Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
O'zLiDeP тарғибот гуруҳи аъзолари ташкилотлар, муассасалар, аҳоли гавжум жойларда сайловолди тарғибот акцияларини давом эттирмоқда.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тарихимизга муносиб бўлиб иш қилсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз

Тўлиқ видео: https://youtu.be/UXHmRW0iS_E

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Ташвиқот ишларига бутун куч ва имкониятларимизни сафарбар қиляпмиз”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10308

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига саноқли кунлар қолган шу паллада O`zLiDePнинг ташкилий ва мафкуравий фаоллиги ғоят қизғин тус олди. Партиямиз ташаббусига кўра Фарғона вилоятида ҳам бу йўналишда тарғибот гуруҳи тузилди. Унга парламент қуйи палатаси депутати, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Хўжаева раҳбарлик қиляпти.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

Термиз шаҳридаги “Муз саройи” комплексида бўлиб ўтаётган учрашувни Сурхондарё вилоят халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмуродов очиб берди ва олиб борди.

Модератор вилоят бўйича эришилган ютуқлар, айниқса “Тўпаланг” сув омборидан сув келтириш бўйича катта лойиҳага тўхталди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёевга сўз берилди.

"Ассалому алайкум қадрли, меҳрибон Сурхон халқи. Бу заминдаги ҳар бир ҳаракатларимиз кўз ўнгимда. Президентликка қадар ҳам нима қилсак, Сурхон элининг оғири енгил бўлиши бўйича бош қотирганмиз. Албатта, бугун сизлар билан Янги Ўзбекистоннинг кейинги 5 йиллик режалари ҳақида гаплашамиз, шу пайтгача нималарга эришдик, деган саволга жавоб излаймиз. 5 йил олдинги режаларимизга ўзимиз ҳам ишонмагандик. Лекин энг катта вазифамиз халқни рози қилиш. Сурхондарёда ҳам шу 5 йилда қилинган ўзгаришларни адолатли ҳакам бўлса, эътироф этади.

Шиддатли, таҳликали замонда яшаяпмиз, пандемия оқибатлари билан курашяпмиз. 2015 йил 14 март куни бу касаллик Франциядан кириб келгани илк бор аниқлангандаёқ айтганман – энди бу касаллик билан курашиб яшашга ўрганишимиз керак, деганман. Кўряпсиз, катта-катта давлатларда ҳам ҳар куни юзлаб одамлар вафот этяпти. Қаттиқ жанг кетяпти. Илоҳим кўз тегмасин, касаллик тарқалиши бизда анча камайди, чоралар ўз таъсирини кўрсата бошлади. Лекин эҳтиёткорликни сусайтирмаслигимиз керак.

Биз бу 5 йилда катта тажриба орттирдик, иқтисодимизни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шундай давр бўлдики, Сурхондарёда тадбиркорлик йўқ эди, йўқ бўлиб кетганди. Сурхон халқининг бошига туҳматлар, бўҳтонлар бўлгани ҳам рост. Энг катта ютуғимиз Конституциямиз берган эркинлик таъминланаётгани бўлди. Инсон қадри дегани оддий тилда айтганда хотиржамлик, эркин нафас олиш ва бир-биримизга ишонч туғилгани, “қилса бўлар экан-ку” деган фикрга келганлари бўлди", - деди Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

144 та маҳаллага ичимлик суви ҳали умуман етиб бормаган. Шеробод -марказлашган ичимлик суви қамрови 17 фоиз, Ангор - 27 фоиз, Бойсун - 29 фоиз, Бандихон - 34 фоиз, Музработ - 48 фоиз, Олтинсой - 48 фоиз, Жарқўрғон - 50 фоиз ва Деновда ичимлик сув таъминоти жуда паст даражада - 54 фоиз.

Шунингдек, вилоятда уй-жой, йўл-транспорт, электр таъминоти каби масалалар бўйича ҳам аҳолининг кўплаб эътирозлари мавжуд.

Шу билан бирга, вилоятда 115 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 39 минг нафар ёшлар кириб келмоқда, 131 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида ҳам ҳал этишимиз керак бўлган кўплаб камчиликлар мавжуд. Жумладан, вилоятда 377 минг нафар аҳолида сурункали касалликлар бор. Айниқса вилоятда юрак қон-томир, қандли диабет, буйрак етишмовчилиги, нафас йўллари касалликлари кўплаб учрайди. Шунга қарамай, 2 минг 600 нафар шифокор етишмайди, яна 2 минг нафари пенсия ёшида.

