Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.6K subscribers
9.65K photos
2.01K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
“Ишбилармон аёл” танловининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9327

“Ишбилармон аёл” танловининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакат фермер ва деҳқонларига мурожаати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9332

Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз фаровон бўлиши сизнинг машаққатли меҳнатингизга боғлиқ.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Деновлик ёшларларга ғалладан бўшаган ердан 15-20 сотихдан ер ажратиб берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9333

#uzlidep #Xaitov #YoshlargaYer

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманганда ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин учун ёшларга бўлиб берилмоқда
#14june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Выделение земель молодёжи в Намангане
#14june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Оилавий корхона 100 миллион сўм даромад қилаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9339

#uzlidep #Xaitov #Surxondaryo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from I$kan∆€®`🚀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Наманганда ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин учун ёшларга берилади

🌾Тўрақўрғон туманда ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган 70 минг гектар ер майдонига такрорий экин экиш режалаштирилган бўлиб ишсиз фуқароларга 20 сотихдан ер ажратиб берилмоқда.

📌“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, ва “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аҳолининг 73,570 нафарига 20 сотихдан ер ажратилади.

📈Натижада кам таъминланган аҳоли томонидан жами 2,1 трлн сўм даромад олиши ҳисоб китоб қилинди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов Ургут туманида деҳқончилик ва томорқачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Бугунги кунда туманда 1245 та фермер хўжаликлари ҳамда 76 832 та томорқачилар мавжуд.

Туманда 10дан зиёд “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилган бўлиб, 50 мингдан зиёд аҳоли томорқалари қамраб олинган.

Тумандаги 96 нафар хотин-қизларга Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 480 млн. сўм кредит ажратилиб, ихчам иссиқхоналар қуриб берилди.

Партия вакиллари тумандаги “Темур Тўлаган кўчат ва ниҳоллари” кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди.

Бу ерда йилига 10 тонна гўшт ва 480 тонна сут етиштирилмоқда. Келгусида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиб, 10 нафар ёшларни ишли қилмоқчи.

Бундан ташқари, 2 гектар ерда замонавий иссиқхона, 1 гектарга паррандачилик цехи қуриш орқали 25 нафар янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Фермер хўжалигида Томорқачилик кластери ва махсус ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилди.

#uzlidep #Xaitov
Депутатдан маҳорат мактаби

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9338

Шароф Рашидов туманидаги “Холмўминов Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада маҳорат дарси ташкил этилди.

#uzlidep #tomorqa #Jizzax

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Таълимга эътибор - келажакка эътибор!

Давлатимиз раҳбари раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🏢 Охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сони 65 тадан 117 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181 мингтага ошди. Хорижий мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 бараварга оширилди.

❗️Бугунги кундаги 815 та йўналишнинг 55 фоизи меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. Олий таълим муассасалари 2 мингга яқин фанлар бўйича дарсликлар билан таъминланмаган, ўқув дастурлари бундан 40 йил олдинги фан ва йўналишлар асосида тузилган. Бундан ташқари, тизимда коррупция ҳолатлари жуда кўп.

📋 Ўтказилган сўровларда аҳолининг 65 фоизи олий таълимдаги ислоҳотлар натижаси сезилмаётганини айтган.

📌 Давлатимиз раҳбари олий таълим соҳасидаги 4 та устувор вазифани кўрсатиб ўтди:

Биринчиси – олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш.

Иккинчиси – ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш.

Учинчиси – олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

Тўртинчиси – профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

📌 Бу вазифаларни самарали бажариш учун олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилиши таъкидланди.

❗️Олий таълим муассасалари ректорларига кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этиб, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва зарур техника билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

📌 Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида 40 мингта, саноатда 38 мингта, қурилишда 12 мингта, қишлоқ хўжалигида 10 мингта, алоқа ва ахборот технологияларида 4 мингта олий маълумот талаб этадиган бўш иш ўринлари бор. Лекин битирувчилар сон жиҳатидан ҳам, малака бўйича ҳам бу талабни қондира олмайди.

❗️Мутасаддиларга давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини кредит-модул тизимига ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

📚Ўқитилаётган фанларни мазмунан қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш, бўшаган дарс соатлари ўрнига мутахассислик фанларни кўпайтириш ҳамда талабаларга мустақил илмий изланиш учун имконият яратиш кераклиги таъкидланди.

