Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ ЎзЛиДеП фракциясида муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-15 январь кунлари БААга расмий ташрифининг аҳамияти муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари ушбу ташрифнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги алоқалар янги босқичга чиқишига, икки давлатнинг иқтисодиёт, энергетика, инвестиция ва маданий-гуманитар каби асосий ҳамкорлик йўналишларидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 16 январь куни инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шундан сўнг, депутатлар кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Мунозаралар давомида фракция аъзолари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, уни янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

“Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, ер участкаларидан фойдаланиш шартларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Йиғилишда яна бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Ишчи гуруҳимиз Жиззах вилоятида ўрганишларни давом эттирмоқда

Партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар иштирокида Янгиобод туманидаги “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот чоғида ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, турли йўналишдаги тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан бевосита янгиободлик ишбиларонларнинг фикрлари, таклифлари тингланди.

Шунингдек, тумандаги “Баландчақир” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлдик. Ҳудудда айни кунларда 90 дан ортиқ иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Мисол учун, Сулаймонқул Нормуҳамедов ўз хонадонида 30 миллион сўм кредит маблағи олиб, икки сотихлик иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган эди. Лимон ва мандарин етиштирилаётган ушбу иссиқхонадан хонадон эгалари йилига 30-35 миллион сўм соф даромад олишмоқда.

Ишчи гуруҳ Тожикистон билан чегарадош бўлган, тумандаги энг чекка Сармишда маҳалла фуқаролар йиғинида асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланиб келаётган Икром Нурматов хонадонида бўлди. Айни пайтда 40 қути асалари парвариш қилиб, бир йилда 1 тоннагача асал олади.

Депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор туманида таълим соҳаси вакиллари билан учрашди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган давра суҳбати давомида таълим тизимига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари “Зарбдор парранда” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар. йни пайтда мазкур корхонада бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бу эса яна 100 та янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

@a_xaitov
☑️ Янги қурилаётган кўп қаватли уйлар босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантирилади

Бу ҳақида давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда муҳим вазифа сифатида тўхталиб ўтилди.

Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади. Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.

Йиғилишда яна бир муҳим масала уй-жой қуришда асосий эътиборни эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Реновация ҳисобига ердан фойдаланиш самарадорлиги 4-5 карра ошади, коммуникация харажати 2 карра камаяди. Асосийси, бу орқали шу ҳудуддаги одамларнинг дунёқараши ўзгаради, турмуш тарзи тубдан яхшиланади, савдо-сервис, иш ўрни кўпайиб, иқтисодиёт ривожланади.

@a_xaitov
☑️ Электротехника саноати янги босқичга олиб чиқилади

Президентимизнинг “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

2025 йил 1 февралдан божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади.

Шунингдек, корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади.

Бундан ташқари устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилмоқда.

Унга кўра, пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади. Зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади.

Таъкидлаш жоизки, электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилаётган бу каби имтиёзлар минглаб иш ўринлари яратилишига, иқтисодиётимиз янада юксалишига хизмат қилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ "Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича янги тартиб белгиланди

"Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бу – Президент сиёсати. Улар билан ҳудудлар обод бўлади, маданият, маърифат, дунёқараш ўзгаради, савдо ва хизматлар кўпаяди", деди давлатимиз раҳбари бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши белгиланди. Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

@a_xaitov
Депутатдан ташаббус: "Бир депутат - юз аёлга кўмакчи"

ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти”нинг “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси хотин-қизларимизга ҳақиқий кўмакчи вазифасини ўтамоқда.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Ахмедованинг бу борадаги сайъ-ҳаракатлари эътиборга сазовордир.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 23 январдаги сонидан

@a_xaitov
☑️ Яшил иқтисодиётни ривожлантириш фаровонликни оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари кеча “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда таъкидланганидек, давлат дастуридаги энг катта йўналишлардан бири энергетика соҳасидир. Шу боис жорий йилда ҳам хонадонларда қуёш панеллари ўрнатишни рағбатлантириш давом эттирилади ва бунинг учун 2 триллион сўм кредит ажратилади.

Шунингдек, Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги 19-мактаб тажрибаси асосида боғча, мактаб ва шифохоналарда иссиқлик насосини жорий қилиш оммалаштирилади. “Яшил иқтисодиёт” бу нафақат тоза энергетикани ривожлантириш, балки тармоқларда энергия самарадорлигини ошириш ҳамдир. Бу йил камида 6 фоиз иқтисодий ўсиш суръатини сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулотни 125 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган.

“Яшил макон” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар изчиллик билан давом эттирилади. Унга кўра, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда “илм-лойиҳа-амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари ва “оналик” плантациялари йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташуббуслари ЎзЛиДеП сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига ҳам хизмат қилади. Зотан партиямиз ҳам энергия тежамкорлигини рағбатлантириш ва “яшил технолигиялар” орқали ишлаб чиқариладиган энергияни аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтиришни ўзининг устувор вазифаси, деб билади. Шу нуқтаи-назардан “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлаш бўйича билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмлари жорий қилинмоқда

Бозор иқтисодиёти таклиф ва талабга мос маҳсулот ишлаб чиқаришни тақазо этади. Бу борада мамлакатимизда пахта етиштирувчилар ва кластерлар манфаатлари ҳисобга олиниб, бозор муносабатларини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 17 январида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам эркин бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида пахта етиштирувчилар эркинлигини кафолатлайди.

Мазкур фармон асосида пахта етиштиришда янги тартиб жорий этилмоқда. Унга кўра, пахта етиштирувчилар биржага харидорлар томонидан жойланган таклифлар орасидан бир ёки бир нечтасини танлаш орқали фьючерс, форвард ва спот шартномаларини тузади.

Яъни янги тартиб бўйича кластерлар пахта харид қилиш бўйича ўз талабларини биржанинг электрон тизимига жойлаштиради. Фермерлар буни синчиклаб ўрганиб, ўзларига маъқул келган битта ёки бир нечта кластер билан ихтиёрий тартибда шартнома тузиши мумкин бўлади. Бу фермерлар учун катта рағбат бўлиб, уларни меҳнатга иштиёқини оширади.

Имтиёзли кредит олиб, кредитни ўз вақтида қайтарган пахта етиштирувчиларга 4 фоиз миқдорида субсидия ҳамда 3 йил муддатда марказий банк асосий ставкасидан юқори бўлмаган 6 ой имтиёзли давр билан кредитлар ажратилади.

Мазкур фармоннинг қабул қилиниши фермерларнинг ўзи етиштирган пахта хомашёсига эркин нарх белгилаш, харидор топиш ва ихтиёрий сотиш имкониятини яратмоқда. Бу — нафақат маҳсулот миқдорини ошишига, балки сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

@a_xaitov
☑️ Форишлик сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳимиз Жиззах вилоятининг Фориш туманида бўлиб, камбағалликни қисқартириш ва аграр соҳадаги мавсумий ишларнинг боришини ўрганди.

Ўрганишларимиз давомида бир қатор МФЙ ва аҳоли хонадонларида бўлдик, тумандаги ихтисослаштирилган мактаб, қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари фаолияти билан танишилди.

Туманда маҳаллаларда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Аҳоли вакиллари билан самимий руҳда ўтган учрашувлар чоғида маҳалла фаоллари, ёшлар, бизнес вакиллари ўзларини ўйлантириб келаётган 10 дан ортиқ масалаларни ўртага ташлашди. Аксарият масалалар жойида бартараф этилди, вақт талаб қиладиганлари эса назоратга олинди.

Мазкур учрашувлар давомида қатор тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда беморлар учун яратилган шароитлар, қулайликларни кўздан кечирилди.

“Basalt Uzbekistan” кластери фаолияти билан танишилганда бу ерда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ҳудуд иқтисодиётида етакчи ўрин тутувчи ушбу корхонада 1300 нафар киши меҳнат қилмоқда. Мулоқотимиз давомида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

@a_xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул бўлган “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилилишда мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинганлиги алоҳида таъкидланди.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади. Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш вазифасини белгилаб берди.

