Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу йилги сайловларда халқимиз партияларга ҳам ўзининг баҳосини беради", А. Хаитов

Бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашишни талаб қилади.

Яъни бу йил сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам тўғридан-тўғри овоз беришлари мумкин бўлади.

ЎзЛиДеП яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти яхши тушунади. Шу боис бу сайловга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Жорий йил 26 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда O’zLiDePнинг жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловдаги фаол иштирокини таъминлаш, партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш каби масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Шу йил 27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.
___

Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП

👉 Подробно

27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.

Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун!

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
ЎзЛиДеП инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ изчил ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

ЎзЛиДеП бўлажак сайловда фаол қатнашади ва бунинг учун барча имкониятларни ишга солади.

Бу ҳақида бугун - 27 июль куни бўлиб партиямиз Сиёсий Кенгаши мажлисида қарор қабул қилдик.

Сайловолди дастуримизда электоратимиз хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда яқин истиқболдаги аниқ вазифаларимиз назарда тутилган. Яқин кунларда эълон қилинадиган сайловолди дастуримизни электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб янада бойитамиз.

Бизнинг мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларнинг бардавом бўлишини таъминлашдир!

@a_xaitov
Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун...

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси шиори шундай.

Батафсил: https://uza.uz/posts/620137

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Шу кунларда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида жойларда учрашувлар, мулоқотлар ташкил қиляпмиз.

Партиямиз фаоллари билан Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётгани таъкидланди.  

Таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида гапиришди. Уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди. 

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дадил ғалаба муборак!

Парижда ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича амалдаги чемпион, Япониялик Ута Абенинг елкасини ерга теккизди ва чемпионлик сари курашни давом эттиради.

Айтишларича, Япония вакили Абе беш йил давомида мағлубиятга учрамаган экан.

Диёра Германиялик рақибини ҳам муддатидан олдин мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Франциялик рақиби устидан ҳам ишончли ғалаба қозониб, финалга чиқди!

Спортчи қизимизга олтин медал учун курашда омад тилаймиз!

@а_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: маҳаллаларда Сайхунобод тажрибаси оммалашаяпти.

Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллаларда хонадонларни танлаб олиб, уларни даромадини ошириш чораларини кўрилаяпти.

Бу борада Наманган вилоятида ҳам намунали тажрибалар оммалашмоқда.

Тўрақўрғон туманининг "Хўжанд" маҳалласида ҳам аҳоли даромадларини ошириб бориш борасидаги ишлар тизимли ташкил қилинган. Мазкур туман узумчиликка ихтисослашган.  Маҳаллада ҳар бир хонадон деҳқончилик ортидан фаровонлик кўряпти.

Ушбу маҳаллада 600 дан ортиқ хонадон бўлиб, аксарияти узумчиликдан даромад топади. Бунда энг кам даромад 50 миллиондан бошланса, тажрибали хонадонларнинг даромадлари 200-300 миллион сўмдан ортади.

@a_xaitov