Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
O'zLiDeP вакиллари Фарғонада маҳаллалар ва жамоат жойларида номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #targibot

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида шу йил 4 июлдаги ялпи мажлисда депутатлар бир қатор муҳим қонунларни муҳокама қилишди.

Аксарият депутатлар сайловолди тарғибот жараёнида бўлганлари боис ўзлари сайланган ҳудуддан видео алоқа тизими орқали уланиб, муҳокамаларда иштирок этишди.

Ялпи мажлисда муҳокама этилган лойиҳалардан бири - бу ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш борасида тадбиркорларга енгилликни беришни назарда тутувчи қонун.

Унда муддати ўтган дебиторлик қарзлари учун жарималарни қўллашда тадбиркорлар манфаатига хизмат қилувчи енгиллик назарда тутилган. Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасидан сўнг, қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг Фармони ва қарорлари асосида берилган имкониятларни тааллуқли қонунларда мустаҳкамлашни назарда тутади.

@a_xaitov
☑️ Олий таълим ташкилотлар рейтинги юритилади ва шу асосда таълим квоталари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.

Шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда вазирлик томонидан тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

📌 2025 йил 1 январдан:

👉 нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;

👉 олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.

@a_xaitov
☑️ Фермер ва деҳқонлар учун имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарори билан фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача
иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

👉 ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;

👉 ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш;

👉 иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

@a_xaitov
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтаяпти.

Учрашувда номзодимиз сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништираяпти.

Дастурда пойтахтимизни ривожлантириш борасида беш устувор мақсадда жамланган режалар ва вазифалар баен этилган.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov
Президентликка ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилиниши бўйича режаларни баён қилди.

Шунингдек, янги Тошкент ҳудудидаги 50 гектар майдонда йирик “Аква парк” қурилиши, бунинг учун 200 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилгани айтилди. Янги Тошкент ҳудудида умумий майдони 35 гектар бўлган сунъий кўл ташкил қилиниб, одамларимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 5 июля провел встречу с избирателями в городе Ташкенте.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Президент Шавкат Мирзиёев провёл встречу с избирателями города Ташкента
#5july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur