Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Бугун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Қоракалпоғистон Республикаси Элликқальа ва Тўрткўл туманларида бўлиб, дастлаб, туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашувлар ўтказди.
Ушбу ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишиб, соҳада ишлашни маҳаллабай тизимини ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ушбу ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишиб, соҳада ишлашни маҳаллабай тизимини ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Шундан сўнг кенгаш раиси ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан сайёр қабуллар ўтказиб, ўзаро мулоқот давомида Қорақалпоғистон шароитида томчилатиб суғориш тизимларини тадбиқ этиш муҳим аҳамият касб этишини, бунинг натижасида ернинг ҳосилдорлиги ҳамда маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларида ижобий ўсишга эришиш мумкинлигини, шунингдек, мамлактимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларига қулай имкониятлар мавжудлиги ва бу борада фермерлар кенгаши ҳузуридаги жамғарма томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлардан фойдаланган ҳолда, юқори даромад олиш мумкинлиги юзасидан ўз тавсияларини берди.
Бундан ташқари фермерларга узумчилик йўналишида фаолият юритишда Қорақалпоғистон ҳудудида Фарғона мактабини амалда қўллаш мақсадга мувофиқлигини ҳамда ушбу йўналишдаги фермерларга 200-300 тонналик совутгичларни қуриш эвазига ўз ҳудудида кооперациялар ташкил этишда юқори имкониятлар борлигини қайд этди.

Forwarded from ⚡⚡
⚡️Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Мансабдорлар ўша ерда. Фермер ва деҳқонларга масъул Актам Ҳайитов ҳам фермерлар билан учрашди. Қорақалпоғистонда ернинг шўрлиги энг асосий муаммо. Уларга имтиёзли кредитлар ҳақида тушунча берди.
@Zafarbek_Solijonov
@Zafarbek_Solijonov
☑️ Давлат мулкини бошқариш соҳасида янги сиёсатнинг асосий йўналишлари белгиланаяпти.
“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам халқимиз хоҳиш-истагидан келиб чиқилган ҳолда тайёрланяпти.
ЎзЛиДеП дастурий мақсадлари Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатига ҳамоҳангдир. Парламент қуйи палатасидаги фракциямиз зиммасидаги масъулиятни теран англаган ҳолда барча соҳаларни ислоҳ қилишга қаратилган ишларга ҳисса қўшяпти. Хусусан, вакилларимизнинг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти эътиборга молик.
Ушбу ҳафтада Қонунчилик палатасидаги депутатларимиз, жумладан, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Айтиш керакки, мулоқотлар, хусусан, сайловолди учрашувларида электоратимиз вакиллари бу соҳага доир камчиликлар, масалаларни ҳам тилга олганди. Демоқчимизки, мазкур ҳужжат лойиҳаси халқимиз хоҳиш-истагидан келиб чиқилиб, “Инсон қадри учун” тамойилига таянилган ҳолда тайёрланяпти.
Қонун лойиҳаси билан давлат мулкини бошқариш соҳасидаги янги сиёсатнинг асосий йўналишлари белгиланяпти. Қонунийлик ва мустақиллик, ҳисобдорлик ва назорат, очиқлик ва шаффофлик, соғлом рақобатни ривожлантириш учун тенг шароитлар яратиляпти.
Давлат мулкини бошқариш субъектлари ваколатлари ҳам баён қилиняпти. Жумладан, давлат мулкини бошқариш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланмоқда ва идора бу борада ягона давлат сиёсатини юритади.
Давлат мулкига эгалик қилишнинг асосий принциплари назарда тутилган ушбу қонун лойиҳасининг кучга кириши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
@a_xaitov

Forwarded from Kar24.uz | Расмий канал
Forwarded from Kar24.uz | Расмий канал
«Галстукни ечиб, ишлаш пайти келди» – президент тадбирни галстуксиз ўтказмоқда
“Шунча йил Нукусга келиб қарсак чалиб кетавердик, лекин Мўйноқда ўзгариш бўлмади. Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”, – деди президент.
Каналга уланиш:👉 @Kar24Uz
“Шунча йил Нукусга келиб қарсак чалиб кетавердик, лекин Мўйноқда ўзгариш бўлмади. Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”, – деди президент.
Каналга уланиш:👉 @Kar24Uz
Forwarded from Kar24.uz | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Тахтакўпир ва Шуманай туманларига ҳам ташриф буюради
Хабарингиз бор Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди.
"Кеча синоптиклар бугунги сафарим ноқулай об-ҳаво туфайли ярим ёки бир соатга кечиши ҳақида айтишганди. Бугун эрталаб эса йўлимиз очиқлиги ва ўз вақтида Мўйноққа учишимиз мумкинлиги ҳақида айтишди. Йўлларимиз очиқлиги рост бўлсин!"
Ушбу гаплар билан сўзларини якунлаган Шавкат Мирзиёев Орол бўйи ҳудудларини кўздан кечириш учун йиғилишни тарк этди. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти хабар берди.
Бугун давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир ва Шуманай туманларига ҳам ташриф буюради.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ шаҳрига келди ва янгиланган аэропортда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради. Жамоатчилик вакиллари билдирган таклифларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Муйнак и ознакомился с созидательной работой, проделанной в обновленном аэропорту.
Здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения, председателями махаллей, помощниками хокимов и молодежью Муйнака.
Глава государства поинтересовался мнением местных жителей об актуальных проблемах и предстоящей работе в Муйнаке. Поддержал озвученные представителями общественности предложения и дал ответственным лицам соответствующие поручения.
#Mirziyoyev #safar #Muynoq #uchrashuv
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар ташкил этилмоқда:
🔹 Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси;
🔸 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари.
📌 2022 йил 1 мартдан:
➖ аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланишҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.
❗️Бунда сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади.
Қарорга кўра, “Е-YER NAZORAT” тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилади.
2022 йил якунигача синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) ҳамда Қибрай ва Тошкент туманлари (Тошкент вилояти)да ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.
📌 Шунингдек, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:
🔸 2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
🔹 2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
🔸 2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.
📌 Қарорга кўра:
➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади;
➖ Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.
📌 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.
Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.
Бугун давлатимиз раҳбарига шу борада қилинган ишлар ҳақида ахборот берилди. Экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбат бўлиб ўтди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой работой по облесению высохшего дна Арала.
Во время поездки в Муйнак в 2018 году главой государства была поставлена задача по посадке на дне Арала устойчивых к засоленности растений с учетом рекомендаций ученых.
Сегодня главе государства доложили о проделанной за минувшее время работе. Состоялась беседа с экологами и специалистами лесного хозяйства.
#Mirziyoyev #safar #Orol #ekologiya