Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Spiker oʻrinbosari Yoshlar parlamenti aʼzolari bilan uchrashdi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Yoshlar masalalari boʻyicha komissiyasining tegishli qaroriga muvofiq OʻzLiDePdan ilgari surilgan 53 nafar faol yoshlar Yoshlar parlamenti aʼzosi boʻlishga muvaffaq boʻlishdi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri oʻrinbosari, OʻzLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qoʻmitasi raisi Aktam Xaitov raisligida Yoshlar parlamentiga saylangan a'zolari bilan muloqot tashkil etildi

Muloqot davomida Spiker oʻrinbosari tomonidan Yoshlar parlamenti aʼzolari oldida turgan eng muhim vazifalar haqida toʻxtalib o'tdi

Muloqotda masofa orqali hududlardan saylangan aʼzolar fikrlar bildirib, yangi taklif va tashabbuslar ilgari surildi

Muloqot konstruktiv ruhda yakunlandi hamda Yoshlar parlamenti aʼzolari faoliyatiga ulkan zafarlar tilandi

#uzlidep #yoshlarparlamenti

@uzlidep_yoshlari
☑️ Уй-жой билан таъминлаш борасида катта қулайликлар яратилади.

Шу йилнинг 5 апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор мажлиси бўлди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

2022 йилда 31 та “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш дастури бошланган эди. Бу бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ҳажмларини ўз вақтида таъминлаш ҳар бир вилоят иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишига катта туртки беришини таъкидлади. Шу боис, аҳоли ва қурувчилар учун янги енгиллик ва имкониятлар яратилади.

Жумладан, ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади:

👉 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;

👉 дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;

👉 субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.

Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.

@a_xaitov
УзЛиДеП: Мы выбираем открытость и гласность!

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14156

UzLiDeP: We choose openness and publicity!

👉 https://uzlidep.uz/en/news-of-party/14156

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: Ёшларимиз ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14192

O'zLiDeP томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси пойтахтимиздаги ИННО-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида ташкил қилинди.

Учрашувда сўз олганлар ҳам бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этдилар. Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

Янгиланаётган Конституцияда биринчидан, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, деган норма мустаҳкамланмоқда.

Иккинчидан, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган меъёр ҳам киритилмоқда.

Тадбир сўнггида партия вакиллари ёшларимизни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда” мавзусида референдум ташвиқотига бағишланган учрашув ва ўқув семинар бўлиб ўтди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
#Партия_ва_ОАВ #Партия_в_СМИ

Zafarbek Solijonov: Дўстлар, референдумга бориш керак. Бефарқ бўлмаслик лозим

👉 https://t.iss.one/Zafarbek_Solijonov/9574

PODROBNO.UZ: В обновляемой Конституции закрепляется возможность приватизации земли в соответствии законом

👉 https://podrobno.uz/cat/obchestvo/v-obnovlyaemoy-konstitutsii-zakreplyaetsya-vozmozhnost-privatiatsii-zemli-/

UPL.UZ: В обновляемой Конституции закрепляется возможность приватиации земли

👉 https://upl.uz/policy/32612-news.html

KUN.UZ: ЎзЛиДеП фаоллари Урганч туманининг Туркманлар маҳалласи аҳолиси билан учрашди

👉 https://kun.uz/58489681

UZA.UZ: Ислоҳотлар негизида “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам

👉 https://uza.uz/uz/posts/islohotlar-negizida-inson-qadri-uchun-ulugvor-goyasi-muzhassam_469165

EVERYDAY.UZ: Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда

👉 https://everyday.uz/politics/10886-news.html

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Биз эркинлик учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси пойтахтимиздаги ИННО-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этишди.
“Биз эркинлик учун овоз берамиз!” шиори остидаги ушбу тадбирда иштирок этдим. Янгиланаётган Конституциямиз лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топганлиги, хусусан ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиб, ҳар томонлама камол топиши учун зарур шароитлар яратиш кафолатланаяпти.

Учрашувда сўз олганлар ҳам бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этдилар. Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

https://daryo.uz/k/2023/04/05/ozlidep-yoshlarni-yangilanayotgan-konstitutsiyani-qollab-quvvatlashga-chaqirdi

@a_xaitov
Forwarded from 𝑺𝒂𝒓𝒅𝒐𝒓 𝑴𝒂𝒍𝒊𝒌𝒐𝒗
☑️ Ёшлар парламенти аъзолигига сайланганлар

Шу йилнинг январь-февраль ойларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолиги учун сайлов очиқ, ошкора тарзда ўтказилганидан, саралаш қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлганидан яхши хабардорсиз.

Талабгорлар орасидан энг фаол, ташаббускор, зукколарини аниқлаш тажрибали ва талабчан ҳакамлар ҳайъатига ҳам осон бўлмади. Номзодлар ёшларга оид муаммоларга ечимлари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлари, билими ҳамда ҳозиржавоблиги билан бирга нотиқлик маданияти, ўз лойиҳаси мазмунини тингловчиларга тўлиқ етказа олиши ва шу каби мезонлар асосида синовдан ўтказилди.

Қувончлиси, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод бўлган 53 йигит-қиз Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг тегишли қарорига мувофиқ Ёшлар парламенти аъзосига айланди.

Партия жамоаси сайловда ғолиб бўлган ёшларни қутлаб, билдирилган юксак ишончни оқлаши, самарали ва сермаҳсул фаолият юритиши йўлида омад ва зафарлар тилайди.

@a_xaitov
O‘zLiDeP етакчиси Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14194

Актам Хаитов Ёшлар парламентига сайланган 53 нафар аъзолар билан очиқ мулоқот қилди.

“Ёшлар қаноти”га ўқувлар ташкил этиш орқали Ёшлар парламенти аъзоларининг билим ва малакаларини доимий ошириб бориш, аъзолар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.

Масофадан ташкил этилган мулоқот давомида ҳудудлардан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар билдириб, янги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: эркимиз ва эртамизнинг кафолати учун овоз берамиз!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14203

O‘zLiDeP Наманган вилоят ҳамда Чортоқ туман кенгашлари ташаббуси билан тадбиркорлар, фермерлар, хотин-кизлар ва ёшлар иштирокида эвент тадбири ташкил этилди.

Асосий электоратимиз бўлган тадбиркорлар, фермерлар ва мулкдорларимизга шуни қувонч билан айтишим мумкинки, янгиланаётган Бош қомусимизда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда, – деди партия етакчиси ўз сўзида. – Жумладан, нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда.

Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Шу йилнинг 7 апрель куни давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Унда мен ҳам қатнашдим.

Давлат раҳбари сессиядаги нутқида Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш зарурлигини таъкидлади.

- Сирдарёда барча соҳаларни ривожлантиришда Хитой тажрибасига таянишимиз лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди.

Биринчидан, Илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади:

👉 ер, мол-мулк, фойда ва айланма учун солиқлар ҳамда божхона божларидан 3 йилгача озод қилинади;

👉 ер участкалари соддалашган тартибда ажратилади, ер ва биноларни сотиб олишда 5 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади;

👉 фоиз тўловларини қоплаб бериш ставкаси 2 баравар оширилади.

@a_xaitov