Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.75K photos
2.03K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Тежамкор ва инновацион иқтисодиётни жорий этиш - энг муҳим вазифа.

Мустақиллик байрамига бағишланган нутқида давлатимиз раҳбари халқимиз мустақилликка осонлик билан эришмагани ҳақида гапириб, мустабид тузум даврида халқимизнинг ери, кучи, бор салоҳияти фақат деҳқончиликка йўналтирилганини афсус билан эсладилар.

Пахта сиёсати Оролни қуритгани, экологиямизни инқирозга олиб келгани, иқтисодиётни, таълимни издан чиқарганини айтди.
Бу гаплар айни ҳақиқат.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб,  мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига чек қўйилгани, ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтгани, Ўзбекистоннинг халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилгани давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси билан амалга оширилган тизимли ислоҳотларнинг натижасидир.

Мамлакатимиз раҳбари экологияни асраш, сув, энергия ва бошқа табиий ресурсларни тежайдиган иқтисодиётга тезроқ ўтиш, инновацион ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш каби муҳим вазифаларга жамоатчилик эътиборини қаратди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл тадбиркор бўлса, жамият ҳаётидаги иштироки фаоллашади, оиласининг фаровонлиги ортади

Самарқандда “ИШБИЛАРМОН АЁЛ-2023” кўрик танловининг Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад – мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришдан иборат.

Дастлаб вилоятнинг тадбиркор ва фермер аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра 1-ўринга Тойлоқ туманидаги "Анвар Азиза Инвест" фермер хўжалиги раҳбари Хайруллаева Тавсия, 2-ўринга Пастдарғом тумани "Меҳрибон Ширинликлари"МЧЖ раҳбари Эргашева Ўғилой, 3-ўринга Булунғур тумани Ҳунарманд Қудратова Гулсара муносиб кўрилди.

Танлов ғолибларига O'zLiDeP ва ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалар топширилди.

@a_xaitov
☑️ Инсонпарварлик сиёсати амалда: 286 нафар қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган шахслар афв этилди.

Мустақиллик байрами арафасида бу ҳақида Президентимиз Фармони эълон қилинди. Бу давлатимиз раҳбарининг инсонпарварлик сиёсатининг яна бир намунасидир.

Афв этилганларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмаклашиш тегишли давлат органлари, маҳалла ва жамоатчиликнинг муҳим вазифаси бўлади.

@a_xaitov
☑️ Мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди ва қўллаб-қувватланди.

Бугун - 4 сентябрь куни Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциямизнинг навбатдаги йиғилишида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Жумладан «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Оилавий тадбиркорларга беш нафар ишчи ёллаш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда, ҳозирги вақтда уч нафар ишчини ёллаш ҳуқуқи бор. Бу оилавий тадбиркорлар томонидан қўшимча 90 мингтагача ишчиларни ёллаш учун имконият яратилади.

Шунингдек, Хусусийлаштириш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси иккинчи ўқишдп моддама-модда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси иқтисодиётда давлатнинг иштирокини камайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган. Бу ўзгаришлар партиямизнинг дастурий мақсадларига мувофиқ келади.

Фракциямиз депутатлари қизғин муҳокамалар якунида қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритишни маъқуллаб, қўллаб-қувватлашини билдиришди.

@a_xaitov
☑️ Давлатимиз раҳбарининг мустақиллик байрамига бағишланган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олдик.

Бугун бўлиб ўтган ЎзЛиДеП фракция йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбари нутқининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ўтган даврда Ўзбекистон турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланди.

Давлатимиз раҳбари халқимиз мустақилликка осонлик билан эришмагани ҳақида гапириб, мустабид тузум даврида халқимизнинг ери, кучи, бор салоҳияти фақат деҳқончиликка йўналтирилганини афсус билан эсладилар. Пахта сиёсати Оролни қуритгани, экологиямизни инқирозга олиб келгани, иқтисодиётни, таълимни издан чиқарганини айтди.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига чек қўйилгани, ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтгани, Ўзбекистоннинг халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилгани давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси билан амалга оширилган тизимли ислоҳотларнинг натижасидир.

Мамлакатимиз олдида турган муҳим масалалардан бири экологияни асраш, сув, энергия ва бошқа табиий ресурсларни тежайдиган иқтисодиётга тезроқ ўтиш, инновацион ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш вазифаси долзарб экани қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг нутқида белгиланган вазифалар партиямиз ва унинг фракцияси зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бу борада партия ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov
☑️ Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан давлат мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш тартиби, яъни, хусусийлаштириш услублари, уларни танлаш мезонлари, танлов савдоларида хусусийлаштириш, музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан хусусийлаштириш, рақобатга асосланган мулоқат услубида хусусийлаштириш, биржа савдоларида хусусийлаштириш каби жараёнлар тартибга солинмоқда.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси ялпи мажлисда қабул қилинди. Лойиҳа Сенатга юборилади.

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорлар учун имкониятлар ва имтиёзлар кенгаяди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра:

👉 қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;

👉 қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади (амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно);

👉 фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб:

иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;

солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.

@a_xaitov
👉 Ягона халқмиз, ягона Ватанмиз!

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган фикрлар кенг жамоатчилик – маҳаллий ва хорижий экспертлар эътирофига сазовор бўлди.

👉XXI asr” газетасининг 2023 йил 7 сентябрь сонида

#uzlidep #aktamxaitov

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорлар фаолиятини текшириш қатъий чекланади.

Давлатимиз раҳбари шу йил 18 августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганидан яхши хабардормиз.

Очиқ мулоқот доирасида бўлган 6 мингга яқин мурожаатлар,  кўтарилган масалалар ечимига қаратилган Президент қарори шу йил 4 сентябрда қабул қилинди.

Мазкур қарор билан солиқ идоралари томонидан камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланди:

👉 солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
👉 солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
👉 солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
👉 солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини 6 ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби жорий этилади.

Бу борадаги қонун лойиҳаси декабр ойигача тайёр бўлиши назарда тутилган.

@a_xaitov
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев анжуман қатнашчиларига мурожаат йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида озиқ-овқат хавфсизлиги, уни барқарор етказиб бериш, очлик ва қашшоқликка қарши кураш масалалари бугун ҳам ўта долзарб бўлиб қолаётгани, кейинги пайтда коронавирус пандемияси, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги инқирозлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимида занжирларнинг узилиши ва нархлар ошишига сабаб бўлаётгани, бундан айниқса ривожланаётган мамлакатлар жабр кўраётганини айтиб, ушбу муаммоларнинг ечими борасида қатор таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида иштирокчилар томонидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши, ерлар деградацияси, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

@a_xaitov
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, депутатларимиз билан биргаликда қатнашдик.

Унда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида шу нарса аниқ бўлдики, Жарқўрғон туманида янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар қилинган. Лекин ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари талаб даражасида эмаслиги, аҳоли бандлигини таъминлашда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, уларнинг муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, туманда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш йўналишида ҳам тизимли ишлар олиб борилаётганига қарамай жиноятчилик сони ошгани, уларни бартараф қилиш бўйича ўзимизнинг аниқ таклифларимизни бердик.

Сессияда янги таҳрирдаги Конституция, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўрни ва масъулияти, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг мустақилликнинг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва унда илгари сурилган ташаббуслар, белгилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар бўйича халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@a_xaitov
Вакиллик органларининг самарали ҳамкорлиги

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар томонидан янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, депутатларимиз билан биргаликда қатнашдик.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, даромадларини изчил ошириб бориш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда.

Бу борада Термиз шаҳрида ҳам манзилли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, соҳада амалга оширилган ишлар натижасида Термиз шаҳрида жорий йилнинг январь-август ойларида 9819 та иш ўринлари яратилган. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 363 нафар фуқаро тадбиркорликка йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилган.

Шунингдек, Термиз шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида Термиз шаҳар ҳудудида жиноятчилик камайишига эришилган. Масалан, 2023 йилнинг саккиз ойида ҳудудда 570 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 36 тага камайган.

Сессия йиғилишида маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторларининг масъулиятини кучайтириш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш, фош этилмасдан қолаётган жиноятларни очиш ишларини кучайтириш каби таклифлар илгари сурилди.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорларга солиқ органлари қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Бу ҳақида шу йил 4 сентябрда тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча имконият ва енгилликларни назарда тутувчи Президент қарорида кўзда тутилган.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот доирасида кўтарилган кўплаб муаммолар ечимига қаратилган ушбу қарорга мувофиқ қонунлар ҳам ўзгараяпти, янгиланаяпти. Бу жараёнда ЎзЛиДеП депутатлари фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан шу кунларда Қонунчилик палатасида тадбиркорларга солиқ органлари қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилиши юзасидан қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтди ва депутатларимиз томонидан қўллаб қувватланди.

Шунингдек, қарорга кўра камерал солиқ текширувида солиқ органларининг солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш каби ҳуқуқлари бекор қилинади.

Президентимиз қарорида ишбилармонларимиз оғирини енгил қилувчи, муайян масалалар ечимига қаратилган аниқ чора-тадбирларни назарда тутганлиги боис тадбиркорлар манфаатига хизмат қилади.

@a_xaitov
☑️ Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун 8 сентябрь куни Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда мен ҳам қатнашдим.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этди. Ўтган етти ойда юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етганини таъкидлади.

Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди.

Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди.

Жойларда ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайганлиги ҳам эътироф этилди.

Умуман, йил бошидан республика бўйича 2 мингта янги саноат лойиҳаси ишга туширилиб, йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Йиғилишда соҳага эришилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди, бу борада аниқ вазифалар ва кўрсатмалар берилди.

Саноат зоналари имкониятини тўлиқ ишга солиш, муаммоси бор корхоналарга ердам бериш, энергия ресурслари билан таьминлаш, логистика масалаларига эьтибор кучайтирилади.

Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар юзасидан жамоатчилик ва парламент назоратида партиямиз депутатлари фаол бўлишади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍇 Узум етиштириш қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бирига айланди.

Республикамизнинг элликдан ортиқ туманида узумчилик тажрибасини яхши ўзлаштирган деҳқон ва боғбонлар мактаби яратилди.

Қизилтепа тумани “Гулбоғ” маҳалласида яшовчи Абдужаббор Авезов ёш бўлишига қарамасдан узум етиштириш сирларини яхши ўзлаштирган уста боғбон. Лавҳа шу ҳақида.

У нафақат ўз ҳовлиси, балки катта майдон - 10 гектар ерда узумнинг кишмишбоп (қора кишмиш, гигант) ва бозорбоп хўраки (мерс, ризамат) каби серҳосил навларини парваришлаб келмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши уста боғбон билан ҳамкорликда маҳаллада узум етиштириш мактабини ташкил этган. Сифатли ток кўчатлари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.

Узум етиштириш истагида бўлган маҳалладошлар учун ўзига хос тажриба майдончаси яратилган.

@a_xaitov