Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликнинг янги босқичлари белгилаб олинди
24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар ривожида кучли суръатга эришилганини таъкидладилар. Барча даражаларда алоқалар фаоллашиб, сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларимиз муҳим масалалар юзасидан бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўтган йил якунлари бўйича товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етди. Яқин истиқболда буни 20 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги тўғрисида якдил фикр билдирилди.
Кейинги йилларда Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони эса уч баробар ошганлиги эътироф этилди.
Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва “яшил” энергетикада технологиялар трансфери соҳаларида ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди. Шу маънода, ўтган йил охирида Ўзбекистонда Хитой компаниялари иштирокида қуввати 1000 мегаваттлик иккита янги қуёш электр станциялари фойдаланишга топширилгани эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбари инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий воситаларини кенгайтириш, жумладан, қўшма платформа яратиш борасида келишувларга эришилганини, шунингдек, Хитой Эксимбанкининг Тошкент шаҳрида Марказий Осиё учун минтақавий офис очиш қарорини олқишлади.
“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Трансминтақавий транспорт ва транзит кўпригининг муҳим таркибий қисми бўладиган “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, икки мамлакатлар ўртасида таълим ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро маданият кунларини ўтказишни давом эттириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
@a_xaitov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP фракцияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Парламент тадқиқотлари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
#uzlidep #memorandum
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
#uzlidep #memorandum
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
☑️ Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 14 миллиард доллардан ошди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Президентимиз Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан ҳам учрашди. Иқтисодий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.
Ўзбекистон-Хитой муносабатлари барча соҳа ва йўналишларда мисли кўрилмаган даражага кўтарилганин қайд этилди.
Ўтган йилда товар айирбошлаш 50 фоизга ошиб, рекорд кўрсаткич – 14 миллиард долларга етди. Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 14 миллиард доллардан ошди.
Инфратузилмани модернизация қилиш, саноат кооперациясини, қишлоқ хўжалигида технологиялар трансферини кенгайтириш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Навбатдаги манзиллар - “UZBEKISTAN GTL”, “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва Деҳқонобод, Ғузор, Қарши туманлари бўлди
Воҳада учрашувларимиз давомида “Uzbekistan GTL” заводида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ишчихизматчилар билан очиқ мулоқот ўтказдик.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ муҳандис-техник ходимлари ва ишчи-хизматчилари билан мулоқот чоғида мамлакат ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, парламент фаолияти, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Деҳқонобод туманида томорқачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Ғузор туманида фаолият олиб бораётган фермерларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳам ўрганилди ва уларни бартараф этиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ғузорлик ва Қаршилик ишбилармон томорқачилар фаолияти билан танишилди, муаммо ва таклифлари ўрганилди, фаолиятларини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар берилиб, кўмак кўрсатилди.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 январь сонидан.

СУВ ТЕКИН ҲАМ, АРЗОН ҲАМ ЭМАС!
“XXI asr” газетасининг мухбири билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Инновацияларни жорий этиш, экспортга кўмаклашиш бўлими етакчи мутахассиси Шерзод Юляхшиев мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу борада қатор имтиёз ва субсидиялар ажратилаётганлиги борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар хусусида суҳбат ташкил қилинди.

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15376
—
КНР один из главных приоритетов внешней политики Узбекистана
👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15376
#uzlidep #Xaitov #munosabat
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15376
—
КНР один из главных приоритетов внешней политики Узбекистана
👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15376
#uzlidep #Xaitov #munosabat
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
УКРЕПЛЕНИЕ ДИПЛОМАТИЧЕСКИХ УЗ С КНР: ПРИОРИТЕТ ВНЕШНЕЙ ПОЛИТИКИ УЗБЕКИСТАНА
Обобщая итоги официально го визита Президента Шавката Мирзиёева в КНР, можно отметить, что стороны в ходе переговоров смогли успешно рассмотреть вопросы дальнейшего расширения многопланового практического взаимодействия, в том числе в торгово-экономической сфере. Все это наглядно показывает, что благодаря политической воле и совместным усилиям лидеров двух стран узбекско-китайские отношения вышли на беспрецедентный уровень во всех сферах и направлениях.
👉 № 19 (30328) газеты «Правда Востока», от 26 января 2024 года

Сарҳисоб: Парламент фаолиятидаги муҳим натижалар ва устувор вазифалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. Исмоилов ахборот берди.
Ҳисобот даврида фракциямиз томонидан ҳам қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти, сайловчилар билан мулоқот қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
👉 "Халқ сўзи" газетасининг 2024 йил 26 январь сонидан.

