Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Маҳаллий Кенгаш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонун лойиҳасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги, кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Йил якунига қадар хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажмини 37,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” йиғилишида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг “Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидлаганидек, кейинги йилларда қабул қилинган 8 та қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг 60 га яқин қарорлари, олий ва юқори даражадаги 50 дан ортиқ хорижий ташрифлар давомида эришилган муҳим келишувлар мамлакатимиз инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва инвестициялар оқимининг кескин кўпайишига туртки бўлди.

Ўтган етти йилда 6 291 та йирик лойиҳа ишга туширилиб, 538 минг янги иш ўринлари яратилди. Инвестицияарни ўзлаштиришнинг юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам давом этмоқда.

Жумладан, ўтган 6 ойда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 15,5 млрд долларга етди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 бараварга ўсди. Йил якунига қадар хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажмини 37,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Йиғилиш давомида вазирнинг ташқи савдо ва саноат ишлаб чиқариши йўналишида жалб этилаётган инвестициялар ҳақидаги ахбороти ҳам тингланди.

Шу ўринда инвесторлар билан мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни янада кенгроқ жалб этиш ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифаси эканини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Шу боис партиямиз хорижий инвестицияларни кўпайтириш учун мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш, инвестицион муҳитни яхшилаш учун янада кўпроқ эркинлик ва имтиёзлар беришни қўллаб-қувватлайди.

@a_xaitov
☑️ Омбудсманга ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишлар бўйича уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Омбудсман лавозимига олий маълумотли, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, сайланиш куни 30 ёшдан кичик бўлмаган ва бевосита сайловгача камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкинлигини белгиловчи қоида киритилмоқда.

Бундан ташқари қонун лойиҳаси билан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва механизми белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Омбудсман фаолиятини янада такомиллаштиришга, унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорликни амалга оширишдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Шу кунларда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида жойларда учрашувлар, мулоқотлар ташкил қиляпмиз.

Партиямиз фаоллари билан Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётгани таъкидланди.  

Таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Ўтган ҳафтада давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида гапиришди. Уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди. 

@a_xaitov
Бугун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун!

Барчамиз, Янги Ўзбекистоннинг улкан муваффақиятлари ҳамда Учинчи Ренессанс пойдевори жадаллик билан барпо қилинаётгани айнан Президентимиз бошчилигида инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар самараси эканини чуқур англаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни ҳар жиҳатдан равнақ топтиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларига халқаро ҳамжамият ҳам юксак баҳолаётгани бизни қувонтиради.

Президентимизнинг ўта масъулиятли фаолиятига Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин! Мамлакатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик, беқиёс ирода, куч-ғайрат тилаймиз.

Инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар бардавом бўлсин!

@a_xaitov
УЗБЕКИСТАН - КЫРГЫЗСТАН: укрепление всеобъемлющего стратегического партнерства

Государственный визит Президента Кыргызстана в Узбекистан стал историческим по многим параметрам, знаменуя собой начало новой главы в многоплановом узбекско-кыргызском сотрудничестве. Так, к визиту была совместно проведена серьезная подготовительная работа. Плодотворно прошли очередное заседание Межправительственной комиссии, Бизнесфорум, Форум ректоров и Диалог поколений. В регионах нашей страны также организованы мероприятия в рамках Дней культуры Кыргызстана.

👉 № 146 (30455) газеты «Правда Востока», от 23 июля 2024 года


@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий Олимпиадада Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган спортчиларимиз сони кескин ортди.

Яна бир катта тарихий натижа сифатида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси биринчи марта Олимпиада ўйинларида қатнашаётганини эътироф этиш ўринли. Бугун терма жамоамиз Испания жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур ўйинга футболчиларимизга омад тилаймиз.

Умуман, Париж Олимпия ўйинларида барча спортчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз, Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб, шода-шода медаллар билан қайтиш шарафига муяссар бўлишсин.

#қонимда_ғалаба
#Ўзбекистон_олға

@a_xaitov
Партиямиз нашрида Қирғиз Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасидаги самарали музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларида салмоқли битимлар тўплами қабул қилингани ҳамда партиямиз фракциясида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари, тадбиркорлик, хотин-қизлар ва ёшлар йўналишадаги муҳим тадбирлар юзасидан таҳлилий мақолалар, муносабатлар чоп этилган.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 июлдаги сонидан

@a_xaitov
➡️“Деҳқонобод Калий заводи” бошқарув раиси йўлларни таъмирлашда ёрдам сўради

👉 https://uzlidep.uz/uz/leads/deonobod-kalij-zavodi

🗣O’zLiDeP раиси Актам Хаитов “Деҳқонобод Калий заводи” ишчи-хизматчилари билан мулоқот қилди. Учрашувда партия раҳбари Сайхунобод, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида туман иқтисодиётини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун уй-жой, бино-иншоот ёки кўчмас мулк обеъктларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши учун ҳуқуқий асос яратаётгани батафсил тушунтирилди.

Мулоқот чоғида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларига мурожаатлар билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Зотан халқ билан мулоқот қилиш партиямиз сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

#uzlidep #uchrashuv

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Ушбу воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти жуда катта.

Чунки давлатнинг демократик йўлдан тараққий этишини таъминловчи асосий омил бу – айнан сайловлардир.

Бу йилги сайловлар янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтади. Яъни, сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам  тўғридан-тўғри овоз беради.

Биз сайловларнинг мамлакатимиз, халқимиз келажаги учун муҳим аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ушбу сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўрганмиз.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу йилги сайловларда халқимиз партияларга ҳам ўзининг баҳосини беради", А. Хаитов

Бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашишни талаб қилади.

Яъни бу йил сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам тўғридан-тўғри овоз беришлари мумкин бўлади.

ЎзЛиДеП яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти яхши тушунади. Шу боис бу сайловга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Жорий йил 26 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда O’zLiDePнинг жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловдаги фаол иштирокини таъминлаш, партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш каби масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Шу йил 27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.
___

Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП

👉 Подробно

27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.

Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter