Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.3K subscribers
9.72K photos
2.03K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Аҳмадович бошчилигида Жиззах вилоят фермерлар кенгаши раиси, Туман кенгаш раислари, томорқа бўлими мутахассислари ҳамда агрономлар иштирокида "Туёқли" МФЙда яшовчи Абдумўмин Каримов хонадонида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

✍️Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲 shrashidov.jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг👇

|Telegram | Facebook | Instagra
Иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан:

Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;

Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари;

Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.

@a_xaitov
“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 апрель сонидан.

@a_xaitov
ХУСУСИЙ ТИББИЁТ: МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОРМИ?

“Хусусий тиббиёт соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида фикр алмашдилар.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 апрель сонидан.

@a_xaitov
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ана шу эзгу жараёнда фаол иштирок этибгина қолмай, уни янада оммалаштириш ва лойиҳанинг долзарб аҳамиятини электоратга етказиш, аҳоли қатламлари ўртасида тарғиб қилиш ниятида қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Мамлакатимиз ҳудудларида “O‘zLiDeP боғи” барпо қилинаётгани фикримиз далилидир.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 апрель сонидан.

@a_xaitov
Депутатлар мирзачўллик сайловчилар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15745

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилояти Мирзачўл туманига ташриф буюрдилар.

Фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган мулоқот чоғида электорат вакилларига Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди.

Жумладан, қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани таъкидланди.

Мулоқотлар чоғида Мирзачўлда “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди, ўринли таклифлар ўртага ташланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюрган кейинги манзил - “FAXR MUMIN” TEKSTILE корхонаси бўлди. 2021 йилда ишга тушган мазкур корхонада айни пайтда 130 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Уларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил қилади.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Таъсирчан парламент назорати — амалда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Парламент қуйи палатасидаги бир гуруҳ депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг Жиззах вилоятида аҳоли билан мулоқотлари ҳар томонлама самарали бўлди.

Дастлаб, Мирзачўл тумани ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда тумандаги “KAMELS CATTLE” кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида аграр соҳа ходимлари билан мулоқот қилинди.

Очиқ мулоқотлар чоғида аҳоли вакилларига Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Хусусан, ушбу қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани айтиб ўтилди.

Шунингдек Мирзачўлда “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди, ўринли таклифлар ўртага ташланди. Ўз навбатида, мирзачўллик аграр соҳа ходимлари ўзларини ўйлантираётган масалалар юзасидан депутатларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, барча саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзоларимиз вилоятдаги учрашувлари чоғида Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ҳам ўргандилар.

@a_xaitov
Инсонпарварлик тамойили ва қонунчиликдаги янгиликлар

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, парламентда қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилмоқда.

👉 “Халқ сўзи” газетасининг 2024 йил 19 апрель сонидан

@a_xaitov
☑️ Хусусийлаштириш борасида янги дастур қабул қилинади.

Иқтисодиётда бозор муносабатлари кенг жорий этиб бориляпти, хусусан давлатнинг улушини камайтириш ва рақобат муҳитини кенгайтириш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Ушбу масала ЎзЛиДеП дастуридаги муҳим йўналишлардан ҳисобланади

Давлатимиз раҳбари ҳузурида 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитилган.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушлари ва кўчмас мулк объектлари самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиниб, янги дастур ишлаб чиқилгани ҳақида ахборот берилган.

Хусусан, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида оммавий савдоларга чиқариладиган 250 га яқин улушлар рўйхати, давлат иштирокидаги корхоналарнинг қарийб мингта кўчмас мулк объекти рўйхати, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона рўйхати шакллантирилган.

Шунингдек иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида қатор енгилликлар белгиланади.

Хусусан давлат активлари уч ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади.

2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари уч ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) бошланғич қиймати 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда 10 фоизигача пасайтирилади. Тўловларнинг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Бундан ташқари янги дастур доирасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ҳамда халқаро автомобиль йўллари бўйида савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун савдоларга чиқариладиган ер участкаларининг рўйхатлари шакллантирилган, уларни савдога чиқариш ҳам соддалаштирилади.

Аграр соҳага хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари тоомонидан бу жараёнларни жадаллаштириш, хусусийлашган бино-иншоотлар негизида тадбиркорликни ривожлантириб, кўпроқ иш ўринлари очиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Кичик саноат зонаси: имконияти, имтиёз ва самара
#15apr #uzbekiston24

Республикамиз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг истиқболли лойиҳалари амалга ошмоқда.

Бунда кичик саноат зоналарининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Наманган шаҳридаги Даштбоғ кичик саноат зонаси мисолида амалий ишларни кўриш мумкин.

Салкам икки гектар майдонни эгаллаган умумий қиймати 118.7 млрд. сўмлик 22 та йирик тадбиркорлик лойиҳалари ишга туширилган. 3200 та янги иш ўрни яратилди. 2022 йилда фаолият бошлаган "Наврўз текстил" корхонаси ҳам анашулардан бири. Бу ерда Туркия технологияси асосида трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб ички бозордан ташқари Россия бозорига ҳам экспорт қилинмоқда. 70 нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланган.

ЎзЛиДеП ҳам ўз дастурига мувофиқ электорати манфаатларини кўзлаб, кичик саноат зоналарида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ижобий ҳал қилишда парламент ва жамоатчилик назорати тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Жамоат транспортидан фойдаланиш тизими янада такомиллаштирилмоқда
#16apr #uzbekiston24

Бугунги кунда мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш борасида салмоқли ишлар қилиняпти.

Президентимиз томонидан жорий йил 25 мартда қабул қилинган “Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳоли учун янада қулайликлар яратиб берилмоқда.

Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.

Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари” ташкил этилади.

2024 йил 1 июнгача жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конструктив фикрлар ва асосли таклифлар ўртага ташланди

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 18-19- апрел кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифининг аҳамиятини муҳокама қилдилар.

@a_xaitov