Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз спортчиларининг жаҳон миқёсидаги мусобақалар, олимпия ўйинларида қўлга киритаётган ютуқлари барчамизни бирдек фахрлантиради.

Давлатимиз раҳбари Кўксарой қароргоҳида Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди.

Президентимизнинг спортчиларимизга кўрсатаётган юксак эътибори нафақат уларнинг янги марраларни забт этишга бўлган иштиёқини оширади, балки келажак авлодни соғлом ва мақсадли тарзда вояга етишига кучли туртки беради.

ЎзЛиДеП жамоаси мамлакатимиз спортчилари учун яратилаётган имкониятлар ва уларнинг меҳнатига берилаётган баҳони юксак қадрлаймиз. Бу ютуқлар Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Олимпия ўйинларида эришилган ғалабаларимиз келажак авлод учун ҳам мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади. Бизнинг партиямиз спортчиларнинг муваффақиятларини янада ривожлантириш, ёшларимизни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш борасида ўз фаолиятини давом эттиради.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAvda_biz

🔰 Марказий Сайлов комиссияси партиянинг сайловларда қатнашишга рухсат бергандан сўнг O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ, ҳудудларда партия ташкилотларининг Конференциялари ташкил этилмоқда.

Батафсил репортажда танишинг

#uzlidep #konferensiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🥇Асила Мирзаёрова — олтин медал соҳиби!

Партиямиз аъзоси Асила Мирзаёрова Параолимпиада ўйинлари ғолиби бўлди ва биринчи олтин медални мамлакатимизга туҳфа қилди. Унинг барча рақиблари чиқишларини якунлади ва ҳеч ким Асиланинг рекордини янгилай олмади.

Параолимпиаданинг илк олтин медали муборак бўлсин!

@a_xaitov
☑️ Инсонпарварликнинг юксак намунаси

Президентимиз энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак берилади.

@a_xaitov
Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!

Барча юртдошларимизни партиямизнинг миллионлаб аъзолари, хайрихоҳлари номидан мамлакатимиз ва халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу йилги айёмнинг “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида нишонланаётгани барчамизга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.

Айниқса, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг ҳаётимизга жорий қилинаётгани ҳар биримизни руҳлантиряпти,  беқиёс  ғайрат-шижоат бағишлаяпти.

Сизларни мустақиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман!

Халқимиз, мамлакатимизнинг тинчлиги ва тараққиёти манбаи –  азиз ва мукаррам Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!

@a_xaitov
Президентимиз халқимизни муҳим сиёсий жараёнга фаол иштирок этишга чақирди

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирида 27 октябрда бўладиган Олий Мажлис ва ҳудудлардаги вакиллик органларига сайловларга тўхталди.

Ушбу сайловлар янгиланган Конституциямиз белгилаб берган ижтимоий-сиёсий муҳитда, ривожланган давлатлардаги каби илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.

Президент бўлғуси сайловлар халқаро сайлов стандартлари ва миллий сайлов қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда, кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтишига ишонч билдирди ҳамда бутун халқимизни сайловда фаол иштирок этишга чақирди.

Давлатимиз раҳбарининг халқимизни бўлажак сайловда фаол қатнашишга чақириғини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, партиямизнинг фаоллари ва аъзолари билан биргаликда сайловолди ташвиқоти ва тарғиботини амалга ошириш жараёнида сайловчиларни ўз фуқаролик ҳуқуқини амалга оширишга ҳам даъват этамиз.

@a_xaitov
☑️ Муаммоларимизнинг ечими таълимда эканлиги таъкидланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрам шодиёнасида давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор 5 та устувор йўналишга қаратилаётганини таъкидлади.

Бунда сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш; бизнесни ривожлантириш; коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш; соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш; экологик барқарорликни таъминлаш каби мақсадларни қамраб олади.

Президентимиз муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълим бўлиб, ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбия эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилингани қайд этилди.

Бу борада мактабларимизда аввало она тили ва адабиётини чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хорижий тил эгалари олиб келиняпти.

Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда.

Партиямиз таълим соҳасида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бу борада ўзининг аниқ ташаббусларини илгари суради.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП фаолияти рақамларда

ЎзЛиДеП мамлакатимизда энг кўп аъзоларга эга бўлган партиялардан бири. Партиянинг аъзолари ёшлардан тортиб, тадбиркорлар, мутахассислар ва ижтимоий фаол шахсларни ўз ичига олади.

• Партиямизнинг қанча аъзоси бор?
• Бугун республикамиз бўйлаб нечта БПТ фаолият юритмоқда?
• ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун ижодкорлиги жараёнида қанчалар фаол?


Юқоридаги видеолавҳа орқали мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ўз ҳиссасини қўшаётган ЎзЛиДеП фаолияти билан рақамларда танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
Халқаро ҳамкорлик янги босқичда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Албатта Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги яқин қўшничилик алоқалари, бизнинг тарихий, маданий ва иқтисодий боғланишларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу алоқалар асосан савдо, инвестициялар ва технология трансфери каби соҳаларда ривожланмоқда.

ЎзЛиДеП Хитой Коммунистик партияси билан парламентлараро алоқалар, партия қурилиши, партиявий ўқувларни ташкил этиш, электорат билан ишлаш, рақамли технологияларни жорий этиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда.

@a_xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | В Ташкенте состоялся I Конгресс Движения предпринимателей и деловых людей - Либерально-демократической партии Узбекистана

В конгрессе обсуждался анализ деятельности партии за последние 5 лет и планы на перспективу. Вместе с тем, подробно обсуждалась подготовка к важному общественно-политическому событию – к предстоящим выборам.

В ходе работы конгресса обсуждался проект новой Предвыборной программы, которая является важным стратегическим документом партии на ближайшие пять лет. Как отмечалось, как ведущая политическая сила, взявшая на себя ответственность за полную реализацию Стратегии «Узбекистан-2030», она участвует в парламентских выборах с новой программой, включающей 5 целей – 500 задач.

УзЛиДеП под лозунгом “Вместе мы построим свободный и процветающий, могущественный Новый Узбекистан!” одной из главных целей определила достижение благополучия каждого человека, семьи и общества посредством устойчивого экономического роста.

На конференции выдвинуто 75 кандидатов в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по одномандатным округам (мажоритарная система), а также 100 кандидатов - по партийным спискам (пропорциональная система).

43 процента кандидатов составляют женщины, все 175 кандидатов имеют высшее образование, из них 63 процента - предприниматели и фермеры, представители экономической сферы, 25 процентов - представители науки, образования, культуры и социальной сферы, 12 процентов - юристы. Также 19 кандидатов имеют степень кандидата наук (PhD) и 12 — доктора наук (DSc).

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси бўлиб ўтди

Конгрессда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлили,  истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Конгресс иши давомида партиянинг келгуси беш йилликдаги муҳим стратегик ҳужжати бўлган янги Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда.

ЎзЛиДеП “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган.

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

Номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этади. Шунингдек, номзодларнинг 19 нафарида фан номзоди (PhD) ва 12 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжуд.

@a_xaitov
Қонунчилик палатасига партиямиздан кўрсатилаётган номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди. Номзодларни кўрсатиш жараёни партиянинг келгуси фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда қабул қилинган қарорлар партиянинг сайловлардаги муваффақиятини белгилайдиган омиллардан бири ҳисобланиши қайд этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

@a_xaitov