Энг оғир касалликлардан яна бири бу – мактабгача таълимнинг аҳволи. Бандихон, Денов ва Қумқўрғонда мактабгача таълим билан қамров даражаси 30 фоизга ҳам етмайди. Вилоятда 119 та маҳаллада ҳали боғча мавжуд эмас.

Вилоятда 58 та мактаб қувватига нисбатан 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда, 2 мингдан зиёд педагог иш жойлари вакант, бўлиб қолмоқда.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Сурхондарёни ичимлик суви билан таъминлаш масаласи жуда жиддий. Мен ўз режаларимни айтаман, ажратилган пуллар ҳам тайёр, лекин сизларда ҳам таклифлар бўлса, эшитишга тайёрман. Чунки тоза ичимлик суви йўқлиги, кўплаб касалликларга сабаб бўляпти, айниқса жигарга катта зарар келтиряпти. Келгуси беш йилда вилоятда 1 минг 700 километр ичимлик сув тармоқлари ва 96 та сув иншоотлари барпо этилади.

Аниқ мисоллар билан айтадиган бўлсак, мегалойиҳа – “Тўпаланг” сув омборидан Термизгача 361 километр узунликдаги магистрал сув тармоғи қурилади. Бунга 138 миллион доллар ажратамиз.

Шу билан бирга, Музработ, Шеробод туманларида ичимлик суви таъминоти яхшиланади, Термиз шаҳрининг оқова сув тизими реконструкция қилинади ҳамда Сариосиё, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Шеробод, Қумқўрғон, Олтинсой, Шўрчи туманларида оқова сув тизимлари қурилади.

Умуман, марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 80 фоизга етказилади ва 800 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 870 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, канализация хизмати билан таъминланиш даражаси 4 фоиздан 22 фоизга етади. Бу мақсадларга 5,5 триллион сўм маблағ йўналтирамиз.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Яна бир муҳим масала – келгуси беш йилда 20 минг хонадонли 600 дан зиёд кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Шундан, қарийб 3 мингта хонадон эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 120 миллиард сўмлик субсидия берилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 150 та қишлоқ ва маҳаллани обод қилиш, ижтимоий соҳа объектлари ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишларига ҳар йили 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, келгуси беш йилда 5,5 минг километр паст ва юқори кучланишли тармоқлар, 1,5 мингта трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланади. Бунинг ҳисобига 264 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ҳамда 6 мингдан зиёд ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектларининг электр таъминоти барқарорлашади.

Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилади. Шунингдек, келгуси беш йилда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.

Бундан ташқари, “Дарбанд-Денов”, “Тошкент-Термиз” ва “Душанбе-Термиз” йўналиши бўйича 180 километр автомобиль йўлларини реконструкция қилишга халқаро молиявий институтларининг маблағларидан 380 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE #ҚишлоқХўжалиги

Шавкат Мирзиёев:

Вилоятда қишлоқ хўжалигида экспортини энг камида 5 баробарга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд. Вилоятнинг бебаҳо табиатидан фойдаланиб, эртаки маҳсулотларни етиштириш орқали йилига 3 марта ҳосил олиш шарт ва зарур. Бу вилоят учун жуда катта имкониятдир.

Вилоятнинг жами 15 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари очиқ танлов асосида аҳолига ажратилади. Агар бу тажриба тез орада ўз самарасини берса, яна камида шунча пахта ва ғалла майдонлари камайтирилиб, мева-сабзавот етиштиришга ажратилади.

Шунингдек, 2 минг гектарда иссиқхона, жумладан 1 минг гектарда лимон етиштириш ташкил этилади ва 5 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади. Биргина Қумқўрғонда камида 300 гектар майдонда лимончилик йўлга қўйилади.

Оборотдан чиққан 16,5 минг гектар майдон қайта ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ажратилиб, 20 мингга яқин аҳоли банд қилинади. Масалан, Музработда 1,7 минг гектар, Бандихонда 1,5 минг гектар, Қизириқда 1,3 минг гектар, Қумқўрғон ва Узунда 1 минг гектардан қўшимча ер майдонлари фойдаланишга киритилади.

Бундан ташқари, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Деновда 20 минг гектар узумзор, Музработ, Қизириқда 7 минг гектар анорзор барпо этилиб, 30 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Олтинсойда 1 минг 700 гектар майдонда кластер усулида узум плантацияси барпо этилиб, 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Узун туманида “Ин-витро” усулида йилига 2 миллион дона мева ва узум кўчатларини етиштириш йўлга қўйилади.

Янги боғ ва токзорлар учун ер солиғини тўлаш бўйича имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилга узайтирилади ҳамда 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади. Шунингдек, 3 минг гектар ўрмон хўжалиги ерларида писта, каврак ва павлония плантациялари ташкил қилинади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE #Саноат

Сурхондарёда 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Вилоятнинг туман ва шаҳарларида саноат бир маромда ўсаётгани йўқ. Бу борада Сурхон воҳасининг Аллоҳ берган мавжуд табиий, норуда ва қазилма ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Шунинг учун, вилоятда инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, келгуси беш йилда саноат тармоқларида 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 130 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят учун асосий драйвер бўлган қурилиш материаллари, тўқимачилик, ипакчилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал каби соҳалардаги лойиҳаларга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, қурилиш материаллари саноатида 1 миллиард долларлик 900 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 14 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга кўпаяди, ҳамда йилига 670 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 280 миллион долларлик экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Вилоятда мавжуд 64 та кон тўлиқ ўзлаштирилиб, хусусий секторга берилади, шунингдек базальт, гипс, шиша, керамзит учун хомашёси, қурилиш ва пардозбоп тошлар ва оҳактош мавжуд бўлган 75 та истиқболли майдонларда геология-қидирув ишлари якунига етказилади.

Сариосиё, Шеробод, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “хомашёдан – тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида “Индустриал зона”лар ташкил этилади. Ушбу туманларда 20 дан зиёд норуда конлари бўйича геология-қидирув ишларига қўшимча 100 миллиард сўм маблағлар ажратилади.

Бундан ташқари, тўқимачилик саноатида 250 миллион долларлик 42 та йирик лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 21 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади ва вилоятдаги ип калаванинг қайта ишлаш даражаси ҳозирги 22 фоиздан 60 фоизга етказилади, ипакчилик соҳасида 165 миллион долларлик 58 та лойиҳа ишга туширилиб, ипак мато ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга, ипак гиламлари ҳажми 5 баробарга оширилади ҳамда қўшимча равишда 18 мингта доимий ва 110 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади, чарм-пойабзал соҳасида 120 миллион долларлик 37 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, ҳозирги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлардан тайёр экспортбоп пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтилади. Натижада, 5 мингта янги иш ўринлари ва 90 миллион долларлик қўшимча экспорт имкониятлари яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE

Сурхондарёда 10та «мега-лойиҳа» ишга туширилади

Ангор туманида 1530 МегаВатт қувватига эга янги буғ-газ электр станциясини ишга тушириш учун Нидерландиядаги “Стоун Сити Энерджи” ҳамда Германиядаги “Симэнс” компанияларининг 1,2 миллиард долларлик, Шеробод туманида 457 МегаВатт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш учун Бирлашган Араб Амирликларидаги “Масдар” компаниясининг 260 миллион долларлик тўғридан тўғри инвестициялари ўзлаштирилади.

Натижада, вилоят ва қўшни ҳудудлардаги 750 мингта хонадон ва 60 мингта саноат корхоналарининг электр энергияга эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконияти яратилади.

Худди шундай, Жарқўрғон туманида россиялик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига мавжуд конларда нефть қазиб олиш ҳажми 5 баробар кўпайтирилиб, 250 минг тоннага етказилади.

Бундан ташқари, Шеробод туманида покистонлик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик ҳамда Бойсун туманида Жанубий Корея инвесторлари билан 100 миллион долларлик жами 2,5 миллион тонна қувватига эга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси, Денов туманида 30 миллион долларлик минивэн ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси, Ангор туманида 23 миллион долларлик тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, Жарқўрғон туманида 45 миллион долларлик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга ўз ҳиссини қўшади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев: Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман ...

Бир вақтлар яхши пахта терганга битта гилам бериларди, раис бир марта ош қилиб берарди. Ҳозир мен президент бўлиб, пахта теришда килосига неча пул берилаётганини билмайман. Керак бўлса 3 минг сўмдан бериб тердирсин. Чунки пахтани манфаат етиштиряпти. Теримчида ҳам манфаат бўлмаса, термасин! Уни ҳеч ким мажбурламайди.

Мана, Андижон экспортда 1 млрд долларлик натижага эришяпти. Сурхондарёнинг нима камчилиги бор? Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман – Андижон бугун сизлардан 10 йилга илгарилаб кетган. Лекин у ерда имкониятлар кам – 1 га 10, яъни ернинг 1 фоизи, аҳолининг 10 фоизи Андижонда.

Андижонда мен профессорлар билан гаплашдим, “олдин 2 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 12 млн сўм оляпман, мендан ҳар қанча талаб қилсангиз арзийди” дейишяпти. Сурхондарёнинг ҳам домлалари маоши ошди. Энди болаларимизнинг билими ошишини талаб қилсак бўладими, йўқми? Бўлади! Чунки Сурхон фарзандлари ҳам менинг менинг фарзандларим, улар ёмон яшашлари мумкин эмас. Кўзлари ёниб туриши шарт.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Энди ҳар бир маҳалланинг ўз бюджети бўлади. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ваколатлари ҳоким ёрдамчиларига берилади.

Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт ва инвестиция идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади. Лавозимга қўйишдан олдин улар 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади. 2-3 йил маҳаллада фидокорона ишлаб, ўзини кўрсатганларни келгусида раҳбарлик лавозимларига тайинлаймиз.

Агар ушбу янги тизим барча шаҳар ва туманларда самарали ташкил этилса, уч йилда вилоятда ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартиришга эришилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 320 мингта янги иш ўринлар яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев: Энди, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Буни тушунмаган ҳоким мен билан ишлолмайди.

Керак бўлса, Тошкентда ўтирган вазирлар ҳам маҳаллага тушиб ишлайди. Тошкент эмас, бутун мамлакат - Ўзбекистон.
Шароити оғир маҳаллани кўтариб берса, ҳар қандай лавозим бўлса берамиз.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE #Тиббиёт

Келгуси 5 йилда Сурхондарё вилоятининг бирламчи тиббий хизмат соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар икки баробар оширилади

💊 Оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктларида қон босими ва қандли диабет даволаш учун дори воситалари бепул берилади

🤱 765 минг нафар болалар ва 62 минг ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади

🏥 24 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 4 та оилавий поликлиника янги очилади, 89 та тиббиёт муассасалари тўлиқ қайта таъмирланади

💉 Шифохоналарда амалга ошириладиган даволаш турлари сони 130 тадан 168 тагача оширилади

🛌 Сариосиё, Шеробод ва Деновда жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ишга туширилади. Узун, Олтинсой, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманларига тиббий хизмат кўрсатадиган 150 ўринли минтақавий болалар шифохонаси барпо этилади. Денов, Бойсун, Шеробод ва Қумқўрғонда перинатал марказлар ташкил қилинади

💰 Вилоят кўптармоқли тиббиёт марказини жиҳозлашга 2 миллион доллар ажратилади

👩‍⚕️ Олис қишлоқларга борадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш дастури давом эттирилади ва бунга қўшимча 20 миллиард сўм ажратилади

❗️2018 йилда ташкил этилган Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали хорижий ҳамкор олийгоҳни жалб этиб, алоҳида мустақил институт сифатида фаолияти йўлга қўйилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE #Таълим

Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади

Келгуси 5 йилда вилоятда 47 та давлат ва хусусий шериклик асосидаги 758 та оилавий боғча очилади, 75 та давлат боғчаси таъмирланади. Ушбу ишларга бюджетдан 700 миллиард сўм ажратилади.

🏫 96 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилади. 21 та янги мактаб ва 358 та мактабларда янги бинолар қурилади, 116 та мактаб мукаммал таъмирланади.

‼️Шу орқали Сурхондарёда мактаб филиали деган эскилик сарқитидан бутунлай халос бўламиз.

⛹️‍♂️ Сурхондарё мактабларида 320 та спорт ва 311 та маърифат заллари бунёд этилади ва тўлиқ жиҳозланади.

🖥 389 та компьютер синфхоналари, 741 та технология устахоналари ва 776 та мактаб кутубхоналари жиҳозланади ва замонавий адабиётлар билан таъминланади.

🏫 Қумқўрғон, Олтинсой, Бандихон туманлари ва Термиз шаҳрида Ай-Ти, математика, кимё-биология фанларига ихтисослашган 19 та мактаб ташкил этилади.

❗️Олий таълим қамрови 25 фоиздан 50 фоизга етказилади. Бунинг учун вилоятда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади.

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Худо насиб қилса, беш йилдан кейин бошқача жойларда учрашамиз» — Шавкат Мирзиёев ёшларни сифатли ва билимли мутахассислар қилиб тайёрлаш аҳамияти ҳақида

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишончли вакил хўжаободлик сайловчилар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10286

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube