Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.43K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Азиз ҳамюртлар, қадрли партиядошлар!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8008

Фурсатдан фойдаланиб партиямизнинг кўп минг сонли аъзоларини, фаолларини, хайрихоҳларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан чин қалбдан табриклайман. 2021 йил барчамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин! Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Ҳурматли ҳамкасблар,
азиз дўстлар!

Янги йил байрами билан самимий табриклашдан, Сизга мустаҳкам соғлиқ тилашдан мамнунман.

Янги йил мўъжизавий тарзда ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ёрқин орзулар, янги мақсадлар ва чексиз бахт-қувончни ҳамда эртанги ёруғ кунга интилишни бир-бирига боғлайдиган айёмдир.

Ушбу ёрқин байрам ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Азиз фермерлар, деҳқонлар, томорқачилар ва барча халқимиз дастурхонига маҳсулот етиштириб берувчи инсонларга алоҳида самимий ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этамиз.

Янги йил оилангизга яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Хонадонингизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўзлаган мақсадларингиз доимо эришиш бахтини ато этсин!

@a_xaitov
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇

@xs_uz
Ҳудуддаги муаммоларнинг бартараф этилиши доимий назоратда бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8005

2021 йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

🏦 Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

🔰 Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:

👉 стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандантни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;

👉 хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.

🔎 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.

Манба: huquqiyaxborot
Аҳоли томорқаларига сув чиқариш харажатлари қоплаб берилади

📉Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон карори хамда Вазирлар Мақкамасининг
“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томоркалари ва кишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чикариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорлари қабул қилинган.

📉2020 йилда республика бўйича 6 мингдан ортиқ аҳоли томорқаларини суғориш учун қудуқлар бурғиланган.

📉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги фармойишига мувофиқ сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал сугориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга карши курашиш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилди.

❗️Ушбу маблағларнинг аниқ манзилли ва адолатли тарзда ўзи эгаларига етказилиши алоҳида назоратга олинади.

☑️ Ички истеъмол бозори ва экспортга мева ва сабзавотларни экспорт қилишда муҳим ўрин тутадиган томорқа хўжаликларининг қўллаб- қувватланиши ҳозирги мураккаб шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ўта муҳим вазифани амалга оширишга хизмат қилади.

@a_xaitov
❗️Ўзбекистонда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AktamXaitov #Murojaatnoma #Munosabat

Актам Ҳаитов: Тадбиркорлик ривожи йўлида муҳим қадам

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Президент: Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз
www.president.uz/uz/4056

Президент: Как бы ни было сложно, мы не свернем с пути демократических реформ
www.president.uz/ru/4056

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #islohotlar #davlatdasturlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter