Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади

Қонун лойиҳасининг мақсади – аҳоли бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш механизмини такомиллаштиришдан иборат бўлиб, ушбу ҳужжат Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилашга каратилган.

https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/34005/


Принятие законопроекта позволит еще больше улучшить бизнес-среду

Одна из целей и задач проекта — совершенствование механизма привлечения свободных средств населения в реальный сектор экономики, и данный документ направлен на улучшение места Республики Узбекистан в годовом отчете Всемирного банка и Международной финансовой корпорации «Ведение бизнеса» внесены изменения в законодательство об улучшении положения Республики Узбекистан.

https://parliament.gov.uz/ru/events/fractions/34004/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПАДИ

Шу йил 24 март куни давлат раҳбари раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди .
Мажлисда мен ҳам иштирок этдим.

📉Бугунги кунда юртимизда шароити оғир бўлган 796 та қишлоқ ва шаҳарларда 188 та маҳалла мавжуд. 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.

📉Ипотека, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун 31,5 триллион сўм маблағ, яъни 3 миллиард 50 миллион АҚШ доллари ажратилади. Энг муҳими, бу маблағлар ташқи қарзимиз кўпаймаган ҳолда ажратилади.

📉Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари “манзилли дастури”ни тасдиқлайди. Бунда, дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг “ижтимоий ҳамкорлиги”ни ҳам назарда тутилади.

📉Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларга ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

📉Ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир 325 та қишлоқ ва 71 та маҳаллани ичимлик суви ва электр тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий объектлар қуриш ҳамда таъмирлаш учун 3 триллион 300 миллиард сўм ажратилади.

📉2 721 та маҳалладаги 10 минг километрдан ортиқ ички йўлларни таъмирлашга 2 триллион сўм, 500 та маҳаллага 4 минг километрдан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортиш учун 1 триллион сўм ажратилади.

📉5 377 та маҳалладаги (умумий маҳаллаларнинг 60 фоизи) 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторни янгиланади ҳамда бу ишларга қарийб 2 триллион 100 миллиард сўм йўналтирилади.

📉Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон билан яхлит марказлаштирилган энерготизим яратилади. Диспетчерлик пунктлари ташкил қилинади. Аниқроғи, узоқ йиллар аввал узилган электр тармоқлари линиялари тикланади.

📉Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан бирга, “қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 21 та туман, 60 та қишлоқда 485 миллиард сўмлик лойиҳалар бошланади.

📉Республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларни манзилли, талон-тарож қилмасдан ҳар бир сўмини қандай самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан назоратга олинади.

📉Тадбиркорлик ва бандлик дастурларини маҳаллага боғлаб, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилиб қўйилди.

📉Жорий йилда “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари учун 9 триллион сўм ресурс йўналтирилиши, шунингдек, 1 триллион сўм маблағ эвазига 128 та маҳаллада кичик саноат зоналари ташкил этилиши айтилди.

📉Бош вазир ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси раиси ва Бизнес-омбудсманга тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, муаммоларини ҳал қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

📉“Обод қишлоқ” дастури доирасида 379 та мактаб, 171 та мактабгача таълим ва 161 та тиббиёт муассасасини, “Обод маҳалла” дастури доирасида 57 та мактаб, 37 та боғча ва 15 та тиббиёт масканини қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

📌 Президент йиғилишда иштирок этаётган сиёсий партиялар раҳбарлари ва жойлардаги маҳаллий кенгашлар раҳбарлари бу борадаги ишларни сайловчиларига етказиш кераклигини таъкидлади. Маҳаллий кенгашларда энг кўп сонли бўлган Ўзбекистон либерал демократик партиясининг депутатларининг юқоридаги жараёнларда фаол иштироки таъминланади.

@a_xaitov
Саноатни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади

Глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бораётганини кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.

Чиноз тумани Янгиобод қишлоғида 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилиб, жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилди ва экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида «Андижон-72» навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33989/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
❗️Пискентда томорқадан самарали фойдаланаётганлар тажрибаси оммалаштирилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8650

🍇 Мингтепа маҳалласида яшовчи Раҳимбой Мажидов ҳовлисидаги токзорни плёнка билан ёпиб, иссиқхонадан йилига 3-4 марта ҳосил етиштирган, 100 миллион сўмгача даромад қилган.

☝️Айни пайтда мазкур туманда 17 минг 536 та томорқа хўжалиги мавжуд бўлиб, шундан 1 минг 200 тасида иссиқхона қуриб фойдаланилмоқда.

#uzlidep #tomorqa #Piskent

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлашга жиддий киришди

#uzlidep #obodqishloq #obodmahalla #uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Оҳангаронда томорқадан самарали фойдаланаётганлар тажрибаси оммалаштирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8660

🏡 Ялпоқтепа маҳалласида Лочинбек Умаров ҳовлисида 3 сотих иссиқхона ташкил қилган. 1 йилда 4 мартагача ҳосил олиняпти. Улар иссиқхонада кўкат етиштириш билан шуғулланади.

🌶 Ушбу туманда “Dry garden” томорқа хизмати МЧЖ фаолияти йўлга қўйилган. Корхона томорқаларга қизил қалампир уруғи ва кўчатларни етказиб беради.

💬МЧЖ раҳбари: 20 гектар экин экишга мўлжалланган ерда 0,5 гектарига иссиқхона ташкил қилганмиз. 🇹🇷 Туркиядан қизил қалампир уруғини сотиб олиб, ўзимизда ҳосилини етиштирамиз ва олинган маҳсулотларимизни қуритилган ҳолда яна ўша давлатга экспорт қиламиз.

Семинардан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари ушбу маҳаллада қаровсиз ташлаб қўйилган томорқаларни аниқлаб, уларга амалий ёрдам кўрсатди.

#tomorqa #uzlidep #toshkentviloyati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Elmurod Panjiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ёшларга ер ажратиш ишлари
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлашга жиддий киришди

#uzlidep #obodqishloq #obodmahalla #uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ва ОАВ ходимлари учун ўқув семинарнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ўқувнинг дастлабки босқичида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, шу асосда қабул қилинган Давлат дастурининг ижросини таъминлашда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Ўқув давомида яна бир муҳим тадбирда иштирок этдик. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказининг очилиш маросимида қатнашдик.

Унда БМТ ўқув марказининг мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишлари борасида тақдимот қилинди.

Ушбу ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган илк ўқув курсларида жойларда яқинда ташкил этилган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари котибиятлари вакиллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари ўқитилиши маълум қилинди. Ушбу ўқув жараёни халқаро таълим стандартлари ва бошқарув кадрларини тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда ташкил этилиши таъкидланди.

БМТ ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган ушбу ўқув курслари ҳам сиёсий партиялар ва депутатларимиз фаолиятига ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.

Сиёсий ўқувларимиз давом этмоқда.

@uzlidep
Шаҳар ва қишлоқларда бирдек замонавий шароитлар яратилади

Бугунги кунда юртимизда шароити оғир бўлган 796 та қишлоқ ва шаҳарлардаги 188 та маҳалла, электр таъминоти қониқарсиз аҳволда бўлган 4 мингдан зиёд маҳаллани обод қилиш, аҳолисини қийнаётган барча муаммоларни ҳал этиш вазифаси олдимизда турибди.

Қишлоқ жойларида зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш шароитини яхшилаш, йўллар, ижтимоий объектлар, мактаб, боғча, поликлиникаларни таъмирлаш ва бошқа шу каби масалалар учун ташқи қарз жалб этмасдан, жами 21 триллион сўм йўналтирилиши халқимизнинг узоқ кутилган орзу-умидларини рўёбга чиқариш, янгиланишлар остонасига қадам қўйишига замин яратди. Бу мақсадлар учун Ўзбекистон тарихида бунча катта миқдордаги маблағ ажратилмаган.

Ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир 325 та қишлоқ ва 71 та маҳаллани комплекс ривожлантириш учун уларда ичимлик сув ва электр тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий объектлар қуриш ҳамда таъмирлаш учун 3 триллион 300 миллиард сўм ажратилиши кўплаб оилаларга бахт, қувонч, шодлик олиб кириши аниқ.

2 минг 721 та маҳалладаги 10 минг километрдан ортиқ ички йўлларни таъмирлашга 2 триллион сўм, 500 та маҳаллага 4 минг километрдан ортиқ ичимлик сув тармоғи тортиш учун 1 триллион сўм ажратилиши янги Ўзбекистонда одамларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётганидан далолатдир.

Энди бундай муаммолар юзага келмайди. Охирги тўрт-беш йилда юртимизда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида катта қадамлар ташланди. Биргина жорий йилда 5 минг 377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторни янгилаш белгиланаётгани, ушбу чора-тадбирларга қарийб 2 триллион 100 миллиард сўм йўналтирилиши айни муддаодир.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, энг оғир шароитда яшаётган ногиронлиги бор шахслар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ишсиз инсонларнинг муаммосини ҳал қилишга катта куч ташланади. Уларга тайёр уй бериш ёки уйини таъмирлаб бериш йўли билангина эмас, балки имконияти даражасида ишлаб ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун шароитлар яратиш йўли билан ҳам кўмак берилади. Касб-ҳунарга ўқиши, кафолатланган иш билан банд бўлиши ва уйда тадбиркорликни йўлга қўйиши учун барча имкониятлар яратилади. Бу эса “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини дунёда ўхшаши йўқ, ноёб ва янги тизим дейиш учун етарлича асосдир.

Тадбиркорлик ва бандлик дастурларини маҳаллага боғлаб, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилиб қўйилгани, биргина жорий йилнинг ўзида “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари учун 9 триллион сўм ресурс йўналтирилиши, шунингдек, 1 триллион сўм маблағ эвазига 128 та маҳаллада кичик саноат зоналари ташкил этилиши қанчадан-қанча ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Президентимиз Бош прокурор ўринбосарига ҳар ҳафтада биттадан вилоятдаги ишлар аҳволини ўрганиб, натижаси бўйича ахборот киритиш юзасидан топшириқ бердики, бу ЎзЛиДеП ва унинг парламентдаги фракцияси олдидаги масъулиятни янада оширади. Бундан буён улар мамлакатимиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида давлат томонидан йўналтирилаётган катта ҳажмда маблағларнинг тўғри ва унумли ишлатилиши устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатади.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган ғоят эзгу ташаббус — “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад — шаҳар ва қишлоқларда бирдек замонавий шарт-шароит яратиш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришишдир.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари

Батафсил
:
👉 https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/34040/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

💰 Мазкур дастурларни амалга оширилишида жами 21 триллион сўм йўналтирилмоқда.

⚡️🚰 Газ, свет, йўл, сув таъминоти ва иш ўринлари масалалари бевосита ушбу дастурлар доирасида ҳал этилади.

👥Жойлардаги депутатлар биринчи навбатда энг оғир, муаммоли маҳаллаларни молиялаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратади.

💼 Маҳаллий кенгашларда энг кўп ўринга эга бўлган O’zLiDeP депутатларининг юқоридаги жараёнларда фаол иштироки таъминланади.

#uzlidep #Xaitov #obodqishloq #obodmahalla #uzbekistan24 #tahlilnoma
Forwarded from С. Ф. Н.
⚡️Сирдарё туманида “Аёллар дафтари”га киритилган 84 нафар хотин-қизларнинг хонадонларига 475 та мевали дарахт кўчатлари тарқатилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё туман кенгаши томонидан тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган 84 та аёлларнинг хонадонларига бориб ўрганилди.

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 84 та оила хонадонларига жами 475 та олма, шафтоли, ўрик, тут, мевали дарахт кўчатлари етказиб берилиб, хонадон эгалари билан хамкорликда хонадон томорқаларига экилди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A