Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.83K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
O’zLiDePнинг навбатдаги оммавий тадбири Тахиатош туманида ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9916

#uzlidep #saylov2021 #mustaqillik30 #taxiatosh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
ЯШИЛ ҲУДУДЛАР ВА ДАРАХТЗОРЛАР КЎПАЯДИ

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 24 август куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Юртимиз ҳудудларида яшил майдонлар 3-4 бараварга қисқариб кетган. Сув камайиб, ер ости суви сатҳи ҳам пасайган.

❗️Бу йил куз ойларида автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида 55 миллион дона, келгуси йил баҳор мавсумида 70 миллион дона тут, павловния, чинор, эман, ёнғоқ, жийда, терак каби мевали ва манзарали дарахтлар экиш вазифаси қўйилди.

👍 Дарахтларни парваришлаш учун ҳар бир маҳаллага биттадан, туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига камида 5 нафардан ишчи бириктирилади.

☑️ Аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилиши белгиланди. Мутасаддиларга барча истироҳат боғларидаги дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, жамоат паркларини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди. Таъкидланганидек, истироҳат боғларининг 70 фоизи яшил ҳудуд бўлиши керак ва уларда бино-иншоотлар қурилишига йўл қўйилмайди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан сайилгоҳ, кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, 60 километр каналлар бўйи, 250 километр пиёдалар йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади.

❗️Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Яшил ҳудуд ва жамоат паркларидаги дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида экология полицияси ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, чиқиндиларни ножоиз жойга ташлаш, браконьерлик каби ҳолатларга қарши курашиш вазифалари юклатилади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

Экология қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш, олимлар ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бунинг учун мазкур илмий-тадқиқот институти замонавий техника ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланади. Докторантурага квоталар 2 баравар оширилади. Институтда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича илмий даражаларни берувчи Илмий кенгаш ташкил этилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌ПАРТИЯ ВА ОАВ. #uzbekistan24

Зоминда партиянинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

#uzlidep #saylov2021 #mustaqillik30 #zomin

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Урганч туманида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган оммавий тадбир бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9917

#uzlidep #saylov2021 #mustaqillik30 #urganch

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан очиқ осмон остида аҳолининг кўтаринки кайфияти, фаоллиги асосида ўтказилаётган оммавий тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

☝️Айрим ҳолларда халқимиз суйган санъаткорларнинг чиқишларида уларнинг мухлислари карантин қоидаларини бузаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бироқ, мана шундай жараёнларда дарҳол камчиликлар бартараф этилиб, аҳолини карантин қоидаларига риоя қилишга, тартиб сақлашга чақирилмоқда.

‼️O’zLiDeP мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик қутлуғ тўйини муносиб нишонлашда давом этади. Келгусида бўлиб ўтадиган партиянинг сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам ҳудди шундай руҳда, очиқ осмон остида, кўтаринки кайфиятда, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилиши мақсад қилинган.

#uzlidep #ommaviytadbirlar #karantinqoidalari #mustaqillik30

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятининг Мингбулок туманида Ўзбекистон либерал демократик партиясининг, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилояти Мингбулок туман партия ташкилотининг очиқ осмон остидаги Ёшлар боғида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида янги форматдаги сайловолди тарғибот акцияси ва катта шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар партиянинг мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги олиб бораётган фаолияти, жамиятдаги ўрни тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🍽 Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари 1 сентябрдан ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

✍️ Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни «Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

⬇️Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

☝️Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАРТИЯ ВА ОАВ. #uzbekistan24

O'zLiDePнинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбирлари Паркент, Сариосиё ва Бўстон туманларида ташкил этилди

#uzlidep #mustaqillik30 #saylov2021

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тараққиёт табиатга путур етказилиши ҳисобига бўлмаслиги керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9930

Табиатга бефарқ бўлмаган бир фуқаро ҳамда партия вакили сифатида экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо кучайтирилишини ҳам тўла қўллаб-қувватлайман. Мутахассислар айтаётганидек, Ўзбекистон чўл-дашт зонасида жойлашган. Яъни, дарахт, умуман, ўсимлик ўстириш жуда қийин. Жавобгарлик ҳам шунга яраша бўлиши айни муддао.

#uzlidep #munosabat #tabiatniasrang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев кимё саноати, айниқса, газ-кимё соҳаси иқтисодиётимиздаги асосий драйверлардан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.

Республикамиз кимё саноати аввал асосан қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу маҳсулотнинг улуши соҳада қарийб 80 фоизни ташкил этар эди.

Бугунги кунда замонавий полимерларни ишлаб чиқариш ҳисобидан минерал ўғитлар улуши 10 фоизга қисқарди, бошқа соҳалар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми эса 6 мартага ошди.

Кейинги беш йилда “Ўзкимёсаноат” тизимида, товар маҳсулотлари ҳажми 4 марта ошди, кимёвий маҳсулотлар экспорти 250 миллион долларга етмоқда.

"2030 йилгача мамлакатимизда камида 8 минг мегаваттли қуёш ва шамол электр станцияларини фойдаланишга топширишни режа қилганмиз. Бу – йилига 5 миллиард куб метр табиий газ иқтисод қилинади, дегани.

Шунинг учун, республикамиздаги барча йирик кимё ва газ-кимё корхоналари негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни саноат кластерлари усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали газ хомашёсини тайёр маҳсулотга айлантиришни мақсад қилиб олдик", деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Президент келгуси йилларда яна 5 та кимёвий технологик кластер босқичма-босқич ташкил этилишини маълум қилди. Булар:

- Бухоро вилоятида табиий газдан полиэтилен-терефталат (ПЭТ), поливинил-ацетат (ПВА), полипропилен ҳамда бошқа полимерлар ишлаб чиқарилади;

- Қашқадарё вилоятида Шўртан газ-кимё комплекси ва Деҳқонобод калий заводи негизида ювиш ва маиший кимё воситаларининг асосий компонентлари, бимодал полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;

- Фарғона вилоятида “Фарғонаазот” негизида лок-бўёқлар, мебель учун меламин, тўқимачилик саноати учун сунъий толалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган;

- Қорақалпоғистон Республикасида кальцийланган сода, поливинилхлорид, полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади;

- Тошкент вилоятида моноаммонийфосфат, олтингугуртли карбамид, бошқа фосфорли ва азотли минерал ўғитлар, протеин ва ювиш воситалари ишлаб чиқарилади.

Бу лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилса, 2026 йилга бориб кимёвий маҳсулотлар ҳажми жорий йилга нисбатан 3 баробар ортади ва 2030 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизини ташкил этади.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Кармана туманида Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

📍 https://uza.uz/posts/296773

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор