Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратиш рағбатлантирилади.

Шу йил 10 май куни давлатимиз раҳбари ҳузурида камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда бу ҳақида топшириқлар берилди.

Маъмурий ислоҳотлар доирасида бу соҳаларга масъул вазирлик ташкил этилиб, барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилгани, илк бор минимал истеъмол харажатлари қиймати жорий этилгани айтилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун оилавий тадбиркорликка 15 триллион сўм имтиёзли кредит ва субсидиялар, деҳқончилик учун 200 минг гектар ер ажратилган.

Шу даврда 300 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, 20 мингта корхона фаолияти кенгайтирилган.

Ўтган йили 1 миллион нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилгани алоҳида эьтирофга сазовор.

Яқинда қабул қилинган Конституциямизда ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олган.

Шу боис йиғилишда бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чоралари муҳокама қилинди, вазифалар белгилаб берилди.

 Салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди.

Бунинг учун улар билан малакали ишчи тайёрлаш бўйича шартнома тузилади. Яъни, корхоналарда кўплаб “амалий мономарказ”лар ташкил қилинади. Давлат бунга зарур маблағлар ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беради. Тадбиркор эса камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлайди.

Бу яхши тажриба. Давлат ва тадбиркорлар ҳамкорлиги икки томон учун ҳам, аҳоли учун ҳам манфаатли бўлади.

@a_xaitov
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14352

Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилиши Тошкент шаҳрида 11-12 май кунлари ўтказилмоқда.

Учрашув давомида сиёсий партия фаолияти, йўналишлари, асосий вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Ёшлар парламентига O‘zLiDeP ёшлар гуруҳи раҳбари этиб Собитов Отабекхўжа Йўлдош ўғлининг номзоди сайланди ҳамда Ёшлар парламенти аъзоларининг биринчи йиғилишига таклиф киритилди.

O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига улкан зафарлар тилаган ҳолда Партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Миришкор, Ғузор, Муборак ва Нишон туманларида

📍 Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ да истиқомат қилувчи Абдишукур Бекмуродов хонадонида – аҳоли томорқаларида ва иссиқхоналарида мавсумга боғлиқ бўлмаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, йилига 3-4 марта ҳосил олиниши, бунга тумандаги “Томорқа хизмати” корхоналарни кўмаги ҳамда Республика Кенгаши ҳузуридаги Жамғарма томонидан ажратиладиган кредитлар асосида кичик ва катта хажмдаги совутгичлар барпо этилиб, етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва ҳудудий Кенгашлар билан биргаликда жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14355

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #siyosiykengash

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Қишлоқ хўжалиги янги имкониятлар ишга солинмоқда

➡️ Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Фарғона вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жойларда амалга ошираётган ишлари ҳақида:

➡️ Риштон туманида фаолият кўрсатувчи "Риштон томорқа хизмати" МЧЖда - аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи кўчатчилик иссиқхонаси, дон тегирмони, замонавий музлаткичли омборхона ва мева сабзавотни қайта ишлаш цехларидан иборат 12 та йўналиш ташкил этилган.

➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган субсидиялар ҳисобига бир қанча сув таъминоти оғир ҳудудларда тик артезиан қудуғлари қазилиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун имкониятлар яратилди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғалаба муборак!
Кеча “HumoArena”да, шерюрак "жангчи"ларимиз: Баходир, Хасанбой, Асадхўжанинг шиддати ва жасоратини кўрдик!

Дунёнинг энг кучли боксчиларини енгишди.

Баракалла ўзбекнинг мард ўғлонлари!

Давлатимиз раҳбарининг “HumoArena”га бориб олқишлаб, тақдирлаганлари жуда катта рағбат бўлди!

Ўзбек ўғлонларининг зафарли юришлари бардавом бўлсин!

@a_xaitov