Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
2021 йилнинг энг яхши тарихчи фотографи аниқланди

Нобель мукофоти совриндори, ёзувчи Уильям Фолкнер “Ўтмиш ҳеч қачон ўлмаган” деб ёзган эди.

📍 https://uza.uz/posts/324234

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
Саммитда ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев 28 ноября посетит город Ашхабад для участия в работе пятнадцатого саммита Организации экономического сотрудничества.
На саммите будут рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многостороннего партнерства в рамках ОЭС, прежде всего развития торговых отношений, повышения транзитного потенциала региона, продвижения «зеленой экономики» и внедрения инноваций.
Запланирован также ряд двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Келажак энергияси👇

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Inno Week.Uz-2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Ўзбекистон Республикасида водород энергетикаси, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергия самарадорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция иштирокчилари маълум қилишган.

Мутахасcислар фикрича, ҳозирда водород энергетикасига муқобил энергия манбаси сифатида тобора катта эътибор берилмоқда.

Хусусан, Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган Водород стратегиясига кўра, 2024 йилгача 6 ГВ тдан кам бўлмаган водороддан энергия олиш қувватларини ишга тушириш ҳамда 1 миллион тонна водород олиш, 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 10 миллион тоннага етказиш мақсад қилинган.

Бу борада юртимизда ҳам изланишлар олиб борилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан устувор йўналиш сифатида “яшил” водород бўйича қатор амалий ишлар йўлга  қўйилди. Умумий  қиймати 5,9 миллиард сўм миқдорида соҳага оид 4 та йирик лойиҳа бўйича тадқиқотлар олиб борилаетгани маълум қилинган.

Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш мамлакатимизда устувор вазифа этиб белгиланган. Давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастурида ҳам ушбу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилган. Гап биринчи навбатда қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш хақида кетмоқда.
2030 йилга келиб, ишлаб чиқиладиган электр энергиясининг умумий ҳажмидаги қайта тикланувчи  энергетиканинг улушини 13,8 фоизга етказиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Мутахассислар фикрича, қуёш ва шамол энергиясининг ўзгарувчанлиги, яъни шамол тўхтаганида ёки кун ботганида энергия ишлаб чиқарилиши тўхташини инобатга олиб, энергетика тизимда ушбу камаядиган миқдорни водород гази ҳисобига қоплаш истиқболли ечим ҳисобланаркан.

Катта марраларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган янги Ўзбекистон учун келгусида энергетика барқарорлиги ва тўкислигини таъминлашга қаратилган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа бўлиб қолади.

@a_xaitov
☑️ Манфаатли ҳамкорлик йўлида муҳим ташаббуслар

Давлатимиз раҳбари шу йил 28 ноябрда Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурдилар:

👉 500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш;

👉 қабул қилинган “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш, ташкилот доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

👉 ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;

👉 Ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мамлакатларимиз иқтисодиётларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтириш;

👉 минтақамиздаги мавжуд транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш ва янгиларини яратиш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш;

👉 “яшил” иқтисодиётга ўтишни давом эттириш, бу борада фаол ҳамкорлик қилиш, жумладан, углерод нейтраллигига эришиш учун саноат тармоқларида экологик тоза ва ресурстежамкор технологияларни кенг татбиқ этиш, шу мақсадда халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги доимий Мулоқот кенгашини тузиш;

👉 Бухоро шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган туризм вазирларининг навбатдаги учрашувида пандемиядан кейинги даврда Хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш;

👉 афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

👉 ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш.

Давлатимиз раҳбарининг муҳим ташаббуслари иштирокчи давлатлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотганига шубҳа йўқ.

Мазкур саммитда Ўзбекистоннинг 2022 йилда ташкилот раислигини қабул қилиб олгани ҳам муҳим воқеа ва бу давлатимиз раҳбарининг ташаббусларини амалга оширишга катта имкон беради.

Қолаверса, мамлакатимиз Президенти илгари сурган ташаббуслар халқимиз манфаатига хизмат қилиши билан ҳам янада аҳамиятлидир.

@a_xaitov
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10744

#uzlidep #yangikadrlar #Namangan

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бектемир туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Комолиддин Рашидов ташаббуси билан “Қуюв-механика заводи” ҳудудида 200 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10768

#uzlidep #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
- Мажмуадан партиямиз учун махсус жой ажратилган бўлиб, жамоамиз билан биргаликда мазкур ҳудудда "Партия боғини" ташкил этишни мақсад қилганмиз, - дейди вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10769

#uzlidep #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Томорқа хизмати корхоналарига 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилилишда муҳокама қилинган масалалар ва белгилаб берилган вазифалар нималардан иборат эди?

Бу ҳақда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов ўз фикр-мулоҳазасини билдирди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида депутатлар ва янги иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектларини ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Состоялась презентация проектов по строительству массивов “Янги Узбекистон”.
На следующий год запланировано построить 22 новых массива. Глава государства дал указания по возведению в массивах достаточного количества школ, детских садов и медицинских учреждений. Отмечена также возможность создания не менее 50 тысяч рабочих мест за счет организации малых промышленных зон и реализации проектов предпринимательства.

#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoy #YangiUzbekiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Янги Ўзбекистон массивлари: аҳоли учун қулайлик, тадбиркорларга имконият.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида республика ҳудудларида бир миллиондан зиёд аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган «Янги Ўзбекистон» массивлари бунёд этилишини айтган эдилар.

Ҳукумат бу вазифани амалга оширишга тез киришган. Янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилган.

Бу ҳақида шу йил 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимотда ахборот берилган.

2022 йилда 22 та янги массив барпо этилади. Бунда қурувчи тадбиркорларга енгиллик берилган: фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Президент топшириғига кўра ушбу янги мавзеларда мактаб, боғча ва тиббиёт муассасаларини қуриш ҳам лойиҳалашда назарда иутилади

Ушбу массивларда яшовчилар учун яқин жойларда янги иш ўринлари ҳам ташкил қилинади. Булар кичик саноат зоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, интенсив деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик плантациялари, иссиқхоналар қуриш орқали таъминланиши мумкин.

Янги Ўзбекистон массивлари уй-жойга муҳтож аҳоли учун ўз уйига эга бўлишга имкон берса, тадбиркорлар учун янги имкониятларни очади.

@a_xaitov
Жиззахлик гулчи Шарофат опа пайариқлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10792

#uzlidep #Jizzax #gulchilik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана туманида кўчат экиш акциясини ташкил қилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10789

#uzlidep #Navoiy #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конимехда пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб бериляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10790

#uzlidep #Xaitov #yerajratish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Спикер ўринбосари А.Ҳаитов “долзарб 40 кунлик” акциясида қатнашди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Кластер аграр соҳани ҳаракатлантирувчи етакчи кучга айланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10804

Бухоро давлат университетида «Қишлоқ хўжалигида ихтисослашган кластерларни шакллантириш: тажрибалар, натижалар ва инновацион ёндашувлар» мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

#uzlidep #klaster #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube