☑️ Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади
Бу ҳақида Нукусдаги сайловолди учрашувида Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институтини очиш режаси борлиги айтилди.
“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади партиямиз номзоди.
Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.
@a_xaitov

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Азон овозини эшитиб, йиғлагим келади”
“Кўчада эмин-эркин юришимиз, қўрқув йўқ бўлгани – шунинг ўзи катта муваффақият эмасми? Азон овозини эшитиб, йиғлагим келади – шу кунларга келганимиз учун. Бухорийлар юрти деймиз, [азон] йўқ эди-ку, мумкин эмасди-ку”, деди президентликка номзод Андижонда сайловчилар билан учрашувида.
Kun.uz расмий канали

☑️ ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳасидаги режалар ҳақида тўхталди. Жумладан:
👉 келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади;
👉 бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади;
👉 гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади;
👉 ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар циррозига олиб келувчи гепатит “Б” ва “С” бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит “С”га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади;
👉 барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестиция йўналтирилади.

☑️ Шу йилнинг 15 июнь куни ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида таълимга оид режалар ҳақида тўхталди. Хусусан:
👉 Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади;
👉 2030 йилга қадар, замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 125 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, мавжуд қувватларга нисбатан 2 баравар кўп ўқувчига эга бўлган 175 та мактаб юкламаси камайтирилади;
👉 вилоятдаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади.

☑️ Шу йилнинг 16 июнь куни ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
Жумладан сайловолди дастуридаги айрим муҳим ташаббус ва режалар қуйидагилар:
👉 мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилади;
👉 тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади;
👉 аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади. Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади;
📌 Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:
🔹 камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади.

☑️ Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади.
Хусусан бундай тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун
“Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларни (булар асосан кам таъминланган, ишсиз фуқаролар) ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;
барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;
фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Ушбу ва тадбиркорликни янада ривожлантириш режалари ҳақида ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида шу йилнинг 16 июнь куни вилоят сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

☑️ Аҳолига автомобил хариди учун қулайлик яратувчи қарор.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
📌 Қарорга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
👉 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
👉 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Мутахассислар ҳисобига кўра, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяркан.
Бу автомобил сотиб олиш истагида бўлган аҳоли учун яхши янгилик.

Forwarded from XXI asr yangiliklari
ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД – ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ
Муҳтарам ватандошлар!
Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу вақтда бутун жамият, одамлар ҳаёти тубдан ўзгарди, қўлга
киритилган улкан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди. Энг муҳими, халқимиз ютуқ
ва муваффақиятларни ўз ҳаётида сезмоқда.
Батафсил:https://21asr.uz/k/Siyosat/2408
Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari

☑️ Томорқа эгалари иш стажи учун солиқни ихтиёрийлик асосида тўлаши Қонунда мустаҳкамланди.
Шу йилнинг 16 июнида давлат раҳбари томонидан имзоланган қонунга кўра мазкур норма мустаҳкамланди.
Хусусан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, томорқа хўжалигида банд бўлган ёки хонадонида иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Шу вақтга қадар камида 4 сотихли томорқа ер участкаси, хонадон эгаси қорамол ёки 50 бош парранда боқса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилар эди.
Шу муносабат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши ўз томорқасида даромадли меҳнат билан банд бўлган фуқароларга қулайлик яратади ва ижтимоий ҳимояси кафолатини кучайтиради.