@a_xaitov
☑️ Сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш рағбатлантирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамалар асосида қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси Сенатга юборилади.

Кодекс лойиҳасида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратилган.

Мазкур кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, технологик модернизация қилишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш, бу орқали аҳоли хонадонларда, корхона ва ташкилотларда, қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни устувор вазифа сифатида белгилаб олинган эди. Мазкур кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov
Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади

Кенгаш аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.

Мазкур кенгаш бошқарадиган “Узагростар” холдинг компанияси ташкил этилади. Ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очилади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.

Ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.

Бунинг ҳисобига 15 та компания бириктирилган туманлардаги ихтисослашган маҳаллалар аҳолисини ўзига мижоз қилиб, маблағ билан таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Форишлик сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳимиз Жиззах вилоятининг Фориш туманида бўлиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўргандик.

Ўрганишларимиз давомида туманда маҳаллаларда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишдик.

Аҳоли вакиллари билан самимий руҳда ўтган учрашувлар чоғида маҳалла фаоллари, ёшлар, бизнес вакиллари ўзларини ўйлантириб келаётган 10 дан ортиқ масалаларни ўртага ташлашди. Аксарият масалалар жойида бартараф этилди, вақт талаб қиладиганлари эса назоратга олинди.

Мазкур учрашувлар давомида қатор тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда беморлар учун яратилган шароитлар, қулайликлар кўздан кечирилди.

“Basalt Uzbekistan” кластери фаолияти билан ҳам танишдик. Бу ерда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Ҳудуд иқтисодиётида етакчи ўрин тутувчи ушбу корхонада 1300 нафар киши меҳнат қилмоқда. Мулоқотимиз давомида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Серҳосиллик ва даромад ошишига эришган деҳқонларимиз тажрибаси

Бугун мамлакатимиздаги мавжуд серҳосил ерларимиздан унумли фойдаланиб, даромадларини 2-3 баробарга ошириб бораётган деҳқонларимиз сони ортиб боряпти. Энг асосийси, одамлар ерга ишлашни, замонавий агротехнологияларни қўллашни яхши ўрганди. Илгари томорқада гектаридан ўртача 18 тонна маҳсулот олинган бўлса, ҳозирда бу 2 карра ошиб, 38 тоннага етди.

Шу йилнинг 30 январь куни Президентимиз томонидан томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича ўтказилган йиғилишда бу борада эришган ютуқларимизни эътироф этдилар, қатор янги ташаббусларни илгари сурдилар.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди, уларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади. Ушбу йиғилишда сўз олган Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан фермер Шерзод Махматмуродов ўзининг уч йиллик тажрибаси асосида катта ютуқларга эришганини айтиб берди.

Ҳақиқатдан ҳам фермер Шерзод ака йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда. Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.

Умуман олганда, ташаббускор деҳқонларимизнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, тўғри ёндашув ва меҳнат орқали еридан унумли фойдаланган киши нафақат ўзининг балки, бутун ҳудуднинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўша олади

@a_xaitov
☑️ Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс эттирилмоқда.

Шунингдек, судга қадар ва суд муҳокамаcи давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган тақдирда жавобгарликдан озод қилишни, ваколатли органларнинг терговга қадар текширув ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам кенг муҳокама қилинди. Депутатларимиз томонидан ЎзЛиДеП мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирган эди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ривожи учун тенг рақобат шароитини яратиш, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон Малайзия билан инновацион ривожлантириш бўйича шерикликни янада кучайтиради

Давлатимиз раҳбари айни кунларда Малайзияда бўлиб турибди. Президентимиз бугун Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Малайзия Бош вазирининг ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга катта суръат бағишлади. Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқалар фаоллашди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони эса ошиб бормоқда.

Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилиб, қатор йирик бизнес форумлари ташкил этилди.

Етакчилар 2025-2026 йилларни Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олдилар.

Давлат раҳбарлари ўртасидаги самарали мулоқот доирасида муҳокама этилган масалалар мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатлар ўртасида инвестициялар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

@a_xaitov