Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фракциямиз томонидан ўтган даврда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш, ишбилармонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 7 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди. Ўтган даврда фракция томонидан Қонунчилик палатасида кўрилаётган муҳим қонун лойиҳалари жойларда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди, қонунларни такомиллаштиришда сайловчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини олинди.

Долзарб масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитиш бўйича ташаббус билан чиқиш, улар фаолияти устидан таъсирчан парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, давлат дастурининг ижроси, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 10 га яқин “Парламент эшитуви” ҳамда “Ҳукумат соати” ўтказилган.

Ўтган даврда сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларга ҳам жиддий эътибор қаратилган. Ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 53 та депутат сўрови юборилган.

Партиямиз ва фракциямиз жорий 2024 йилда ҳам ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олган.

Батафсил видеолавҳада 👆

@a_xaitov
Мулкдорлар суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилмайди

👉 https://parliament.gov.uz/oz/news/mulkdorlar-sudning-qarorisiz-va-qonunga-zid-tarzda-uy-joyidan-mahrum-etilmaydi

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
☑️ "Юз минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади.

Қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Президентимиз 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланганидек, жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Жумладан, хизматлар соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти бор.

Бундан ташқари, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари мутасадди раҳбарларнинг бу бўйича дастурлари билан танишар экан, уни амалга ошириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

Сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилгани таъкидланиб, энди уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.

Шунингдек, "Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди. Меҳнат стажига эга бўлмаган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиз ҳам ёшларни турли касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида ташаббускор бўлмоқда.

@a_xaitov
Имтиёз ва имконият ортидан соғлом рақобат муҳити шаклланиши шарт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15334

Кластерлар ва фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фракция йиғилишида қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
#9jan #uzbekiston24

Шу йилнинг 8 январь куни ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Хусусан, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Маълумки, янги таҳрирдаги Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.

Фракция йиғилишида шу каби 10 дан ортиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилди, депутатларимиз партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Томорқа ери қишлоқ аҳолисининг муҳим даромад манбаи. Илғор технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш орқали юқори натижалар таъминланмоқда.

Самарқанд тумани деҳқон ва томорқачилари ҳар бир қарич томорқа ерини қадрлаб, пленка остида, томчилатиб суғориш орқали маҳсулот етиштириш борасида катта тажриба тўплашган.

Бу ишлар оилалар даромадини кўпайтирмоқда. Хонадон соҳибларининг молиявий қўллаб-қувватланаётгани ҳам катта ёрдам бўлаяпти.
Лавҳа шу ҳақида.

Ахборот 24 | Томорқачиликда томчилатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда
#8jan #uzbekiston24

@a_xaitov
☑️ "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да тадбиркорлар учун енгилликлар берилаяпти.

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони (ПФ-8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.

Жорий йилнинг 1 мартидан:

👉 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;

👉 лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади.

Фармон билан шу каби қатор енгилликлар берилган бўлиб, тадбиркорларга қўшимча имконият яратади ва иқтисодий эркинлигини оширади.

Бу ўз навбатида, партиямизнинг электорати бўлган ишбилармонлар манфаатига хизмат қилади.

@a_xaitov
​​#Расмий_муносабат

Косон туманидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари захирага қайтарилишининг қонунийлиги ўрганилиши лозим

Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Косон туман кенгашининг 2024 йил 11 январдаги VI-98-11-4-60-К/24-сон қарори билан туманидаги пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари захирага қайтарилиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш мумкин эмас. Бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ишчи гуруҳи хулосасига асосан Халқ депутатлари Косон туман кенгашининг ушбу қарорига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллашни сўраб Бош прокуратурага мурожаат киритилди.

Ўрганиш натижалари ва масъул ташкилотларниг хулосаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистонни яшил маконга айлантирайлик!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15339

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида “Янги Ўзбекистонни яшил маконга айлантирайлик!” шиори остида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да кўчат экиш мавсумининг бошланиши муносабати билан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Кўчат экиш акциясида соҳа мутахассислари, воҳадаги фермер, деҳқон хўжаликлари раислари, томорқа ер эгалари, оилавий тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар фаол қатнашдилар.

Шу куни тумандаги “Ёшлар диёри” МФЙ ҳудудидаги 1 гектар майдонга 1100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, “Яшил макон” боғи яратилди.

#uzlidep #yashilmakon

O'zLiDeP расмий канали
☑️ 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг 9 январдаги "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилди.

Фармонга кўр, 2024 йил 1 мартдан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади.

Бун до ан ташқари тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.

Яна муҳим янгилик, туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилингани тадбиркорлар учун катта имкониятдир.

2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.

Умуман олганда, мазкур имтиёз ва рағбат мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожланишига, туристлар сони ортишига туртки бўлади.

@a_xaitov
Экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15344

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Охунбобоев ҳудудидаги адирлар бағрида мевали боғ ташкил этишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди.

Мазкур ҳудуддан Чироқчи туман томорқачилик илмий-амалий маркази учун 80 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, мавсум поёнига қадар 70 минг дона мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Семинар бўлиб ўтган куни 8 минг туп кўчат замин бағрига қадалди.

#uzlidep #yashilmakon

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15333

Тадбирда Қуролли Кучлари фахрийларига партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда бир қанча ёшлар партия сафига кирганлиги муносабати билан аъзолик гувоҳномалари топширилди.

#uzlidep #VatanHimoyachilariKuni

O'zLiDeP расмий канали
Қадрли ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, мамлакатимиз посбонлари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Янги Ўзбекистонда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган олижаноб ғоя амалда ўз ифодасини топмоқда. Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз халқ, жамият билан ҳар қачонгидан кўра ҳамжиҳат ва муштаракдир.

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлса, сарҳадларимиз дахлсизлиги таъминлансагина барча жабҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлади, буюк орзу-мақсадларимиз рўёбга чиқади. Шу маънода юртимиз посбонларининг масъулиятли хизматини ҳар қанча эътироф этсак, шарафласак арзийди.

Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратиш тарафдоримиз.

Партиямиз Ватанга садоқатли, профессионал тайёргарликка эга бўлган, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон армияси билан фахрланади.

Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сизларни бутун халқимиз кенг нишонлаётган шонли айём билан яна бир бор қутлаб, масъулиятли вазифаларни бажаришда куч-ғайрат, улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилаларига эса файз-барака, бахт-саодат тилаймиз.

@a_xaitov
☑️“ Халқ ва армия – бир тану бир жондир”

Миллий армиямизнинг чинакам куч-қудратини белгилаб берадиган қўрқмас ва довюрак ҳарбийларимиз қалбида жанговар руҳни ошириш, уларни ҳар қандай қийинчилик ва синовга чидамли ва матонатли этиб тарбиялаш бундан буён ҳам давлатимизнинг эътибор марказида бўлади.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригида таъкидланган.

“Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя асосида Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб бораётган ислоҳотларимиз натижасида миллий армиямизда чуқур сифат ўзгаришлари юз бераётгани, унинг сафларида хизмат қилиш том маънода шон-шараф ишига айланиб бораётгани Президентимизнинг табригида эътироф этилган.

https://president.uz/uz/lists/view/6968

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 11 январь сонида босилган
мақолаларнинг қисқача шарҳи: 


*  Қачонки, қонунлар қоғозда эмас, амалда бажарилсагина...

*  Актам Хаитов: Имтиёз ва имконият соғлом рақобатни келтириб чиқарадими?

*  Мулкдорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилади...ми?

*  Йўлларнинг эгаси бор, лекин нега назорат йўқ?

#uzlidep #21asr

O'zLiDeP расмий канали