Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15549

Актам Хаитов Урганч шаҳридаги “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонасида сиёсий партиялар вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, корхона ишчи-ходимлари ва ёшлар билан мулоқот қилди.

Мулоқотда Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Мулоқотдан сўнг партия етакчиси мазкур МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури: тараққиёт йўлидаги комплекс чора-тадбирлар
#27feb #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва унинг фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олганлар Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт даражаси янада яхшилаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Дастурда белгиланган долзарб вазифаларни оғишмай амалга ошириш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда ҳужжатда назарда тутилган мақсадларнинг самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлигини таъкидладилар.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Йирик “яшил энергия” қувватларини барпо этиш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади

Президентимиз ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, бугун мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали “Яшил энергия”, замонавий қуёш ва шамол электр станцияларини барпо қилиш бўйича йирик лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ишларни тизимли давом эттирган ҳолда жорий йилда электр ишлаб чиқаришда “яшил энергия” улушини 15 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Йиғилишда эришилган натижалар билан бир қаторда мавжуд имкониятлар барча ҳудудларда ҳам тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бу борада 2024 йил учун дастлабки режалар етарли эмаслиги қайд этилди. Шу мақсадда жорий йилдан бошлаб йирик “яшил энергия” қувватларини барпо этиш бўйича уч йиллик дастурни амалга оширишга ўтилишини таъкидлади.

Бунинг учун аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари талабидан келиб чиқиб, келгуси уч йилда 8 гигаваттли 28 та йирик қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, 944 километр юқори кучланишли электр тармоқлари ва 6 та йирик подстанцияни қуриш, жами 2,2 гигаватт бўлган 18 та электр сақлаш қувватларини ўрнатиш мўлжал қилиб олинди.

Бундан ташқари жойларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишларни янада кенгайтирган ҳолда ушбу мақсадларга қўшимча 50 миллион доллар ресурс ажратиш, хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиб, яна 100 миллион доллар жалб қилишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Умуман, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобил йўли қўшма кўприкнинг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Бу улкан лойиҳа давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита қўллаб-қувватлови билан амалга ошди.

Бугун тарихий кун - одамлар узоқ йиллар кутган лойиҳа амалга ошди. Бу кўприк халқимизга кўп йиллар хизмат қилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ Хоразмда ўрганишлар олиб бормоқда

Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳлари ҳудудларда бўлиб, мазкур вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ўрганишларни бошлади.

Дастлаб Урганч шаҳридаги “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишилди, у ерда ишчи-ходимлар билан мулоқот қилинди.

Ишчи гуруҳ вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят масъул раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг белгиланган вазифалар доирасида ўрганишлари давом этмоқда.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
☑️ Истиқлол маҳалласи одамлари асосан тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланади

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Маҳаллада 3 минг 200 нафарга яқин аҳоли яшайди. Бу ерда 10 та ишлаб чиқариш корхонаси, 30 га яқин хизмат кўрсатиш шохобчаси, ёндош ҳудудда фермер хўжаликлари мавжуд. Одамлар асосан тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланади.

Маҳаллада ишсиз аҳолини доимий ва мавсумий ишларга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу маҳаллада яшовчи Собиржон Матжонов хонадонига ташриф буюрди. Оила бошлиғи қишлоқ хўжалиги илмини яхши ўзлаштирган. Хонадон соҳиблари мўжазгина томорқада иссиқхона қуриб, қулупнай етиштиради. Шунингдек, уй шароитида балиқчилик ва паррандачилик билан шуғулланиши оилага қўшимча даромад келтирмоқда.

Суҳбатда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ёшларни меҳнатга ўргатиб, касб бериш муҳимлиги таъкидланди.

@a_xaitov
☑️ Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар берилади

Президентимиз Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Давлатимиз раҳбари вилоятда амалга оширилган ишларни эътироф этаркан, ҳудуддаги захираларни ишга солишнинг янги имкониятларини белгилаб берди. Хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқлигини, уларга фақат шароит қилиб бериш кераклигини таъкидлади.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 1,1 миллиард доллар ва 10 триллион сўм йўналтирилмоқда. Хусусан, вилоятда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бунинг ҳисобидан 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилиб, 50 мингта доимий иш ўрни яратилади.

Энг муҳим янгилик, Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси лойиҳасини барпо қилиш бўйича дунёнинг шу соҳада энг илғор компаниялари билан музокара бошлангани таъкидланди. Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар берилиши белгиланди. Жумладан, импорт ускуналар, эҳтиёт қисм ва хомашё 5 йилга божхона тўловидан озод қилинади, қўшилган қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Маҳаллийлаштириш лойиҳаларига олинган кредит фоизининг 10 фоиз банди қоплаб берилади, давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштиришда 5 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Умуман олганда, саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 миллион доллар ажратиш, 280 миллион доллар инвестиция олиб келиб, ип-калавани қайта ишлашни 60 фоизга етказиш, фармацевтика корхоналари сонини 26 тага, маҳсулот турини 50 тага етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Ушбу ислоҳотлардан кўзланган мақсад вилоятни иқтисодиётини кўтариш, фуқаролар турмушини янада яхшилаш, энг муҳими инсон қадрини улуғлашдир.

@a_xaitov
Давлат дастури тарғиботи ва ижросига бағишланган ўқувлар ташкил қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15563

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш ва унинг ижросини таъминлашда партия олдида турган вазифаларга бағишланган республика миқёсидаги давра суҳбати ва ўқувлар ташкил этилмоқда.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
📺 "O'zbekiston" телеканали "Хулоса ўзингиздан" кўрсатувида O'zLiDeP ташаббуси билан "Аҳолини бизнесга жалб қилиш учун тақдим этилаётган молиявий хизматлар" мавзуси муҳокама қилинди. Унда партия фаоллари, депутатлар, Марказий банк ва бир қатор тижорат банклар вакиллари иштирок этди.

👇 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/y6Dust9Wkww
☑️ Хоразмда қишлоқ хўжалигининг барча турларидан кенг фойдаланиши белгиланди.

Президентимиз Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратди.

Фаоллар билан бўлиб ўтган мазкур мажлисда мен ҳам иштирок этдим, тегишли топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар қарич ерни, ҳар томчи сувни юқори ҳосилга айлантириш йўлидан боришимиз шартлигини, буни хоразмликлар ҳаммадан кўра яхши тушунишини таъкидлади. Мутасаддиларга хорижий давлатлардан шўр тупроққа чидамли пахта навларини олиб келиб, Хоразм шароитида етиштиришни ташкил қилиш топширилди.

Бу борада Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш лабораторияси ташкил этилади. Вилоятдаги фермер ва кластерларга 1 мингта техникани лизинг асосида етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Республика бўйлаб давом этиб келаётган аҳоли, айниқса ёшларга ерларни аукцион орқали бўлиб бериши амалиёти Хоразмда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун ҳар бир туманда 100 гектардан ерни бўлиб бериш топширилди.

Яна бир муҳим масала вилоятда совутгичли омбор ва кичик логистика марказларига эҳтиёж катта. Шу муносабат билан ҳар бир туманда 40 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш бошланади. 10 та кичик агрологистик маркази қурилиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилинади. Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Йиғилишда вилоятда шоличилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Партиямиз ва фракциямиз депутатлари белгиланган мазкур барча вазифалар ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатади, парламент, жамоатчилик назорати тадбирларини олиб боради.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Хива туманидаги  Истиқлол маҳалласида аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишиш чоғида ушбу маҳаллада яшовчи Собиржон Матжонов хонадонига ташриф буюриб, томорқасини кўздан кечирган эди.

Биз ҳам Собиржон акани томорқасида бўлар эканмиз, мўжазгина иссиқхонада қулупнай етиштираётгани гувоҳи бўлдик.

Иссиқхона 4 сотихлик бўлиб, қулупнайнинг корея нави интенсив усулда етиштириляпти, унинг таг қисмида 4 минг дона атиргул кўчати ҳам парваришланяпти.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Президент Фармони билан тадбиркорларга яна бир енгиллик берилди

Бугун мамлакатамизда тадбиркорлар замони келди, десак тўғри бўлади. Чунки, уларга эътибор бошқача. Ҳозир деҳқончиликдан бошлаб ишлаб чиқаришгача, саноат занжирини яратишдан бошлаб йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишгача барида тадбиркорлар, кичик бизнес вакилларини учратиш мумкин.

Бугун, уларнинг оғирини енгил қилиш, фаолиятида келиб чиқаётган турли муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўриляпти.

Яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги ПФ-39-сон фармони катта яхши янгилик бўлди.

Бу эса тадбиркорлар учун яна бир енгиллик, гап шундаки, Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан тадбиркорлар учун белгиланган 227-1-моддаси бўйича қўлланилган 100 фоиз жарима 2 фоизга туширилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда 2023 йилнинг 1 сентябридан мазкур Фармоннинг кучга киргунга қадар бўлган давр мобайнида ундирилган 98 фоиз жарима суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли тадбиркорлик субъектларига қайтарилишини таъминлайди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тадбиркорларимизга ноқулайликлар туғдириб келаётган мазкур масала юзасидан партиямиз ўз муносабатини билдирган эди.

Ушбу янгилик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқбузарликлар учун таъсир чораларини либераллаштириш йўналишидаги тарихий ислоҳотларнинг яна бир асоси бўлди.

@a_xaitov
105,2 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилди

👉 Батафсил

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
☑️ Сув хўжалиги тизимида давлат хусусий шериклик ривожлантирилади.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбари шу йил 1 март куни Хоразмда фаоллар мажлисида мутасаддиларга топшириқларни берди.

Шунингдек, Тупроққалъа, Шовот ва Янгиариқда 1 минг гектарни ёпиқ суғориш тизимига ўтказиш бўйича пилот лойиҳа бошланиши маълум қилинди.

Жорий йилда шаффоф тизим орқали 11 минг гектарда сув тежовчи технология жорий қилиш, 42 минг гектарни лазерли текислаш режалаштирилган.

Хоразмда кўплаб насос станциялари эскиргани боис, уларнинг сув етказиш самарадорлиги паст, энергия сарфи эса юқори экани кўрсатиб ўтилди.

Шу боисдан Сув хўжалиги вазирлигига 50 та насос станцияни хусусий шерикликка бериш топшириғи берилди.

@a_xaitov