Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴#LIVE
Тошкент вилояти «маҳаллабай» ишлаш бўйича намуна бўлиши шарт - Шавкат Мирзиёев
Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ёшларни янги бизнес кўникмаларига ўргатиш, маҳаллаларда ишларни тизимли ташкил этиш зарур. Сайловолди дастури доирасида мен ҳар бир вилоятга борганимда янги “маҳаллабай” ишлаш тизимини тушунтириб келяпман. Бу борада Тошкент вилояти “маҳаллабай” ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича намуна бўлиши шарт.
Ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари лавозимига кўзи ёнадиган, ишбилармон, янгиликларни жорий этишдан қўрқмайдиган, шашти баланд ёшларни танлаб оламиз ва ойлик маошини муносиб қилиб берамиз. Уларда зарур маблағ, ваколат ва механизмлар бўлади.
Биринчи бўлиб, ҳоким ёрдамчилари: маҳаллада уюшмаган ёшлар, ишсизлар, бўлажак тадбиркорлар рўйхати ва эҳтиёжларини аниқлайди; уларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил қилади ва пулини тўлаб беради; ўз ишини бошлаётганларга зарур ускуналар олишга кўмаклашади; банклар билан бирга, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кредит олиш ва ишга тушириш бўйича ёрдам беради. Туманни кўрмаган одам қандай қилиб раҳбар бўлади? Одамларни рози қиладиган, ишсизликни камайтирадиган, беморларни даволанишига кўмаклашадиган, таълимга эътибор берадиган – энг муҳими, маҳаллада ўзини кўрсатган одамни мен жамоамга оламан. Бўлмаса керак эмас! Қоғозда мақтаб ишга оладиган вақт ўтиб бўлди.
Умуман олганда, вилоятда кичик бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кескин кўпайтирилади. Жумладан, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ҳар йили 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилади, халқаро молия ташкилотларидан 60 миллион доллар жалб қилинади, тадбиркорларга кредит фоизини компенсация қилишга қўшимча яна 100 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар, лойиҳалар амалга оширилишига қараб, ҳар йили кўпайтириб борилади.
Ишсизлик юқори бўлган Бўка, Пскент, Оққўрғон, Бекобод туманларида янги тадбиркорлик субъектлари учун, 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлар 1 фоиз, фойда солиғининг амалдаги ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бекобод ва Оққўрғон туманларини ривожлантириш дастурлари қабул қилиниб, уларга бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

«Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади» - Шавкат Мирзиёев
Хабарингиз бор, жорий йилда ер муносабатларида янги давр бошланди. Очиғини айтадиган бўлсак, шу кунга қадар ердан фойдаланишда тадбиркорлар, фермерлар ва деҳқонларнинг эртанги кунга ишончи йўқ эди. Бундай ҳолатда деҳқон ер унумдорлигини ошириш, қўшилган қийматни яратиш, янги технологияларни жорий этишдан манфаатдор эмас эди. Шунинг учун ер ажратиш ва олиб қўйиш бўйича ҳокимларнинг ваколатлари бекор қилинди. Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади. Бу орқали Тошкент вилоятида илдиз отиб кетган коррупциявий ҳолатларга, “ер олди-сотдиси”га, ерни ўзбошимчалик билан эгаллашга барҳам берилмоқда. Ҳалигача ер сотиш бор. Камида иккита ер сотилади. Сотиб олган одам ҳам дарров шлакаблок билан ўраб олади. Нима, ернинг эгаси йўқми?
Янги тартиб асосида, вилоятда 14,5 минг гектар пахта ва ғалла ҳамда самарасиз боғ-токзорлар майдонлари қисқартирилиб, аҳолига 50 сотихгача узоқ муддатга ижарага берилади ва 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бу майдонларда маҳсулот ишлаб чиқариш кооперация асосида ташкил қилинади. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Энг муҳими, ишлаб чиқаришни тизимли ташкил қилган ҳолда, ҳосилдорлик пахтада 60-65 центнерга, ғаллада 80-90 центнерга етказилади. Бунинг учун, биринчи навбатда, вилоятда 30-40 йил давомида экиб келинаётган эски ғўза ва ғалла навлари юқори ҳосилдор ҳамда эрта пишар янги навларга алмаштирилади. Шунингдек, 65 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинади ҳамда йилига 20 минг гектар майдонда лазерли текислаш йўлга қўйилади. Бу ишларга келгуси беш йилда жами 1 триллион сўмга яқин субсидия маблағлари ажратилади.
Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Бўка, Пскент туманларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида, Оҳангарон сув омбори сиғими 100 миллион метр кубга оширилади. Шунингдек, 80 миллион доллар жалб қилиниб, 38 та насос станцияси модернизация қилинади.
Бундан ташқари, пахтачиликда механизация даражасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Эсимда, пахта йиғим-терими ташкил қилишда “Тошкент технологияси” деган тажриба бўлар эди. Ўша пайтларда пахтанинг асосий қисми машиналарда териб олинган. Келгуси беш йилда бу тизим қайта тикланиб, камида 70-80 фоиз пахта ҳосили машиналар ёрдамида териб олинади. Бунда, машина терими харажатларининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
Интенсив технологияларни қўллаш ва ҳосилдорликни ошириш ҳисобига, мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми камида 2 баробар кўпайтирилади. Хусусан, Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида 2 минг 700 гектар ғалла ва Юқори Чирчиқда 4 минг гектар пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиб, мева-сабзавотчилик ҳудудларига айлантирилади. Бу туманларда 50 та кластер корхоналари ташкил қилиниб, кооперация усулида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилади.
Сабзавотчиликда энг асосий масала - уруғ тайёрлаш тизимини тўғри йўлга қўйиб олишимиз шарт. Бунинг учун, юқоридаги туманларда 200-300 гектардан ер майдонлари ажратилиб, алоҳида уруғчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятининг илмий салоҳиятидан тўғри фойдаланган ҳолда, вилоятдаги илмий муассасалар билан ҳамкорликда, ҳар бир кластер қошида илмий марказ ташкил этилади. Бундай кластерларга ишлаб чиқарилган уруғликни экспорт қилишга ҳам рухсат берилади.
Паркент, Қибрай, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида 50 минг гектар боғ ва токзорларнинг иқтисодий самарасиз бўлган 60 фоизи тўлиқ янгиланади. Шунингдек, янги ўзлаштириладиган ва лалми ерлар ҳисобидан ушбу туманларда 20 минг гектар майдонда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади.
Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Аграр университетнинг “ин-витро” лабораторияларидан самарали фойдаланган ҳолда, Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йилига 5 миллион дона мева ва ток кўчатларини етиштириш ташкил қилинади. Бунга 10 миллион доллар ажратилади.

#ИшончлиВакил #Самарқанд
Рустам Холмуродов Нуробод туманида сайловчилар билан учрашди.
—
Рустам Холмуродов Оқдарё туманида сайловчилар билан учрашди.
—
Рустам Холмуродовнинг Пастдарғом туманида сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди.

Шавкат Мирзиёев: “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим бўғини – барча учун, сифатли таълим олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдир. Лекин, вилоятдаги мактаб таълими бу талабларга ҳали тўлиқ жавоб беряпти, деб айта олмаймиз. Мисол учун, жорий йилги битирувчиларнинг бор-йўғи 16 фоизи олийгоҳларга қабул қилингани ҳам, бунинг исботидир. Олий маълумот ва тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар улуши 54 фоизни ташкил этади. Бу – республикада энг паст кўрсаткичлардан бири. Чирчиқ, Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл шаҳарлари, Бекобод, Тошкент ва Янгийўл туманларидаги 70 фоиз мактаблар икки сменада, айрим мактаблар ҳатто уч сменада ишламоқда.
Энди Тошкент вилоятини мактаб таълими ислоҳотларининг намунасига айлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Авваламбор, “Янги Ўзбекистон устозлари” дастури амалга оширилиб, таълим сифати паст 60 та мактабга бошқа ҳудудлардан камида 150 нафар малакали ўқитувчилар жалб қилинади. Уларга махсус устама тўланади, 15 миллион сўм бир марталик тўлов берилади, яшаш жойининг ижара пули қопланади. Кейинги уч йилда 25 минг нафар ёки 70 фоиз ўқитувчиларнинг малакаси оширилиб, халқаро ва миллий сертификат олиши таъминланади. Ушбу ишларга, хусусий таълим ташкилотларини ҳам фаол жалб қилинади. Тошкент вилояти учун малакали педагог кадрларни тайёрлаш квоталари 2 баробарга оширилади.
Келгуси беш йилда бюджетдан 20 та янги мактаб қурилади, 260 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидан бошлаб, мактабларни қуриш ва фойдаланишнинг янги тизими йўлга қўйилади. Жумладан, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Зангиота ва Тошкент туманларида хусусий капитални жалб қилган ҳолда, 12 та замонавий типдаги мактаблар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Ушбу мактаблар учун тўловлар лизинг асосида бюджет ҳисобидан 25 йил давомида амалга оширилади.
Шу ўринда, таълимнинг бешиги бўлган мактабгача таълим тизимида ислоҳотлар давом эттирилиб, қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилади. Бунинг учун, 96 та давлат боғчалари қурилади ва реконструкция қилинади, 800 та хусусий ва оилавий боғчалар ташкил этилади. Қибрайда имконияти чекланган болалар учун реабилитация маркази ташкил этилиб, ҳар йили 2 минг нафар болалар бепул соғломлаштирилади. Мактабгача таълим йўналишида қабул квоталари 2 баробарга оширилиб, олий маълумотли педагог кадрлар улуши 50 фоизга етказилади. Педагог кадрларни малакасини узлуксиз ошириб бориш мақсадида, келгуси йилдан Ўрта Чирчиқ, Бўка, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларида “Мактабгача таълим кластери” фаолияти йўлга қўйилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги имконият биронта вилоятда йўқ — Шавкат Мирзиёев
Шунча йил ҳоким бўлиб ишлаб, ҳар доим Тошкент вилоятига ҳавасим келган. Бир вақтлар ўзимга айтардим: нима қиларди мени Жиззах, Самарқандга юбориб, Тошкент вилоятига юборса бўлмасмиди. Нега? Тошкент вилоятининг имконияти чексиз, тепада суви тайёр. Қаерга бормасам сув муаммо эди. Жиззахга борганимда сув топиш азоб эди. Жиззахда ўзининг ичимлик суви йўқ. Энди Самарқанддаги сув омборидан насослар билан олиб келдик. Тошкент вилоятидаги имконият биронта вилоятда йўқ.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шунча йил ҳоким бўлиб ишлаб, ҳар доим Тошкент вилоятига ҳавасим келган. Бир вақтлар ўзимга айтардим: нима қиларди мени Жиззах, Самарқандга юбориб, Тошкент вилоятига юборса бўлмасмиди. Нега? Тошкент вилоятининг имконияти чексиз, тепада суви тайёр. Қаерга бормасам сув муаммо эди. Жиззахга борганимда сув топиш азоб эди. Жиззахда ўзининг ичимлик суви йўқ. Энди Самарқанддаги сув омборидан насослар билан олиб келдик. Тошкент вилоятидаги имконият биронта вилоятда йўқ.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
O'zLiDeP тарғибот гуруҳи аъзолари маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб сайловолди тарғибот олиб боряпти
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#ИшончлиВакил #Сирдарё
Ишончли вакил касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди
https://uzlidep.uz/news-of-party/10397
—
Ишончли вакил Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашди
https://uzlidep.uz/news-of-party/10398
—
Ишончли вакил сирдарёлик талабалар билан мулоқот қилди
https://uzlidep.uz/news-of-party/10399
—
Ишончли вакил шифокорлар билан мулоқот қилди
https://uzlidep.uz/news-of-party/10400