Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
O‘zLiDeP: “Хусусий мулк дахлсизлиги – эркинлик кафолати”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14122

Ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси очиқ осмон остида ташкил қилинди.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор, ишбилармон, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақиришди. Тадбир концерт дастурига уланди, эстрада хонандаларнинг куй-қўшиқлари тадбир қатнашчиларига завқ улашди.

Очиқ осмон остидаги тарғибот тадбирлари республика бўйлаб давом этади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Янгиланаётган Конституциямизда уй-жойга бўлган ҳуқуқ кафолатланмоқда.

Мамлакатимизнинг барча фуқаролари учун уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

ЎзЛиДеП фуқаролар уй-жойга эга бўлиши кафолатлари янгиланаётган Конституциямизда мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Маълумотларга кўра 2022 йилда мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган.

2023 йилда 90 минг оила янги уй-жойга эга бўлиши учун вазифаси белгиланган.

Ҳукумат яқин икки - уч йилда бу рақамни 200 мингга етказиш устида иш олиб бормоқда.

❗️Муҳим жиҳати: ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда, яъни бозор қийматида қопланиши кафолатланади.

@a_xaitov
O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият сари!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14133

Элликқалъа тумани маданият саройи очиқ майдонида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам эканини таъкидлашди.

Конституция лойиҳаси O'zLiDeP дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги, партия электоратининг хоҳишини тўла ифода этиши, халқимиз қалбидаги орзу-истакларни рўёбга чиқариши, шу боис уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси деб аташ зарурлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбирдан сўнг партия вакиллари тумандаги тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва маҳаллаларда бўлиб, ташвиқот тадбирларини давом эттиришмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Yangilanayotgan Konstitutsiyaning mazmun-mohiyati keng jamoatchilikka tushuntirildi

G‘uzor tumanidagi “Dashtobod”
mahallasida o‘tkazilgan uchrashuvda mahalla vakillari oxirgi yillarda mamlakatimizda aholining farovonligini oshirish, xususan ularning bandligini, munosib hayot kechirishini ta’minlash borasidagi sa’y-harakatlar o‘z ijobiy natijasini ko‘rsatayotganini ta’kidladilar.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
➡️ Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади

Кейинги йилларда мамлакатимиз қатор ютуқларга, ҳар бир соҳада ўзига хос муваффақиятларга эришмоқда. Энг йирик ютуқларимиздан бири — қўшниларимиз билан орамиздаги «музларнинг эригани» бўлди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, нақд пул, валюта, кредит, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловлар олиб ташланди.

Негаки, ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ўз инсоний ҳуқуқларидан маҳрум бўлганини ватандошларимиз яхши билишади. Бугун Ўзбекистон фуқаросиман деган ҳар бир кишида, ёшларда ҳуқуқий саводхонлик ўсган, керакли идораларга ўз тилида бемалол мурожаат қила олади.

Батафсил 👉 Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият сари!

Референдумда фаол иштирок этинг!

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/14139

Қарши ҳамда Шахрисабз шаҳарларида маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ўтказилган тадбирларда Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.

Депутатлар “Янгиҳаёт” маҳалласида “Очиқ бюджет” тизими орқали маҳаллани обод қилиш йўлида амалга оширилган ишларни ҳам кўздан кечиришди.

Шахрисабз шаҳрида маҳаллаларда фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳунармандчилик соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар минтақада соҳанинг ривожида, аҳолининг бандлигини таъминлашда, ҳунармандларнинг ўзлигини кенг намоён қилишларида муҳим омил бўлаётганини эътироф этдилар.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучаяди.

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида қонун давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

📌 Жиноят кодексига киритилган кўшимчага кўра:

▪️ Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

👉 БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима;
👉 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

📌 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эндиликда мазкур Кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан содир этилса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, педагог ходимнинг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

👉 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📌  Бундан ташқари, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

👉фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга (илгари ушбу жазо чораси қўлланилмаган) сабаб бўлади.

Мазкур қонун педагогларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.   

@a_xaitov
☑️ Муҳим истеъмол маҳсулотлари нархлари барқарорлашади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

📌 Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:

👉 йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
👉 пишлоқ ва твороглар;
👉 янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
👉 янги олма, нок ва беҳи;
👉 буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
👉 какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Фармон қабул қилиниши ҳисобига 1200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 500 миллиард сўм пул маблағлари ўз ихтиёрларида қолиши кутилмоқда. 

2022 йилда ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 431 та тадбиркорлик субъектларининг хориждан олиб келган ушбу 23 турдаги товарлари (оғирлиги: 301,2 минг тонна) учун божхона божидан 905,4 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилган. 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинчалик тўхтатилди. 

Буларнинг барчаси ички бозорда озиқ-овқатларнинг миқдор жиҳатдан ҳам, нарх жиҳатдан ҳам барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 

@a_xaitov