Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP: Эртанги муваффақиятни бугунги тўғри танлов белгилайди

Ўзбекистонда бугун ҳар бир ишбилармон давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган, янги танишувлар, янги ҳамкорликларга етаклайдиган, кичик бизнес янги босқичларни забт этадиган ва ҳар бир ташаббус тингланиб, имконият бериладиган давр. Бу имкониятларни амалда қўллаш учун тўғри қарор қабул қила олиш керак.

Бугун ҳар бир фуқаро келажакка ва иқтисодиётга ижобий таъсир ўтказа олиши мумкин.

Kun.uz расмий канали
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛиДепнинг видеоролиги зўр чиқибди. Ролик келажакка бефарқ бўлмаслик, қилинган ислоҳотларга бир назар ташлаб қўйиш ва албатта референдум куни ўз танловингизни қилишингиз кераклигига чорлайди. Кўп гапирмай, бир кўринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
☑️ Одамларни рози қилиш сиёсати - янгиланаётган Конституциямизда ўз ифодасини топмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда.

Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда.

Мазкур фикрлар Бувайда туманида конституциявий қонун лойиҳаси ва референдум ташвиқотига бағишланган тадбиримизда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот очиқ осмон остида, 1,5 мингдан ортиқ турли соҳа вакиллари, депутатларимиз, партиямиз фаоллари иштирокида бўлди.

Таъкидлангидек, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Яна бир муҳим масала, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Тадбирда сўз олган партиямиз фаолари барчани бўлажак референдумда янги таҳрирдаги Конституциямизни қўллаб-қувватлаш учун овоз беришга чақирди.

https://daryo.uz/k/2023/04/12/ozlidep-vakillari-aholini-referendumda-faol-bolishga-chaqirdi

@a_xaitov
Улуғ ва мўътабар айём –  Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Азиз ҳамюртлар!

Сизларни меҳр-оқибат ва шукрона айёми – муборак  Рамазон ҳайити билан чин қалбдан самимий қутлайман. Яратгандан юртимизга тинчлик, ободлик, ҳар бир оилага хайр-барака, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилайман.

Ўзбекистонимизда янги тараққиёт босқичи жадал давом этаётгани, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар намоён бўлаётгани, Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда тўрт кунлик дам олиш эълон қилингани бу йилги айёмга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда.

Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам Ийд-ал-Фитр билан чин дилдан қутлаб, барчангизга хотиржамлик, омонлик, фаровонлик ва оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Партия етакчиси Зафарободда корхона ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14305

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилди.

CHELEBI TEXTILE” тикув фабрикасида уч сменада иш ташкил қилинган бўлиб, 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Тайёрланаётган маҳсулотлар асосан хорижга экспорт қилинмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В зоне отдыха “Буюк маскани” Мархаматского района под открытым небом состоялось  мероприятие, посвященное разъяснению сути и значению проекта конституционного закона “О Конституции Республики Узбекистан”.

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP вакиллари юртдошларимизни эркимиз кафолати учун овоз беришга чақирди

Марҳамат туманида очиқ осмон остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазму-моҳиятига бағишланган йирик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил видеолавҳада 👆

@uzlidep
☑️ Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсиядия миқдори оширилади.

Бу ҳақида шу йилнинг 17 апрель куни давлатимиз раҳбари ҳузурида озиқ-овқат тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимотида масьулларга топшириқлар берилди.

Паррандачиликни бежизга етти хазина бири дейилиши бежиз эмас. Одамларни даромадли меҳнат билан банд қилади, озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлайди.

Шу боисдан соҳа кейинги йилларда давлат томонидан мунтазам қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда паррандачилик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 миллион доллар йўналтирилиши маълум қилинди.

Буларнинг натижасида парранда гўшти етиштириш ҳажмини йилига 800 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Балиқчилик учун ҳам бир қатор қўшимча имкониятлар белгиланмоқда. Хусусан, бундан буён табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали бўлади. Тармоқда 241 та, жумладан, креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга оширилади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида балиқчилик лойиҳалари учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Буларнинг эвазига жорий йилда 850 минг тонна балиқ етиштириш мумкинлиги қайд этилди.

Президентимиз бу тизимларни такомиллаштириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

@a_xaitov
Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14298

Актам Хаитов ва бир гуруҳ партия фаоллари Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб, маҳалла аҳли, томорқа ер эгалари билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилдилар.

Бобур маҳалласида 515 та хонадонда 3457 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аҳиллиги ўтган йили “Ташаббусли бюджет” дастурида жуда қўл келди. Улар маҳалла ҳудудидан ўтган 1800 метрли йўлни асфальт қилиш лойиҳасини илгари суриб, ғолиб чиқишди.

Бугунги кунда маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, гуллаб-яшнаб турган томорқаларга кўзингиз тушади. Тажрибали томорқачилар йилига икки марта ҳосил олиб, кафтдек ердан ҳам мўмайгина даромад олиш сирларини ўрганишган.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14301

Актам Хаитов бошчилигида Мирзаобод тумани “Янги йўл” МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш, деҳқончиликда машҳур ушбу туман тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Кафтдек томорқа – катта даромад манбаи” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида Актам Хаитов конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганини алоҳида эътироф этди.

“Янги йўл” МФЙ Янги замин кўчасида истиқомат қилувчи Асомиддин Норқулов 20 сотих томорқасида саримсоқпиёз, кўкатлар, помидор, бодринг, картошка, мевали ва манзарали дарахтлар етиштиради. Қарийб 10 йиллик тажрибага эга бу миришкор маҳсулотларини ички бозорда сотади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Конституция – халқ Конституцияси

Зарбдор туманида O‘zLiDeP  Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники, барчамизники!” шиори остида эвент тадбир ташкил этилди.

@uzlidep
Янги таҳрирдаги Конституция: аграр соҳада янги имкониятлар яратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14306

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлди.

Партия лидери Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, булунғурлик фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашди.Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, хусусан аграр соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мамлакатимизда кластер, фермерлар учун яратилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталди.

Таъкидлаганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа эгалари учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Давлат ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш бўйича мажбуриятларни олаяпти.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали