Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Имзоларни йиғиш белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14363

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Қонунлар янгиланган Конституциямизга мувофиқлаштирилмоқда.

Шу йил 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама этилиб, қабул қилинди.

Конституциямиздаги инсон манфаати устуворлиги тамойилига мос нормалар қонунларни ўзгартираяпти.

Қонун лойиҳаси ташаббускори Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси.

Амалдаги тартибга мувофиқ, қарздорнинг ижро ҳужжатини ўз вақтида ижро этмаганлиги учун Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ундирилиши лозим бўлган асосий қарз суммасига нисбатан номутаносиб равишда бир неча карра юқори белгиланиши мумкин.

Мисол учун ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 100 минг сўм бўлсада, бу суммани ўз вақтида тўланмаганлиги учун фуқароларга 330 минг сўмдан 1,7 млн сўмгача жаримага солиниши мумкин. Адолат тамойили бузилаяпти.

Шу боисдан қарздорнинг ижро ҳужжатини ўз вақтида ижро этмаганлиги учун МИБ томонидан солинадиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мутахассислар фикрича, қонун имзоланиб, кучга кирганидан сўнг қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик тамойилига мос келади.

Қонун лойиҳаси Сенатга юборилади.

Ушбу қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига, жарималарни тўлашда фуқароларга енгилликлар берилишига хизмат қилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Томорқа - даромад манбаи.

Томорқа еридан унумли фойдаланиб, даромад топаётган Сайфулла ака тажрибаси маҳалладошларга намуна бўлмоқда.

Сайфулла ака Бухоро вилоятининг  Қоровулбозор туманида яшайди.

Бўш турган ерни обод қилиб, етти сотих ерда уч марта ҳосил ва шунга яраша яхшигина даромад ҳам олаяпти.

Деҳқончилик илмини пухта эгаллаган бу инсон билими ва тажрибасини қизиқувчан ёшларга ўргатаяпти.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тумандаги Навбаҳор маҳалласида кўргазмали амалий семинар ўтказилди, томорқачилик борасидаги имтиёзлар тушунтирилди, Сайфулла ака тажрибаси асосида маҳорат дарси ташкиллаштирилди.

Лавҳа шу ҳақида.

@a_xaitov
☑️ Мамлакатимиздаги ислоҳотларга юксак ишонч эьтирофи.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг Самарқандда ўтказилиши бизнинг мамлакатимизга, ислоҳотларимизга юксак ишонч ва эътибор ифодаси сифатида қабул қиламиз.

Давлатимиз раҳбари мазкур нуфузли йиғилишдаги маърузасини айнан шу сўзлар билан бошлагани бежиз эмас. Бу айни ҳақиқат!

Ислоҳотларимизга ишонч ортгани туфайли йиллик хорижий сармоялар ҳажми 2017 йилга нисбатан уч баробар кўпайган.

ЕТТБнинг мамлакатимиздаги лойиҳалар портфели 4 миллиард евродан ошган.

Шундан 3,3 миллиард евролик лойиҳалар сўнгги тўрт йилда бошланган.

"Бугунги халқаро анжуман Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқиш учун тарихий имконият яратмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўтган йил якуни билан Ўзбекистон банкнинг бешта энг асосий ҳамкорлари қаторига кирган.

@a_xaitov
☑️ Сайловолди жараёнларига киришилди.

Шу йил 12 майда ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши жорий йил 9 июлга белгиланган муддатидан олдинги Президентлик сайловида қатнашиш ва муносиб номзодни сьездга кўрсатиш юзасидан қарор қабул қилди.

Марказий сайлов комиссияси партиямизнинг Президентлик сайловида иштирок этишига расман ижозат берди.

Шу кунларда сайловолди тайёргарлик ишлари жойларда қизғин кечмоқда.

Партиямиз фаоллари сайловолди чора-тадбирларини амалга оширишга масъулиятни ҳис этган ҳолда иш олиб боришмоқда.

Ҳудудий партия ташкилотлари қошида ишчи гуруҳлари ташкил этилди, улар сайловчилар имзоларини тўплаш жараёнида фаол иштирок этишмоқда. 

https://daryo.uz/k/2023/05/16/ozlidep-imzo-toplashga-kirishdi

@a_xaitov
Жиззахда имзо тўплаш жараёни қизғин давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14374

Айни пайтда O'zLiDePнинг вилоятдаги барча ҳудудий бўлимлари вакиллари, депутатлар, қуйи бўғинлар аъзолари, партия фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Бирдамлик ва хайрихоҳликнинг амалдаги ифодаси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14377

O'zLiDePнинг Тошкент вилоятидаги ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари ҳам сайловолди тадбирларни амалга оширишга улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндашмоқда.

Хусусан, партиядан сайланган 221 нафар маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда 1014 та БПТдаги аъзоларимиз сайловчилар имзосини тўплаш ишларини юқори савияда ташкиллаштиришга якдиллик ва катта шижоат билан киришган.

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жорий йилнинг 9 июлида Ўзбекистонда муддатидан олдин Президентлик сайлови ўтказилади
#18may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Президент Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев кўргазма доирасида рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди.

Шундан сўнг Президент Хитой ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн, Хитой Компартиясининг Шэньси музофоти партқўми котиби Чжао Идэ, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь, Хитой халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши раиси Рен Хонбин ҳамда Хитой миллий нефть-газ корпорацияси, Хитой миллий кимё-инжиниринг компанияси, “China CAMC Engineering”, “BYD Auto Industry”, “Sungrow Power Supply”, “China North Industries Corporation”, “Xinjiang Hualing Group”, “China Aerospace Science and Industry Corporation”, “Huawei Technologies”, Хитой тараққиёт банки, Эксимбанки каби 100 дан ортиқ йирик компания, корпорация, банклар, тижорат ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

O'zLiDeP расмий канали