорий этилгани эълон қилинди. Жумладан:
👉 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди. Бу мақсадлар учун жорий йилда бюджетдан 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1 триллион 700 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилди;
👉 Аёлларнинг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилиши белгиланди;
👉 Хотин-қизларнинг саломатлигини тиклаш бўйича ҳам аниқ тадбирлар амалга оширилади, хусусан жорий йилда 6 минг нафар аёлга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади. Ногиронлиги бўлганлар реабилитация воситалари билан таъминланади. 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади;
👉Қизларни эмлаш, фертил ёшдаги аёлларни дори ва витаминлар билан таъминлаш бепул амалга оширилади;
👉2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади, жумладан қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун таълим шароитларини кенгайтирилади, пойтахтимизда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади;
👉 Янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади. Бунинг учун, жорий йилда банкларга 1 триллион 800 миллиард сўм, келгуси беш йилда 8 триллион сўм маблағ ажратилади;
👉 Келгуси ўқув йилидан бошлаб, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Шунингдек, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўланади;
👉 Жамиятимизда олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади;
👉 Мономарказлар ва олийгоҳлар қошида Малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади; аёллар талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитилади;
👉 2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилиниши белгиланди. Унинг ижросига жами 8 триллион сўм йўналтирилади. Аёллар учун тадбиркорлик курслари ташкил этилади, имтиёзли кредитлар берилади;
👉 Эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватланади, уларга кўплаб солиқ ва савдо имтиёзлари жорий этилади (мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва шу кабилар бўйича).
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида юқоридагилар каби катта ўзгаришлар ва янгиликлар "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" мазмунига муносиб ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти стратегиясига ҳамоҳангдир.

❓O'zLiDeP депутатлари ялпи мажлисда қандай фикрларни ўртага ташлади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида O'zLiDeP фракцияси аъзолари долзарб мавзуларни ўртага ташлади. Видео шу ҳақда.
Ялпи мажлис тўлиқ видеоси
Видео YouTube ва Facebook'да
#uzlidep #yalpimajlis #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида O'zLiDeP фракцияси аъзолари долзарб мавзуларни ўртага ташлади. Видео шу ҳақда.
Ялпи мажлис тўлиқ видеоси
Видео YouTube ва Facebook'да
#uzlidep #yalpimajlis #fraksiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Чироқчида кўргазмали семинар ташкил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11562
➖ Чироқчи туманининг "Қирғиз" маҳалласида боғдорчилик, узумчилик, полизчилик, асаларичилик ва чорвачилик каби йўналишларини ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш мақсадида кўргазмали семинар ташкил қилинди.
➖Шунингдек ташриф давомида маъсуллар вилоятда ягона бўлган "Асаларичилик мажмуаси" фаолияти билан яқиндан танишди. Ушбу асаларичилик марказида минг оиладан зиёд асалари мавжуд бўлиб, йилига 38-40 тоннага яқин асал олинмоқда.
#uzlidep #Xaitov #seminar

☑️ Қурилиш саноати қўллаб-қувватланади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган қурилиш ишлариниг кўлами соҳага давлат томонидан янада жиддий эътибор берилишини талаб қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, жорий йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бу қарорга кўра, Республикада қурилиш соҳасини ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш комплексини янада ривожлантириш, ҳудудларда аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилишини таъминлаш, уй-жой қурилиши бозорида талаб ва таклиф номутаносиблигини қисқартириш мақсадида:
👉 республиканинг 24 та туман ва шаҳарлари қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади;
👉 8 та туманда хом ашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, лаборатория текширувидан ўтказиш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади.
❗️Ҳар бир ҳудудда камида биттадан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи уй-жой қурилиши кластерлари ташкил этилади.
2022 йил 1 мартдан бошлаб:
👉 барча юридик шахсларга республикада ишлаб чиқариладиган цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини чекловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилади;
👉 2024 йил 1 январга қадар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга (уларнинг ваколатли вакилларига) қурилиш материалларини барча мамлакатларга, шу жумладан чегарадош давлатларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача миқдорини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
2022 йил якунига қадар капитал бозорлари конъюнктурасидан келиб чиқиб, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда халқаро корпоратив облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳамда уй-жой қурилиши кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида Ҳукумат кафолатисиз хорижий кредит линиялари маблағлари жалб қилинади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши ҳажмини ошириш мақсадида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 400 та фойдали қазилма кон участкалари аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлайди.
Қурилиш вазирлиги томонидан қурилишда энергия тежамкор материалларни кенг жорий этиш орқали уй-жой қурилиши вақти ва таннархини пасайтириш чоралари кўрилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Шавкат Мирзиёев халқларимиз дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида қароргоҳ боғига кўчат экди.
—
В резиденции Премьер-министра Пакистана состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан обошли строй почетного караула и поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Пакистана.
Президент Узбекистана в знак дружбы и согласия между нашими народами посадил дерево в саду резиденции.
На церемонии присутствовали также члены официальных делегаций двух стран.
#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter