Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.7K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Қуйи бўғинларда ҳисобот сайлов йиғилишлари бошланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11355

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан эътиборан бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари старт олади. Икки ой давом этадиган мазкур муҳим жараён давомида БПТлар фаолияти хусусида аниқ хулосалар чиқарилади.

#uzlidep #hisobot

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳозирда O’zLiDeP Сирдарё туман Кенгашида 64 та бошланғич партия ташкилоти бор ва уларга 4665 нафар аъзо бирлашган.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11331

#uzlidep #BPT

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Тижорат банкларининг 2022 йилдаги кредит сиёсати ва ажратилиши кўзда тутилаётган кредитлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11344

Депутатлар томонидан ҳудудларда кредит олиш билан боғлиқ муаммолар, фоизларнинг юқорилиги, гаров таъминотини қабул қилишда мулкни баҳолашда нархларни холисона белгиламаслиги юзасидан мурожаатлар билдирилаётганлиги маълум қилинди.

#uzlidep #pressklub #kredit

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Пахтаобод туманидаги “Пушмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви танқислигидан аҳоли азият чекади. Бир неча йиллик муаммога ҳанузгача ижобий ечим топилмагани ачинарли ҳолат, албатта.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11345

#uzlidep #ichimliksuvi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Яхши қўшничилик, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11356

Халқимизда “Ҳовли олма, қўшни ол”, деган деган пурмаъно ибора бор. Донишманд ота-боболаримиз топиб айтган бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Зеро, Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин қўшнилар, вақт синовидан ўтган ҳамкорлардир.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сафимизда ҳоким ёрдамчилари

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11353

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Ҳаитов ўтган ҳафтада Сурхондарёга ташрифи давомида қатор тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, томорқачилар фаолияти билан танишиб, муаммо ва таклифларни ўрганди.

Термизда Бобоёр Холбоевнинг хонадонида томорқачиликни янада ривожлантириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари ва деҳқонлар учун семинар ташкил этилди.

O'zLiDeP ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ТерДУ билан ҳамкорликда илмий марказ очишга келишилди.

“AMUDAR TEXTILE” МЧЖ фаолияти билан танишилди.

Боботоғ Ўрмон хўжалиги биносидаги шароитлар, иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотлар ва биолаборотория шароитида кўпайтирилаётган уруғ-селекция навлари билан танишилди.

Тоғли ҳудуддаги “Заркамар” ва “Нурли келажак” маҳалласи аҳолисининг ижтимоий муаммолари ўрганилди ва ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, фаоллар билан суҳбат ўтказилди.

Тожикистон билан чегарадош 4 та — Оқмачит, Толтугай, Боботоғ ва Янгиобод маҳаллаларидаги фермер ва тадбиркорлар билан амалий мулоқот ташкил қилинди.

@uzlidep
Томорқачилар энди Чироқчи туманидаги ўқув илмий марказда билимларини оширадилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11372

Чироқчи туманида Томорқачилик ўқув илмий-амалий маркази биносининг очилишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Марказнинг уч қаватли биносида тингловчилар учун барча қулайликлар яратилган.

💬-Жамғарма томонидан 6 млрд 903 млн сўм маблағ ажратиб бердик ва шу ҳисобдан Чироқчи туманидаги Шўрбозор ҳудудида 72 гектар ерда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди, - дейди Актам Хаитов.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тараққиёт стратегияси: Мамлакатимизда қулай бизнес ва инвестицион муҳитни шакллантириш масаласи муҳокама қилинди

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда илк бор томорқачилик маркази очилди

Бугун Чироқчи туманида "Томорқачилик илмий-амалий маркази" иш бошлади.

Очилиш маросимида маҳаллий аҳоли вакиллари, республика, вилоят ва туманлар миқёсида масъул раҳбарлар иштирок этди.

Марказ фаолиятига кейинроқ батафсил тўхталамиз.
☑️ Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга ҳуқуқий кафолатлар

Замонавий дунёда меҳнат миграцияси кўплаб давлатларнинг иқтисодий ривожланишининг муҳим омилига айланиб, мослашувчан меҳнат бозорини шакллантиришга, меҳнат ресурсларидан янада оқилона фойдаланишга, хўжалик юритувчи субъектларнинг халқаро миқёсдаги ўзаро ҳамкорлигига хизмат қилмоқда.

Халқаро, минтақалараро алоқаларнинг кенгайиши миграция жараёнлари билан ҳам белгиланиб, мигрантлар учун янги имкониятларни белгилаб беради. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 50 йил ичида ўз ватанидан ташқарида ишлайдиган одамлар сони деярли икки баравар кўпайган. Масалан, Францияда профессионал қурувчиларнинг умумий сонининг 25 фоизини, автомобилсозлик саноатидаги ишчиларнинг 32 фоизини, Белгияда кончиларнинг деярли ярмини, Швейцарияда эса қурувчиларнинг тахминан 40 фоизини хорижлик мигрантлар ташкил қилади.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамалардан етмоқда.

Мазкур қонун қабул қилиниши билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади. Ушбу қонун билан меҳнат мигрантининг ҳуқуқий мақоми, ташқи меҳнат миграциясининг асосий принциплари, бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида Вазирлар Маҳкамасидан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятгача бўлган давлат органларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда.

Қонундаги ўзига хос хусусиятлардан бири хусусий бандлик агентликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасида иштирок этиши қонун доирасига солинмоқда.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг ташкил этилиши эса, хориждаги ҳар бир ватандошимизни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучи жалб қилинишини ҳам тартибга солишга йўналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

@a_xaitov