Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.84K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Сайхунободлик сайловчилар билан очиқ осмон остида мулоқот қилдик

Сайловчилар билан навбатдаги учрашувимиз Сайхунобод туманидаги “Politex Sirdaryo”да ташкил қилинди. Учрашувда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оммалаштирилаётган Сайхунобод тажрибаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Тадбирда мазкур тажрибани янада оммалаштириш ва шу орқали тадбиркорлар сафини кенгайтириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди.

Бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш Жаҳон савдо ташкилотига киришни жадаллаштириш учун тадбиркорларга берилган имтиёзлар адолат ва тенглик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга эриши ЎзЛиДеПнинг устувор вазифасидир.

Бундан ташқари, партия келгуси беш йилликда “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилиш, йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароит яратишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Учрашув иштирокчилари партиянинг саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш ва 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўринларини яратиш, кичик саноат зоналарида инвестиция мажбуриятини бажарган тадбиркорларга ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат беришнинг қонуний асосларини яратиш, кредит ресурслари таннархини пасайтириш орқали кредит фоизларини 3-4 бандга камайтириш каби ЎзЛиДеПнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Учрашув якунида сайловчилар партия кўтариб чиқаётган ғояларни эътироф этишиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеП учун овоз беришларини таъкидлашди.

@a_xaitov
Гулистонлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг таълимни ривожлантиришга оид ташаббусларини юксак боҳолашди

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида сирдарёлик сайловчилар билан учрашдик. Тадбирда партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда юртимизда камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ҳажмини ҳар йили 30 фоизга ошириб бориш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиямизнинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаси айтиб ўтилди.

Тадбир қатнашчилари давлат ташкилотларидан мустақил бўлган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этиш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришларини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП пойтахт бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.

Партиямиз фаоллари, вольёнторларимиз пойтахтимизнинг барча масканлари, хиёбону, кўнгилочар масканлари, паркларда ноанъанавий усулдаги тарғибот тадбирларини ташкил қиляпти. Халқимиз партиямиз мақсад ва ғояларини катта қизиқиш билан қабул қилишяпти.

ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига катта ишонч билдириб, қўллаб-қувватлашларини айтишмоқда.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Ўтказилаётган тарғибот ­ташвиқот тадбирларида партиянинг Сайловолди дастури ва ундан ўрин олган энг устувор 5 мақсад ва 500 вазифанинг мазмун­моҳияти хусусида батафсил сўз юритилмоқда.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 17 октябрдаги сонидан

@a_xaitov
Андижонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, талаба-ёшлар билан мулоқот қилдик

Сайловчилар билан навбатдаги учрашувимиз Андижон Давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтди. Мулоқотда малакали шифокорлар ва ҳамширалар, тиббиёт соҳасига энди қадам қўйаётган ёшлардан иборат 150 нафардан зиёд сайловчилар иштирок этди.

Учрашув аввалида 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган таклиф-ташаббусларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр юритилди.

Таъкидланганидек, аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш ҳамда бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш партиянинг асосий мақсадлари сирасига киради.

Шунингдек, асосий эътиборникасалликлар профилактикасига қаратиш, оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш партиянинг устувор вазифаларидир.

Хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, унинг аниқ ҳажмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиши каби долзарб масалаларга ҳам партия сайловолди дастурида кенг ўрин берилган.

“Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Юқори кайфиятда ўтган учрашувда андижонлик тиббиёт соҳаси вакиллари бўлажак сайловда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришларини билдиришди.

@a_xaitov