❗️24 та олий ўқув юртининг илмий салоҳияти 25 фоизга ҳам бормайди, 19 тасида бирорта профессор ва фан доктори йўқ. Сўнгги 30 йилда атиги 208 нафар профессор-ўқитувчи хорижда илмий даража олган.
Келгуси йилдан докторантурага квоталар сонини 2 баравар кўпайтириш, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб боришга кўрсатмалар берилди. Бунинг учун ҳар йили бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

📚Хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш, олий таълим муассасалари фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

👨‍🎓Бу йил олий таълимга қабул квотаси сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 мингга етказилмоқда. 1 миллион 500 минг нафардан зиёд ёшлар ҳужжат топшириши кутилмоқда. Йиғилишда ушбу жараённи карантин ва хавфсизлик талабларини таъминлаган ҳолда, юқори савияда ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

🏢Бугунги кунда талабалар учун қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ётоқхоналарни тадбиркорлар билан хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун олий таълим муассасаси ҳудудидан ёки унга яқин жойдан аукцион орқали ер ажратилиши белгиланди. Бу биноларнинг биринчи ва иккинчи қавати бизнес учун тадбиркорларга берилиб, юқори қаватлари арзон турар жой бўлади. Талабаларга у ерда яшаш харажатларнинг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

@a_xaitov
Таълим сифати ривожланса, ҳар бир соҳада ўзгариш ва ривожланиш бўлади

Янги Ўзбекистонга илм-фанга эътибор юқори чўққига чиққани бежиз эмас. Чунки ҳозир замонавий ҳаётни илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жаҳоннинг етакчи давлатларида ҳам таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланмоқда.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ҳар бир хонадоннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бош мезон

Андижон шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

📈 Андижон вилоятида 882 та маҳалладаги имкониятлар ўрганилгани, аҳолининг азалдан шаклланган кўникмаларидан келиб чиқиб, энг самарали “ўсиш нуқта”лари сифатида – ҳунармандчилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, боғдорчилик, гулчилик, паррандачилик каби йўналишлар белгилангани қайд этилди.

💰Жорий йилда вилоятда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион доллар ажратилиши маълум қилинди.

❗️2021-2022 йилларда вилоятда умумий қиймати қарийб 20 триллион сўм бўлган 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади. Бунда тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр техникаси, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳалари «драйвер» бўлади.

🏭Жорий йилда Асака туманидаги “Асака текстиль” ҳамда Жалақудуқ туманидаги “Зумрад текстиль” корхоналарида янги қувватлар, Хўжаобод туманида цемент заводи ва қурилиш материаллари кластери, “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасида шприц корхонаси ишга туширилади.

🌾 Қишлоқ хўжалигидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди. Ғалладан бўшайдиган 70 минг гектар майдонни иккиламчи ижарага бериш орқали 220 минг ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин.

💐Андижон туманидаги “Андижон гуллар боғи” корхонасини кластерга айлантириб, 30 гектар ерда гул ва манзарали кўчатлар етиштириладиган боғ барпо этиш, Шаҳрихон туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида Гулчилик мактаби очиш бўйича топшириқ берилди.

🏗 Бобур шоҳ кўчасининг икки қисмини боғлайдиган ва марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган 700 метр узунликдаги кўприк қурилади. Натижада масофа 5 километрга, вақт сарфи эса 25 фоизга қисқаради.

🌳Андижон вилоятида ўрмон фонди ерларида 46 миллиард сўмлик 31 та лойиҳа амалга оширилиб, 350 гектарда павловния ва терак, 200 гектарда доривор ўсимликлар плантацияси ташкил этилади. Ёнғоқчилар уюшмаси билан бирга вилоятда 500 гектар майдонда ёнғоқ мевали боғларни барпо қилинади. Бунинг учун талаб қилинган кўчатларни ин-витро усулида тайёрланиб, ўрмон хўжаликларига етказиб берилади.

📌 Вилоятдаги ўзлаштирилмаган адир ерларда камида 500 гектар иссиқхона массивларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Ушбу ерларни ўзлаштириш, инфратузилма, иссиқхоналарни қуриш ва уларни аҳолига кредит асосида бериш учун 400 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

@a_xaitov
Forwarded from Elmurod Panjiyev
❗️Инновацион иссиқхонада экспортбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.

«Мега агро» масъулияти чекланган жамияти бу ерда Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этди.

🚰 Бу технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради.

🇹🇷🇪🇸 Тадбиркор учун 16 гектар ер ажратилган. Шундан 6 гектарида очиқ ва ёпиқ иссиқхона ташкил этилган. Яна 2 гектарда Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.

Иссиқхоналарда «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади.

Корхонада 100 та иш ўрни яратилган.

@a_xaitov
Forwarded from Elmurod Panjiyev
❗️Президентимиз Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида ғалла ҳосилини кўрди.

Хўжаликда 55 гектардан зиёд ерга буғдой экилган. Унинг ҳар гектаридан 72 центнердан зиёд ҳосил олиш кутилмоқда.

💦 13 гектарда ёмғирлатиб суғориш жорий қилинган. Ғалладан бўшаган майдон такрорий экин экиш учун 200 нафар аҳолига ажратиб берилмоқда.

💬 Ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш керак. Шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошади. Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради, янгича ишлашга ўтади, қўни-қўшнисига, ёшларга фойдаси тегади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди.

@a_xaitov
Бош мақсад – ҳар бир хонадоннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9384

Хориждан келтирилаётган материаллар маҳаллийлаштирилади

Ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади

2 минг 500 та якка тартибдаги уйлар қурилади

70 минг гектар майдон иккиламчи ижарага берилади

Бизнесни қўллаб-қувватлашга 100 миллион доллар ажратилади

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube