Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | В Ташкенте состоялся I Конгресс Движения предпринимателей и деловых людей - Либерально-демократической партии Узбекистана

В конгрессе обсуждался анализ деятельности партии за последние 5 лет и планы на перспективу. Вместе с тем, подробно обсуждалась подготовка к важному общественно-политическому событию – к предстоящим выборам.

В ходе работы конгресса обсуждался проект новой Предвыборной программы, которая является важным стратегическим документом партии на ближайшие пять лет. Как отмечалось, как ведущая политическая сила, взявшая на себя ответственность за полную реализацию Стратегии «Узбекистан-2030», она участвует в парламентских выборах с новой программой, включающей 5 целей – 500 задач.

УзЛиДеП под лозунгом “Вместе мы построим свободный и процветающий, могущественный Новый Узбекистан!” одной из главных целей определила достижение благополучия каждого человека, семьи и общества посредством устойчивого экономического роста.

На конференции выдвинуто 75 кандидатов в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по одномандатным округам (мажоритарная система), а также 100 кандидатов - по партийным спискам (пропорциональная система).

43 процента кандидатов составляют женщины, все 175 кандидатов имеют высшее образование, из них 63 процента - предприниматели и фермеры, представители экономической сферы, 25 процентов - представители науки, образования, культуры и социальной сферы, 12 процентов - юристы. Также 19 кандидатов имеют степень кандидата наук (PhD) и 12 — доктора наук (DSc).

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси бўлиб ўтди

Конгрессда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлили,  истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Конгресс иши давомида партиянинг келгуси беш йилликдаги муҳим стратегик ҳужжати бўлган янги Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда.

ЎзЛиДеП “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган.

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

Номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этади. Шунингдек, номзодларнинг 19 нафарида фан номзоди (PhD) ва 12 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжуд.

@a_xaitov
Қонунчилик палатасига партиямиздан кўрсатилаётган номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди. Номзодларни кўрсатиш жараёни партиянинг келгуси фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда қабул қилинган қарорлар партиянинг сайловлардаги муваффақиятини белгилайдиган омиллардан бири ҳисобланиши қайд этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

@a_xaitov
“Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришиш бош мақсадимиз бўлади.

Партиямиз тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада қулай муҳит яратиш орқали уларнинг сонини келгуси беш йилда 2 баробарга ошириб боришни мақсад қилган.

Хусусий мулк дахлсизлиги борасида конституциявий кафолатларга риоя этилиши эътиборимиз марказида бўлади. Дастуримизда солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириб, солиқ тўлашда адолатли шароит яратиш, бизнес юритиш учун лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш назарда тутилган.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини сув хўжалиги, экология, энергетика ва бошқа соҳаларида кўпайтириш, давлат харидларининг шаффофлиги ва хусусий сектор учун қулайлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Ўзбекистонни инвестициялар учун янада қулай маконга айлантиришга қаратилган ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади.

Тадбиркорларимизнинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишни жадаллаштириш борасидаги Ҳукуматимиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Дастуримизда камбағалликка қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимизнинг камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларини ҳар томонлама тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Бунинг учун ҳар йили камида 500 минг барқарор иш жойлари, бир миллион оила аъзосига даромадли меҳнат учун шароит яратиш, мономарказлар ва нодавлат таълим муассасалари орқали касб-ҳунарга ўқитиш кўламини беш баробарга ошириш, бир миллион фуқарони меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш назарда тутилмоқда. Натижада, ишсизликни мумкин бўлган энг паст даражасига туширамиз.

@a_xaitov
Матонатли ва қаҳрамон спортчиларимизни жасорати таҳсинга лойиқ!

Табриклаймиз!


Париж шаҳрида ўтган XXXIII ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Тошкент халқаро аэропортида ҳамюртларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари, мухлислар жам бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этдилар. Матонатли спортчиларимиз муросасиз беллашувларда 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медаль қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонларига айланди.

Яна бир бор, барча спортчиларимизни тарихий ғалабалари билан табриклаймиз, мамлакатимиз байроғи дунё бўйлаб баланд хилпирайверсин!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#milliy_maruza

ЎзЛиДеП коррупцияга қарши тизимли ва самарали курашишни қўллаб-қувватлайди

Мамлактимизда коррупцияга қараши курашиш ва уни олдини олиш бўйича қисқа вақт ичида салмоқли ишлар амалга оширилди. Президентимиз ташаббуси асосида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун қабул қилиниб, давлат органларининг корупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий маърузада асосий эътибор коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган превентив чора-тадбирлар, хусусан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, аҳолининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий билимлари ва маданиятини ошириш, давлат идоралари ва ташкилотлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган чораларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фракциямиз давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги тўғрисидаги қонунни бузган шахсларга қандай жазо берилганини ҳам кенг жамоатчиликка маълум қилиниши керак деб ҳисоблайди. Буни қонунлар ҳамма учун баробар деган тамойилнинг ҳаётда ўзи аксини топишида муҳим омил, деб ҳисоблаймиз.

@a_xaitov
#saylovoldi_dastur

😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси келгуси беш йиллик учун сайловолди дастурини эълон қилди.

😎 Партия халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун 5 аниқ мақсад бўйича 500 вазифа рўёби учун курашади.

➡️ Қуйидаги ҳаволалар орқали партиянинг янги сайловолди дастури билан танишишингиз мумкин.

Lotincha | Криллча | На русском | In English

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
☑️ Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади

Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш борасида қилинган ишлар алоҳида эътироф этилар экан, лекин ҳали вазифалар анча эканлиги, бу борада аниқ вазифалар ва кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экан, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётгани маълум қилинди. Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади.

Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Таъкидлаш керак, ЎзЛиДеП юртимиздаги камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишни келгуси беш йилликдаги устувор вазифаси, этиб белгилаган. Шу боис Давлатимиз раҳбарининг бу борада белгиланган вазифаларини тўла қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
ЭРКИН ВА ФАРОВОН, ҚУДРАТЛИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ!

7 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти ҳамда истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа – бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича кўриб чиқилди.I

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 12 сентябрдаги сонидан

@a_xaitov
Партиямиз “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда.

Конгресс делегатлари янги Сайловолди дастури лойиҳасини маъқуллашди ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдиришди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 12 сентябрдаги сонидан

@a_xaitov
☑️ Бир йил давомида 50 минг гектар ер 100 мингта камбағал оилага бўлиб берилади

Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида камбағалликдан чиқаришда деҳқончилик қилишлари учун ер ажратиб бериш борасида топшириқлар берилди.

Унга кўра, бир йил давомида яна 50 минг гектар ерни 100 мингта камбағал оилага бўлиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ушбу ерларда “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади. Бунда, ердан уч хил даромад олинадиган янги тизим яратилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва экспорт қилувчи катта компания камбағал оилалардан ерни иккиламчи ижарага олади;

ёки ер эгалари улушдор сифатида кооперацияга бирлашиб, компаниялардан буюртма олади ва топилган даромад улар ўртасида тақсимланади;

ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу аҳоли ерда ўзи маҳсулот етиштириб, бунинг учун ойлик олади.

Яъни, камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради.

Умуман олганда мутасаддиларга ушбу тизим орқали камида 200 минг аҳолини банд қилиш вазифаси топширилди.

@a_xaitov