Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.7K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/14066

Шавкат Мирзиёев встретился с депутатами Законодательной палаты и членами Сената Олий Мажлиса, руководством Верховного суда

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-uzbekistan/14066

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14062

Ҳисоботида таъкидланганидек, юртбошимизнинг жорий йилнинг 17 февраль куни вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлар ва кўрсатмалари, шунингдек, тегишли Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича 20 дан ортиқ корхона ва такилотларда куёш панелари ўрнатилди. Хусусан, туман Молия бўлими биносини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12 квт қувватга эга, Давлат солиқ инспекцияси биносида 10 квт қувватга эга қуёш панелларидан фойдаланила бошланди.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Йиғилишда Конституция лойиҳаси халқимиз иштирокида ҳар томонлама муҳокама қилиниб, бирга тайёрлангани, лойиҳада белгиланаётган янги нормалар сиёсий партиялар фракциялари фикрлари билан ҳамоҳанг эканлиги айтилиб, кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди. Мукофотланганлар қаторида партиямизнинг бир гуруҳ фаоллари ҳам ўрин олган.

Рўйхат: https://uzlidep.uz/news-of-party/14067

#uzlidep #8mart #muokofot

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP ва “Миллий тикланиш” фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

#uzlidep #fraksiya #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Тадбиркорлик эркинлиги кафолатлари кенгаяди.

Партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифларимиз қаторида банк амалиётлари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши бўйича норма ҳам ўз аксини топмоқда.

Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатлари Конституцияда белгиланиши жудаям тўғри бўлаяпти. Ҳозирда асосий қонунимиз билан банк омонатлари кафолатланган бўлса, эндиликда банк амалиётлари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши Конституцияда белгиланиши халқаро нормаларга ҳам мос келади.

Конституция лойиҳасини партиямиз вакиллари билан бирга қўллаб-қувватлаб, бутун электоратни референдумда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Мамлакатимизнинг янгиланган Конституцияси орқали барқарорлик ва ислоҳотлар бардавомлиги таъминланишига ишончимиз комил!

@a_xaitov
Аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти

O‘zLiDeP ва партиянинг парламентдаги фракцияси оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни – эзгулик ва гўзаллик байрами билан муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ айёмда опа-сингилларимизга энг самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Президентимиз кеча Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билимли, истеъдодли, фаол ва фидойи аёлларимизни Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, дея таърифлади. Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ташаббускор, ишбилармон, фермер ва депутат аёлларининг борлиги бизга юксак фахр-ифтихор туйғуларини бағишламоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тобора кўпроқ эъзозланаётгани, қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.

O‘zLiDeP ҳам давлатимиз сиёсатига ҳамоҳанг иш юритиб, дастурий мақсадларини амалга ошириш – хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш борасида қизғин фаолият олиб боряпти.

Тилагимиз — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Зеро, аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти. Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Актам ХАИТОВ
,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Олийгоҳларда таҳсил олаётгпн хотин-қизлар сони қарийб беш баробарга ошган.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбари Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилган.

"Агар бундан 6 йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар хотин-қиз таҳсил олган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам қарийб 5 баробар кўпайиб, 500 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу борада қизларимизнинг улуши 50 фоизга етгани тарихимизда мисли кўрилмаган натижадир"- дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Дунёда чуқур иқтисодий инқироз давом этаётган ҳозирги кунда, қанчалик қийин бўлмасин, зарур маблағ ва имкониятларни топиб амалга ошираётган бундай саъй-ҳаракатлар албатта ўз натижасини бериши таъкилланган.

Давлат томонидан хотин-қизларнинг олий маълумот олишлари рағбатлантирилиб, молиявий қўллаб-қувватланмоқда.

Маълум қилинишича, янги тартибга мувофиқ магистратурада ўқиётган 10 мингдан ортиқ талаба қизлар учун 68 миллиард сўмдан зиёд контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилган, 65 мингдан кўпроқ талаба хотин-қизларга 727 миллиард сўмга яқин фоизсиз таълим кредити ажратилган.

@a_xaitov

☝️ Bugun, 9 mart kuni soat 15:00 da Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tadi. Unda “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy qonuni loyihasi muhokama qilinadi.

👉 Mazkur tadbir “O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” telekanallari, Oliy Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatiladi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: O’zLiDeP фракцияси, 2300дан ортиқ жойлардаги депутатларимиз, БПТлар, фаол аъзоларимиз асосий Қонунимизни такомиллаштиришда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этамиз

Партиямизнинг 14 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларининг барчасида, корхона ва ташкилотларда муҳокамалар ўтказилди

Партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб берилган кўплаб таклифлар қонун лойиҳасида акс этди

Лойиҳада ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлигининг алоҳида белгиланаётганлиги жуда кўп тадбиркорлар учун тарихий адолатни юзага чиқаряпти

Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий эркин ҳаракатланишининг Конституцияда белгиланиши тадбиркорлар учун жуда муҳим норма

41-моддада ҳам банк амалиёти, ҳам ҳисобварақларининг сир тутилиши кафолатланиши ҳам халқаро нормаларга жавоб беряпти

Янгиланаётган Конституциямиз “Инсон қадри учун” йўналтирилган ислоҳотларга тўла мос келади, партиямиз электорати хоҳишини ифода этади

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
➡️ Ўзбекистонда Мақбул қишлоқ хўжалиги экологик амалиёт (GAEP) стандарти жорий этилади

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Мақбул қишлоқ хўжалиги экологик амалиёт (GAEP) стандартини жорий этишни ташкил қилиш ва мониторингини юритишга доир учрашув бўлиб ўтди.
Унда соҳага тегишли вазирлик, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар мамлакатимизда Мақбул қишлоқ хўжалиги экологик амалиёт(GAEP)ини қишлоқ хўжалиги ташкилотларида жорий этиш ҳамда доимий мониторингини юритиш тартибларини келишиб олди.

Батафсил: 🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Маҳаллий давлат ҳокимияти бошқарувига оид муҳим норма янгиланаётган Конституцияда назарда тутилаяпти.

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида янгиланаётган Конституция лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Куни кеча 9 март куни депутатларнинг қизғин муҳокамалари бўлиб ўтди. Бугун ҳам давом этади.

Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти бошқарувига оид нормани қўллаш борасида норма киритилган.

Маҳаллий ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашлари раиси сифатида фаолият юритиши мумкин эмаслигига оид норма Конституция лойиҳасида ўз аксини топди. Бу анча вақтдан буён кутилган ислоҳотлардан бири.

Кенгаш раиси ва ҳокимнинг алоҳида-алоҳида мансабдор шахслар сифатида белгилаш бу – маҳаллий даражада ҳокимиятлар мувозанатини таъминлаш йўли бўлади.

Шу билан бирга, мамлакатдаги сиёсий-ҳуқуқий жараёнларни инобатга олиб, ушбу муҳим нормани икки босқичда амалга оширишни таклиф қилинаяпти:

дастлабки босқичда вилоятлар даражасида, яъни халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун - 2024 йилнинг октябр ойидан бошлаб, яъни навбатдаги сайловдан кейин татбиқ этиш;

кейинги босқичда: 200 дан ортиқ туман ва шаҳарлар даражасида ҳокимлар ва кенгаш раиси ваколатини ажратишни 2026 йил 1 январдан жорий этиш.

Туман даражасида жорий этишни 2026 йил 1 январдан амалга ошириш вилоятлар тажрибасини ўрганиш, хато ва камчиликлардан чуқур хулоса чиқариш, айрим ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга имкон беради.

Ислоҳотнинг бу каби эволюцион имплементацияси – тарихий хатоларга йўл қўйилмаслик кафолати бўлади.

@a_xaitov
👉 “XXI asr” газетасининг 2023 йил 10 март сонида партия фаолиятига оид муҳим тадбирлар, партия фаоллари ва депутатларнинг муносабатлари чоп этилди.

#uzlidep #matbuot

O'zLiDeP расмий канали
#Live

☝️ Majlisda Konstitutsiyaviy qonun loyihasini ishlab chiqishda eng yaxshi takliflarni ilgari surgan bir qator faol fuqarolar ham ishtirok etmoqdalar.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#Live

Majlisda Konstitutsiyaviy qonun loyihasining o‘tish qoidalari moddama-modda muhokama qilindi. Mazkur qoidalar bilan Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgartish va qo‘shimchalarning kuchga kirishi muddatlari va tartibi batafsil belgilangan.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV