Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.6K subscribers
9.68K photos
2.02K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан продолжили переговоры с участием официальных делегаций двух стран.
Лидеры отметили наличие огромных незадействованных возможностей для сотрудничества. Основное внимание уделено вопросам дальнейшего укрепления торгово-экономических, инвестиционных и финансовых связей.
Обсуждены также вопросы развития межрегионального и культурно-гуманитарного сотрудничества.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳар биримиз қўни-қўшничилик анъаналари давом этаётган, одамлари орасида самимийлик, бир-бирига елкадошлик фазилатлари йўқолмаган маҳалла аталмиш муқаддас масканда туғилиб ўсдик. Бизни жамият билан уйғун яшашга ўргатган ана шу табаррук гўшани ўзимизга Ватан ичра кичик Ватан, деб билдик.

Yangi O'zbekiston_ 2021 yil, 30 mart, 60-son

@a_xaitov
📢❗️Ёлғон чақириқларга алданиб қолманг!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8699

Менталитетимизга умуман зид бўлган хатти-ҳаракатларни кўр-кўрона тарғиб қилаётганлар қонун олдида ҳам, халқимиз олдида ҳам жавоб беради.

Бундай провокацион ҳаракатлар эса ҳиссиётини жиловлай олмаган айрим фуқароларимиз томонидан қонунга зид ҳаракатлар содир этишга сабаб бўлди.

❗️❗️❗️O'zLiDeP барча ҳамюртларимиздан, хусусан, ёшларимиздан бу каби ёлғон чақириқларга ишонмасликларини, тартибсизликларнинг бу каби кўриниши одоб-аҳлоқ меъёрларининг ҳеч қандай кўринишига тўғри келмайдиган ҳолат эканлигини тушуниб етишларини сўрайди.

📌 Ҳуқуқий демократик давлатимизда ҳар қандай жумбоқли масала ва тушунмовчиликка доимо ҳуқуқий, одилона ечим мавжуд.

#uzlidep #aldanibqolmang #qonunustuvor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ва ОАВ ходимлари учун ташкил этилган ўқув семинарларимиз давом этмоқда.

Ўқувнинг иккинчи кунида Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси асосида қабул қилинган давлат дастурларнинг мазмун-моҳияти ва ижроси хусусида тўхталиб ўтилди.

Тўрт йил давомида давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришлар қиёсий таҳлиллар асосида шархлаб берилди.

Биргина ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналишларидан бири бўлган иқтисодиёт соҳасини таҳлил қиладиган бўлсак, соҳада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, "хуфёна" иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, солиқ юкини босқичма-босқич ислоҳ қилиб бориш, вальюта бозорини либераллаштириш борасида муҳим дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди.

Бундан ташқари ижтимоий соҳани ривожлантиришда ҳам улкан ўзгаришлар кўзга ташланди. Аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш борасида ҳам катта ютуқларга эришдик.

Бу каби амалга ошириб келинаётган ўзгаришларнинг барчасида халқимизнинг рози бўлиб яшаши, фаровон турмуш кечириши мужассамлигини кўриш мумкин.

Сиёсий ўқувларимиз давом этмоқда.

@uzlidep
Когонда 10 нафар ёшлар оталиққа олиниб, олийгоҳда ўқишига ва ишга жойлашишда кўмаклашилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8689

#uzlidep #yoshlar #Buxoro

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Yangibozor.uz | Rasmiy|
Очиқ мулоқотда Республика фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари раиси ўринбосари Тўлқин Саттаров, Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлетов, вилоятдан ва Янгибозор туманидан мутасадди ташкилотлар қатнашмоқда.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Elmurod Panjiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жомбойда маҳаллий иқлимга мослаштирилган, касалликларга чидамли, серҳосил 🍏 олма, 🍑 шафтоли, 🌰 ёнғоқ, 🍐нок каби меваларнинг кўчатлари ўзига хос усулда кўпайтирилмоқда.

#uzlidep #seminar #Samarqand #Uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янгийўл туманида ўзини-ўзи банд қилаётган аҳоли сафи кенгайиб бормоқда

O'zLiDeP раҳбари А. Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар юзасидан “O’zbekiston24” телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.

#uzlidep #maxsusreportaj #Xaitov #toshkentviloyati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қуйи Чирчиқда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8691

Айни пайтда мазкур тумандаги 2329.1 гектар ер майдонида 20 минг 500 та томорқа хўжалиги мавжуд бўлиб, шундан 544 тасида иссиқхона қуриб фойдаланилмоқда.

#uzlidep #tomorqa #Toshkentviloyati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Деҳқонобод асл анори” ишлаб чиқариш кооперативи анор шарбатини экспорт қиляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8736

👥 Актам Ҳаитов Сирдарё вилоятида учрашуви давомида қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқалар ҳолатини ўрганди.

А.Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Деҳқонобод асл анори” ишлаб чиқариш кооперативининг Германиядан келтирилган махсус машиналарда маҳаллий шароитда етиштирилган анорларни қайта ишлаб, шарбат тайёрлайдиган цехда бўлди.

🧃 1 соатда 1,5 тонна, йилига 5 500 тонна анор шарбати олинади.

#uzlidep #anor #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

📃 Мазкур стратегияда соҳадаги ҳолат ва мавжуд муаммолар аниқ кўрсатиб берилган.

📌 ТАҲЛИЛ:

Бугунги кунда республикамизда 2 692 та давлат иштирокидаги тижорат ташкилотлари, шундан 1 133 та давлат унитар корхонаси, 1 124 та масъулияти чекланган жамияти ва 241 та акциядорлик жамияти иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатади;

Республикадаги мавжуд 599 та акциядорлик жамиятларидан 42 фоизида давлат улуши бўлиб, жами акцияларнинг 84 фоизи давлатга тегишли, аҳолининг атиги 2 фоизидан ортиғи акцияларга эгалик қилади;

Квази-давлат кўринишидаги давлат унитар корхоналарининг тармоқ вазирликлари томонидан бошқарилиши, айрим давлат бошқаруви органлари томонидан бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тартибга солувчи функцияларнинг амалга оширилиши, алоҳида давлат иштирокидаги корхоналарга давлат функциялари берилганлиги ҳамда улардаги эксклюзив ҳуқуқлар хусусий сектор ва соғлом рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

📌 МУАММО:

давлат мулкининг республика ва муниципал мулкка таснифланмаганлиги, давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштиришни шаффоф механизмлар орқали амалга оширишни назарда тутувчи тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги;

давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш мезонларининг мавжуд эмаслиги сабабли хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият юритиши ҳамда хусусийлаштиришда тизимли ёндашув амалга оширилмаганлиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилигича қолмоқда;

давлат иштирокидаги корхоналарга имтиёз ва преференциялар берилиши ва улар томонидан давлатнинг тижорат ва нотижорат мақсадларини бажариш механизмининг очиқ-ошкора эмаслиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналар хусусий корхоналарга нисбатан устун мавқега эга бўлиб қолмоқда;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг 45 фоизи томонидан Давлат бюджетига дивиденд тўлангани, ушбу дивидендларнинг 90 фоизи 5 та йирик корхонага тўғри келиши уларнинг аксарияти фаолиятининг самарадорлиги паст даражада эканлигидан далолат беради;

корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий этилмаганлиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятига давлат бошқаруви органлари аралашувининг юқори даражадалиги, кузатув кенгаши таркибида давлат хизматчиларининг кўплиги, мотивация ва жавобгарликнинг етарли эмаслиги, инсон капитали самарадорлигини ошириш заруратига бўлган муносабатнинг қониқарсизлиги оқибатида ижро этувчи органнинг акциядорлар олдидаги масъулияти пастлигича қолмоқда;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг 210 тасида кузатув кенгаши жорий этилган бўлиб, уларнинг атиги 69 тасига 70 та мустақил аъзо киритилган;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг очиқлик ва шаффофлигига талаблар ўрнатилмаган, уларда расмий веб-сайт ташкил этилмаган, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти якунлари бўйича йиғма ҳисоботлар ошкор этилмаган.

@a_xaitov
Соҳадаги мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланмоқда:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида” ва “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш мезонларини (табиий монополия, стратегик манфаат соҳасида фаолият юритадиган ва бошқ.) белгилаш, ҳар йили ушбу мезонлардан келиб чиқиб, “сот ёки тушунтир” тамойили, яъни агар маълум бир корхонани давлатда ушлаб туришнинг зарурати асослаб берилмаса сотишга мажбур бўладиган янги амалиёт жорий этилади;

давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадларни белгилаш, давлат иштирокидаги корхоналар ва нодавлат юридик шахслар учун тенг шароит яратиш, жумладан барча давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига айлантириш, давлатнинг мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш;

бошқарув органлари аъзоларини босқичма-босқич танлов асосида сайлаш, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб этиш, унинг қошида қўмиталар ташкил этиш, тафтиш комиссиялари фаолиятини тугатиш;

корхоналар фаолияти натижадорлиги ва Стратегияни амалга ошириш тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида эшитиш амалиётини жорий этиш, корхоналарнинг веб-сайтини яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарув тамойиллари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва муассис қарорлари) асосида улар томонидан мустақил равишда сайлаш (тайинлаш);

давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этиш;

акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига (листингга) киритилган ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида “мувофиқлик тизими” (комплаенс) хизматини ташкил этиш белгилаб берилмоқда.

Стратегияни амалга ошириш натижасида:

давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгашлари таркибида мустақил аъзолар улуши босқичма-босқич 30 фоизга етказиш;

давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш;

20 та давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш назарда тутилган.

@a_xaitov
Венгрия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим шерикларидан бири ҳисобланади. Биргаликдаги интилиш ва амалий ишлар натижасида бу шериклик йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Айниқса, сўнгги тўрт йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажми салкам уч баробарга ўсди. Мураккаб пандемия шароитига қарамай, ўтган йили ҳам бу ижобий динамика сақлаб қолинди.

OAV_Fraksiya_ Xalq so'zi gazetasi, 1 aprel,
65-son

@a_xaitov
В Предвыборной программе УзЛиДеП четко отмечена приверженность на расширение использования возможностей частного сектора и делового взаимодействия в вопросах реализации внешнеполитических задач государства, в том числе, в рамках выстраивания диалога и конструктивного сотрудничества. Важным элементом такой конструкции выступает прямые контакты хозяйствующих субъектов Узбекистана с зарубежными партнерами в различных мероприятиях.

Narodnoye slova_ 2021 yil, 65 -son

@a_xaitov