Aktam XAITOV | rasmiy kanal
11.9K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Халқчил давлат бошқаруви ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда

Давлатимиз раҳбари 17 октябрь куни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонунни имзолади. Янги қонунга мувофиқ, ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимлари бўлинди. Кенгашнинг ваколатлари кенгайтирилиб, унга сўров юбориш ва текширувлар олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига номзод кенгашда унинг номзодини кўриб чиқишда ҳудудни истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдим этади.

Давлатимиз раҳбари имзолаган мазкур қонун ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифалар ижросида муҳим аҳамият касб этади. Чунки партиямиз ҳокимларнинг кенгаш олдида ҳисобдор бўлиши, масъулияти ва жавобгарлиги оширишни таъминлайдиган тизимни мустаҳкамлаш ҳамда ҳоким ва маҳаллий кенгашнинг жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш каби вазифаларни сайловолди дастурида белгилаган эди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун билан киритилаётган ўзгаришларни партиямиз қўллаб-қувватлаб депутатлар томонидан қабул қилинган эди.

@a_xaitov
Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”даТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясинингнавбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиориостидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянингкелгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди. Партия сайловолди дастурида таълим, тиббиёт, ижтимоий, иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш учун бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.

Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Жиззахлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашдик

Жиззах вилоятдаги “BMB HOLDING” бошқарув офиси мажлислар залида таниқли тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда партия фаоллари билан учрашдик.

ЎзЛиДеП Ўзбекистонни тадбиркорлар мамалакатига айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилинишини тезлаштириш каби вазифаларни сайловолди дастурининг устувор вазифаси сифатида белгилаган.

Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш учун барча имкониятларни ишга солиш, фермер ва деҳқонларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларнинг қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиқиқан ҳолда белгилаш каби долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда электорат вакиллари ҳам сўзга чиқиб, партиянинг янги сайловолди дастури юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
“Шўртан” газ кимё мажмуаси ишчи-ходимлари билан мулоқот қилдик

“Шўртан” газ кимё мажмуасида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тадбирда воҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, жамият ишчи-хизматчилари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги, тўкис ҳаётини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни замон талабларига мослаштириш, ёшларни билим олишлари учун барча шароитларни яратиш борасида партия сайловолди дастурида устувор вазифалар белгилангани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда таъкидланганидек, туман марказларидан ҳар бир қишлоққача 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қуриш, аҳоли пунктларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли турмуш тарзини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув иштирокчилари партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш бўйича таклиф ташаббуслари мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
#uzlidep_mahallalarda

Нурафшонликлар барқарор тараққиётимизда ЎзЛиДеПнинг етакчилигини таъкидлашди

ЎзЛиДеПдан вакиллик органларига кўрсатилган номзодлар билан Нурафшон шаҳридаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолига партия сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилаяпмиз.

Хонадон соҳиблари юртимизнинг барқарор тараққий этишида партиянинг ўзига хос ўрни борлигини таъкидлаб, партия ва унинг номзодларига ишонч билдиришларини қайд этишди.

@a_xaitov
ЎзЛиДеП энергетика соҳасини ривожлантиришга оид таклифларни қўллаб қувватлайди

Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳада эришилган ютуқлар қайд этилиб, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Жумладан, Президентимиз энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, 36 миллиард долларлик 164 та қувват яратилади. Шундан 88 таси давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси ЎзЛиДеП сайловолди дастурида йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳасига хусусий бизнесни жалб этишга оид мақсад вазифалари ижросига хизмат қилади. Шу боис Президентимизнинг энергетика соҳасини ривожлантиришга оид бу каби таклифларни қўллаб қувватлаймиз.

@a_xaitov