Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#Live

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида ундаги айрим нормалар амалдаги қонунларга мослиги ўрганиб чиқилиб, мазкур жараёнда лойиҳадаги айрим нормалар “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунларга зид эканлиги аниқланиб, мазкур камчиликлар бартараф этилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Зарар кўрган фермер хўжаликлари масъул идоралар эътиборидан четда қолганми?

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жойларда ўтказаётган доимий учрашувларда мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда. Мирзаобод туманидаги фермер хўжаликлари билан бўлган учрашувда ҳозирга қадар очиқ қолган қатор саволларга жавоб берилди.

Боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ўзига етган зарар тўлаб берилмаганлигидан, туман ДСИ идораси эса солиқ тўловларини талаб қилаётганидан норози эканликларини билдиришди.

Қайд этиш керакки, Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳолат натижасида етказилган зарарларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида дастлабки ва бирламчи ҳужжатлар асосида барча фермер хўжаликлари экин майдонларида мавжуд экинлар, кўчатлар ва боғлар оралиғига экилган озиқ овқат экинларининг ҳажмлари ва кутилаётган ҳосилнинг миқдори туман баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланган эди.

Хусусан, Сирдарё вилоят ҳокимлиги тақдим этган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Оқолтин, Сардоба, Мирзаобод туманларида 130 нафар фермер хўжалиги 51 миллиард 427 миллион сўм зарар кўрган. Таҳлилларга кўра, Мирзаобод туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган 75 нафар фермер хўжаликларининг бюджет бўйича солиқ қарзи 127 миллион сўм, Оқолтин туманидаги 68 нафар фермер хўжаликларининг солиқ қарзи 1.722.810 сўмни ташкил этган. Шу тариқа уларнинг солиқ қарзи 1 миллиард 896 миллион сўмни ташкил этган.

Агарда ҳолатга аниқлик киритадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига асосан масъул идоралар ва вилоят, туман ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги экинларига, жумладан, ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа экин турлари бўйича зарар етказилган майдонларни аниқлаб, ҳар бир туман кесимида бажариладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда тезкор тарзда амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 24 майдаги «Сирдарё вилоятидаги «Сардоба сув омбори» тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини зарарларини қоплаб бериш, солиқдан озод этиш, банк кредити асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни вақтинча тўхтатиб туриш белгиланган.

Бироқ, зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари масъул идоралар ва ҳокимликлар эътибордан четда қолган.

Шу сабабли Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг зарарлари шу кунга қадар тўлаб берилмаган ва солиқдан озод этиш масаласи кўрилмаган.

Ана шу сабабларни инобатга олган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тегишли вазирлик ва ташкилотларга, ҳокимликларга Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув тошишидан зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига етказилган зарарларни қоплаб бериш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб хат киритди.

Учрашувда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар барча солиқ тўловларидан озод қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасига боғдорчилик фермер хўжаликларини ҳам қўшиш борасида амалий ҳаракатларни бошлагани маълум қилинди.

https://human.uz/8/48/2393
Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Номзоднинг дастурида иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари ва экспортни кўпайтириш энг асосий вазифалар этиб белгиланган. Хусусан, Навоий вилоятида келгуси беш йилда 9 миллиард долларлик 2 минг 200 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириб, 75 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Шавкат Мирзиёев 13 октября встретился с избирателями Навоийской области.

Программа кандидата определяет в качестве ключевых приоритетов развитие экономики, создание рабочих мест и увеличение экспорта. Так, в Навоийской области в ближайшие пять лет планируется реализовать 2,2 тысячи инвестиционных проектов на сумму 9 миллиардов долларов и создать 75 тысяч новых рабочих мест.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди.

Кўп миллатли Навоий вилояти - халқлар дўстлиги ва ўзаро англашувининг ёрқин ифодаси. Ўзбек, қозоқ, қорақлпоқ, тожик, рус, корейс ва кўплаб бошқа миллат вакиллари бир оила аъзоларидек яшаб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Вилоятда 8 та миллий маданий марказ фаолият юритмоқда. Мактабларда ўқитиш 7 тилда йўлга қўйилган.

- Бугун сайловчилар билан учрашувда бу қутлуғ байрамни келгуси йили Навоий вилоятида катта тантана билан нишонлаш таклифини билдирдим, - деди Шавкат Мирзиёев. - Шунингдек, 2022 йилда Навоийда кўп миллатли халқимиз бирлигининг рамзи сифатида Дўстлик боғини барпо этишни режалаштирганмиз.

Шавкат Мирзиёев шу билан Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#МаълумотУчун

Сайловолди дастури 7 та тил ва брайль алифбосида чоп этилди

O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ўзбек, қорақалпоқ, қирғиз, қозоқ, туркман, тожик ва рус тилларида чоп этилиб, юртимиздаги барча миллий маданият марказлари, турли миллат вакиллари яшаётган қишлоқ, овул ҳамда маҳаллаларга тарқатилди.

Шунингдек, кўзи ожиз сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида номзоднинг сайловолди дастури махсус брайль алифбосида ҳам тайёрланиб, республикадаги Кўзи ожизлар жамиятларига тақдим этилди.

Ушбу сайловолди дастури билан танишишни истаган юртдошларимиз ўзларига қулай бўлган тил ва шаклдаги дастурни партия ва “XXI asr” газетасиниг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан юклаб олишлари ҳамда O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабига мурожаат қилишлари мумкин.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Россияда сунъий гўшт сотувга чиқарилади

👉 https://xs.uz/uzkr/65512

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram