Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ЎРҚ–680-сонли Қонунининг қисқача тезислари
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сиёсий партиялар ва тижорат банклари ҳамкорлиги
#10apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
КАСБИДА ИССИҚХОНАДА БИР ДАРАХТДА ЛИМОН, АПЕЛЬСИН ВА МАНДАРИН ГУЛЛАДИ

📌 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Касби туманида “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида томорқачилар иштирокида тадбир ташкил қилинди. Тадбир иштирокчилари тумандаги “Оққамиш” МФЙ ҳудудида яшовчи Абдураҳмон Худойбердиев томорқаси фаолияти билан танишишди.

💰Томорқачи 10 сотих иссиқхонасида лимон етиштириб, ҳар йили 60 миллион сўм даромад топмоқда.

📌 Маҳорат дарси тарзида ташкил этилган тадбирда А. Худойбердиев иштирокчиларга томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Бўлажак томорқачилар иссиқхонада бир дарахтда лимон, апельсин ва мандарин гуллаб турганини кўриб ҳайратини яшира олишмади.

- Излаган имкони топади,- дейди томорқачи. –Буям қизиқишим маҳсули. Бундан 5 йил олдин иссиқхонага 200 туп лимон эккан эдим. Ҳозирги кунда лимонлардан йилига 5 тоннагача ҳосил олиб, ички бозорга чиқараяпман. Лимон кўчати етиштиришни ҳам йўлга қўйдим. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпман. Мендан кўпинча, томорқачиликнинг сир-асрорлари ҳақида сўрашади. Уларга мен чин кўнгилдан иш юритсангиз, қизиқишингиз юқори бўлса ва қилаётган ишингизга ўзингиз ишонсангиз албатта, муваффақият қозонасиз, деб жавоб бераман.

📌 Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

©️O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

@a_xaitov
Қадрли ҳамюртлар, азиз партиядошлар!

Сизларни, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари, фаоллари, хайрихоҳлари номидан меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ойи бошланиши билан самимий табриклаймиз.

Ушбу муқаддас ой қалбимизга шодлик, оиламизга қут-барака, ҳар соҳада юксалиб бораётган юртимизга фаровонлик, халқимизга сиҳат-саломатлик олиб келсин.

Ҳурмат билан,

Актам ХАИТОВ
Forwarded from Zafarbek Solijonov
ЎРҚ_681_ТОМОРҚА_ХЎЖАЛИГИ_ТЎҒРИСИДА_01_04_2021.doc
48.6 KB
📣1 апрель куни "Томорқа хўжалиги тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Менга ёққан жойларини сизларга ҳам улашаман:

🔺Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Ўзини ўзи банд қилган мақомини олиши мумкин;

🔺Майдони камида 0,04 гектар бўлган шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда шохли қорамол ёхуд камида эллик бош парранда боқаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқни ихтиёрий асосда тўлайди. Ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш чоғида бир календарь йил деб ҳисобга олинади.

Батафсил файлда

Каналга уланинг:👇
@Zafarbek_Solijonov
Ҳеч ким қўл қовуштириб ўтиргани йўқ!

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8825

💬Ҳозирги кунда ҳар бир хонадон йилига 35-40 минг дона кўчатни ички бозорга чиқараяпти. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпти. Энди аҳолимиз етиштирган маҳсулотини ўзи хоҳлаган нархда сотиши, керак бўлса, экспортга чиқариши мумкин бўлади. Бу эса бозорларимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлиши ва рақобат муҳити шаклланиши учун муҳит яратади.

#uzlidep #tomorqa #Samarqand

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"O'zLiDeP Пресс клуби"нинг навбатдаги сонида қимматли қоғозлар бозори ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини эркинлаштириш ҳамда электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди

#uzlidep #PressKlub #Uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ_ХУДУДДА
#АКТАМ_ХАИТОВ

Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

2021 йил 1 апрелда Президентимиз томонидан тасдиқланган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун айни муддао бўлди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Иштихон туманининг Бешариқ маҳалласида бўлиб, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида томорқачилар иштирокида тадбир ташкил қилинди.

Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси бор куч ва салоҳиятини сафарбар этади. Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйган ҳолда, уйма-уй юриб уларни қийнаётган масалаларни ҳал этади, уларга яқин дўст бўлиб, маҳаллалар билан елкама-елка ишлайди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов тумандаги Бешариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Нурали Султонов томорқаси фаолияти билан танишишди.

Нурали Султонов тадбир иштирокчиларига томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Томорқасининг 6 сотихли иссиқхонасида кўчатчилик ташкил этган бўлиб, етиштирган помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўчатларидан 25 миллион сўм даромад топаётганлигини иштирокчиларга айтиб ўтди.

- Излаган имкон топади, - дейди маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Шохиста Холмуродова. - Ҳозирги кунда ҳар бир хонадон йилига 35-40 минг дона кўчатни ички бозорга чиқараяпти. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпти. Энди аҳолимиз етиштирган маҳсулотини ўзи хоҳлаган нархда сотиши, керак бўлса, экспортга чиқариши мумкин бўлади. Бу эса бозорларимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлиши ва рақобат муҳити шаклланиши учун муҳит яратади.

Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
Ёшларга эътибор – эртанги кунимиз замини.

🔰13 апрель куни Давлат раҳбари раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим.

📌 Республика бўйича 648 минг нафар ишсизлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, биринчи чоракда 283 минг ёшнинг бандлиги таъминланган. Хусусан,

175 минг нафар ёшга 45 минг гектар ер майдони ажратилган;
76 минг нафар ёш доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилган;
33 минг нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит, 6 минг нафарига субсидия ажратилиб, бандлигига кўмаклашилган.

📌 Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 36 мингта қўшимча турли тўгараклар ташкил этилиб, 874 мингга яқин ёшлар жалб этилди.

🖐🏼 “Беш муҳим ташаббус” доирасида 97 мингта маданият, спорт инвентарлари ва компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига етказиб берилди.

🔰 Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги янги механизмлар жорий этилади.

1 майдан бошлаб:

агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Жорий йилда камида 700 минг ёшни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади;
“ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсиз ёш бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;
ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади. Шунингдек, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади;
ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

1 июндан бошлаб:

“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади. Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғидан озод этилади;
“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

💻 “1 миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва Халқ банкидан кредитлар ажратилади, уларнинг фоиз харажатлари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади.

🏗 Жорий йил 1 июнга қадар ҳудудларда 77 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.

🧑🏼‍🌾 Ёшларни ердан даромадга киришгача бўлган даврда “устоз – шогирд” тизимини жорий қилиб, фермер, кластер ҳамда сектор раҳбарлари ёшларга амалий ёрдам кўрсатиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада республика бўйича 21 та туманда 2 мингдан 4,5 минг нафаргача ёшларга деҳқончилик учун ер ажратилган.

🧑🏼‍🌾 “Ёшлар дафтари”га кирган ва деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиш учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади. Субсидиялар беришнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида “электрон платформа”ни ишга туширилади.

👨‍🎓 Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшайди. 1 майдан бошлаб ижарада яшовчи талабаларнинг 50 фоиз ижара пули давлат томонидан қоплаб берилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон – Европа иттифоқи: ўзаро муносабатларнинг янги босқичи

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube