Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.83K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади.

Жорий йилнинг 11 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.

Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни имтиҳон қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Энди ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:

- Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;

- Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;

- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.

Йиғилишда йўллар ҳолати ва инфратузилмаси кўп ҳолларда йўл ҳаракатидаги муаммолар, қоидабузарликлар ва аварияларга сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Жумладан, транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаган.

Аҳоли пунктлари учун 15 минг километрга яқин пиёда ва велойўлаклар етишмайди.

Шунингдек, йўллардаги мавжуд 400 мингта йўл белгилари ва кўрсаткичларининг ярми талабга жавоб бермайди. Мисол учун, биргина Тошкент шаҳрида 15 мингта йўл белгилари етишмайди, 22 мингтасини янгилаш талаб этилади.

Бу борадаги ишларни молиялаштириш учун ЙХҲБ тизимида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика ва вилоят жамғармалари ташкил этилиши маълум қилинди.

Жамғармалар ҳар йили камида 400 миллиард сўм тушадиган аниқ манбаларга эга бўлади.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ички ишлар бошлиқлари билан бирга муаммоли жойлар, “авария ўчоқлари”дан келиб чиқиб, уларни бартараф этиш бўйича ойлик ва чораклик манзилли дастурларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, йўл белгиларини ишлаб чиқишда “Автойўл”нинг монополияси бекор қилинади ва ушбу соҳага тадбиркорлар жалб қилинади.

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, содир этилган қоидабузарликлардан келиб чиқиб, ҳар ойда ҳаракат хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идора раҳбарларининг ҳисоботини танқидий эшитилиб, маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиб борилади.

@a_xaitov
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Қашқадарёда илк томорқачилик маркази очилди

Чироқчи туманида "Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати" МЧЖнинг 3 қаватли ўқув маркази иш бошлади. Очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Ҳаитов ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари;
илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали аҳолига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш;
томорқачилик йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилиш, томорқа ер участкаларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда кедитлар тақдим этиш.

📸 М.Комилов.
Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Вобкент тумани маҳаллаларида иш бошлаган ёшлар етакчиларининг барчаси O’zLiDePни танлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11346

#uzlidep #birsafda

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Тижорат банкларининг 2022 йилдаги кредит сиёсати ва ажратилиши кўзда тутилаётган кредитлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11344

Депутатлар томонидан ҳудудларда кредит олиш билан боғлиқ муаммолар, фоизларнинг юқорилиги, гаров таъминотини қабул қилишда мулкни баҳолашда нархларни холисона белгиламаслиги юзасидан мурожаатлар билдирилаётганлиги маълум қилинди.

#uzlidep #pressklub #kredit

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорларга 145 млн. сўмлик ортиқча тўланган солиқ тўловлари қайтариб берилди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.

Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:

- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);

- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;

- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;

- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.

Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.

Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.

Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тараққиёт стратегияси: Геология-қидирув ишлари ҳажми кескин оширилади, соҳага хусусий инвесторлар кенг жалб қилинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11374

Дастур ижроси юзасидан 7 та устувор йўналиш, 100 та мақсад ва 398 банддан иборат “Йўл харитаси” ҳамда унинг ҳар бир банди бўйича аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди.

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube