Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.6K subscribers
9.65K photos
2.01K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Ф. Афруз 345
ИҚРОР

Устоз Хуршид Дўстмуҳаммадга

Йўлингга чироқлар тутади,
Келмасинг билса ҳам кутади,
Қадрсиз, қадрингга етади,
Дунёнинг энг яхши одами.

У борки, тоғларинг кўркамдир,
У борки, ҳар кунинг кўкламдир,
Дарбадар кемангга елкандир,
Дунёнинг энг яхши одами.

Йўғингдан борлиқлар ясайди,
Шонингга ёрлиқлар тўшайди,
Кафтлари отангга ўхшайди,
Дунёнинг энг яхши одами.

Шамолда тебранган анордек,
Ёрилиб тинглайди ёрондек,
Сояси минг йиллик чинордек,
Дунёнинг энг яхши одами.

Юрганда майсалар куларлар,
Сўз айтса, қумрилар тинарлар,
Кўксига ин қурган турналар,
Дунёнинг энг яхши одами.

Дарё у - ирмоқлар шошгувчи,
Тўлқиндир қирғоқдан тошгувчи,
У ишқдир – ҳаддидан ошгувчи,
Дунёнинг энг яхши одами.

Руҳингга қувват ҳам ўшадир,
Энг жонон суҳбат ҳам ўшадир,
Топганинг ҳикмат ҳам ўшадир,
Дунёнинг энг яхши одами.


Фарида АФРЎЗ
6.01.2021. с.2.24.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли томорқаларида иссиқхоналарни ривожлантирили банк кредити орқали янада жадаллаштирилмоқда
“Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази”НТТлар орасида
ЙИЛ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фонди Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида “Пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органларига кўмакдош бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти” мавзуида 100 дан ортиқ ННТлар иштирокида ўтказилган танлов якунини ЭЪЛОН ҚИЛДИ

–1-ўринга “Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази” ННТ лойиқ кўрилиб Компьютер (ноутбук) билан тақдирланди;
–2-ўринга “Меҳр мурувват” ННТ лойиқ кўрилиб Планшет билан тақдирланди;;
– 3-ўринга "Аёл ва шодлик" ва “Суғдиёна” НТТлар лойиқ кўрилиб Мобиль телефонлари билан тақдирланишди.

Танлов ғолибларини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан табриклаймиз.

Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев

@info_uzfk
Forwarded from SAFAR
Дунёдаги энг қадимий кўприк - Аньцзи кўприги 605 йилда Суй империяси даврида Хитойнинг Хэбэей провинциясида қурилган. Қарийб 15 асрдан буён хизмат қилаётган қадимий иншоотнинг узунлиги 50 метр. Аньцзи умри давомида 8 бор қуролли ҳужумлар, ўнлаб талофатли сув тошқинлари ва сўнггиси 7.5 баллни ташкил этган зилзилаларга дош берган.

Намангандаги кўприкдан фарқли равишда бу кўприк қурилаётган пайтда металл ва бетон конструкциялар, замонавий технологиялар ҳамда лойиҳа институтлари бўлмаган. Дарвоқе катта эҳтимол билан коррупция ҳам бўлмаган. Шунчаки озгина виждонча бўлган бўлиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Паркент тумани ва Қашқадарё виляти Қарши тумани фермерлари етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашишмоқда
Жиззах вилоят Кенгаши "Аyollar qanoti" гуруҳи томонидан "Bunyodkor ayollar" лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди. Ш.Рашидов туманидаги Сулокли ва Олмачи МФЙларида эҳтиежманд " темир дафтар" руйхатида турувчи оила аьзолари таклиф этилди. Ўз томорқасида унумли фойдалана олмаетган оилаларда ҳар бир карич ердан даромад топиш мумкинлиги мисоллар билан тушунтирилди. Мана шундай ўқув-семинарлар тажрибали фермер, халқ орасида "Гулчи опа" дея эьзозланадиган "Холмуминов Зохид" фермер хужалиги раҳбари Нориева Шарофат томонидан партия фаоллари билан хамкорликда Жиззах вилоятининг чекка ва олис ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

O'zLiDeP "Аyollar qanoti"
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Бугун Ўзбекистоннинг сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тўлақонли тушуниш учун давлатимиз раҳбари томонидан жорий этилган ушбу муҳим янги ташкилий-дастурий институтнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Ҳозирги вақтда Мурожаатнома жамиятимиздаги барча долзарб масала ва муаммоларни қамраб олган, шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришга, жамиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган кенг кўламли вазифаларни кўзда тутувчи яхлит дастурий ҳужжатга айланди.

«Халқ сўзи» мухбирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ИСМОИЛОВ билан суҳбати қуйи палатанинг ўтган йилдаги фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар хусусида бўлди.

@nurdinjonismoilov

https://parliament.gov.uz/uz/events/other/33326/
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 33,5 млн сўмгача кредитлар ажратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8051

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 446 минг сўмдан 892 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали усули – бу томорқачиликни ривожлантириш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8056

Қолаверса, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилиши ҳам юқори самара беради.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
✔️Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш муҳим вазифа

📉 Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ватинчалик тартиб шу йил 8 январда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

📉 Қарорга мувофиқ туман ва шаҳарлар секторлари кесимида маҳалладаги “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган хотин-қизлар киритилади.

📉Бунда қуйидаги тоифалар назарда тутилган:

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
🔹 боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹 ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
🔹 уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
🔹 нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
🔹 қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
🔹 тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
🔹 ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
🔹психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

❗️ “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:

☑️ Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.

☑️ Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.

☑️ Бунга мувофиқ, бир кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.

✔️Шундан сўнг уч кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

❗️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси етти кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.

@a_xaitov