☑️ Дорилар билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади
Бу ҳақда Президентимиз томонидан шу йил 23 январь куни қабул қилинган “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида маълум қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади.
Шунингдек, дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади.
Бундан ташқари дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилад.
Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.
Янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади.

Иссиқхона – мўл даромад манбаи
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15369
➖Актам Хаитов Қашқадарёда учрашувлари давомида Нишон туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.
➖Алишер Тўйчиев 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири етиштириб, воҳа бозорларига чиқариб, ҳар йили 150 млн. сўм соф даромад олиб келмоқда.
➖Тўлқин Муҳаммадиев 20 сотих майдонда кўкатлар етиштириб, ҳар йили 50 млн. сўм даромад қилиб келмоқда.
➖Бегали Тўраев 24 йилдан буён гул етиштириш билан шуғулланиб. 2 сотих майдонда 100 хил ер ҳамда тувакда ўстириладиган гулларни етиштириб, туман бозорларига чиқаришаяпти.
#uzlidep #Xaitov #issiqxona

Деҳқонободлик тадбиркор 1 гектар майдонда лимонзор барпо қилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15368
➖Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишишди.
➖Карашинада яшовчи Одил Дониев лимонзор ташкил этган. 1 гк.га 2 минг дона лимон кўчати экиб, ҳар йили 4-5 тонна сифатли ҳосил олмоқда.
➖Оқработда яшовчи Исмоил Қулназаров 5 камерали 12 тонналик совуткич қурмоқчи эканлиги, келгусида етиштирилган кишмиши, тоифи узумларини шу ерда сақлаб, қишда яхшигина нархда сотиб, олган даромади эвазига олган молиявий кўмагини тўламоқчи эканлигини билдирди. Унга банкдан кредит олишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.
#uzlidep #Xaitov #limonchilik

☑️ Тадбиркорлик субъектлари барқарорлик рейтинги бўйича тоифаларга ажратилди
Президентимиз томонидан шу йилнинг 23 январь куни “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.
Унга кўра, рейтинг доирасида тадбиркорлар юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик тоифаларга ажратилади.
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилиши катта рағбат бўлди.
Юқори тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
Бундан ташқари 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Уй-жой, қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасидаги вазифалар белгиланди
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда қурилиш соҳасидаги муаммоларни бартараф қилиш, соҳани тизимга солиш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, айрим жойларда ноқонуний қурилишлар ўзбошимчалик билан олиб борилгани, ушбу ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши айтиб ўтилди.
Шунингдек, ҳар бир ишлаб чиқилган режани аҳоли билан муҳокама қилиш ва ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда коммунал соҳадаги ишлар аҳволи ҳам таҳлил қилиниб, кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди.
Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.
Йиғилишда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш, электр, газ, сув, иссиқлик, чиқинди, “квартплата”, солиқ тўловлари бўйича хонадоннинг ягона биллинг ҳисоб-рақамини жорий қилиш вақти келганлиги, уй ертўласини тадбиркорларга ижарага бериш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам вазифалар белгиланди.

☑️ ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида муҳим масалалар ва қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хусусан, “Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида унинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар. Лойиҳадаги айрим нормалар бўйича партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар берди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда муаммоларни бартараф қилиш, фуқароларнинг ортиқча харажатларини камайтиришга хизмат қилади.
Йиғилишда кўриб чиқилган кейинги масала — “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси бўлди.
Дастур лойиҳасида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилиши белгиланган.
Бизнес учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эса “Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 2024 йил якунига қадар комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали камида 200 мингта янги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан 90 мингта корхона ва 110 мингта якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилиши учун зарур шароитлар яратиш назарда тутилган. Бу минглаб одамлар ишли бўлади, аҳоли жон бошига даромад кўпаяди, дегани.
Савол-жавоблар ва мунозаралар чоғида депутатлар ҳар бир фракция аъзоси Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари, тавсияларини бериш билан бирга, бу жараёнга фаол ва ташаббускор иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.