Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13948

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар, тижорат банклари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида экин майдонларидан самарали фойдаланиш ва томорқа хўжалигини ривожлантириш бўйича Пешкў туманининг “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи деҳқончиликда юқори натижаларга эришаётган Мустақим Тошев хонадонида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Аввалроқ, Мустақим акага Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиши натижасида барпо этилган иссиқхонада карам ва картошка етиштириб келмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | ЎзЛиДеП пресс клубининг навбатдаги сессияси
#16feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
☑️ “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган қарорига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Қарорга кўра шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Яшил энергия” компанияси ташкил этилди.

@a_xaitov
Ер участкаларини хусусийлаштириш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13970

2022 йилнинг бошидан бугунги кунга қадар “Ерелектрон” ахборот тизимига жами 90,8 мингта (5 827 гектар) бўш ер участкалари бўйича таклифлар киритилиб, шундан 59,1 мингтаси (3 589,7 гектар) 1,71 трлн сўм бошланғич нархда аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдоларида бошланғич нархи 695,6 млрд сўм бўлган 14,9 мингта (1 304,5 гектар) ер участкалари 1,11 трлн сўмга сотилган ва 614 млрд сўм тўловлар амалга оширилган. Қолган маблағларни бўлиб тўлаш бўйича жараёнлар олиб борилмоқда.

“Yerxususiylashtirish” ААТда ер участкасининг кадастр рақами билан биргаликда унинг локацияси орқали аниқ координаталарини белгилаш, иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги паст бўлган ерларни аукционга чиқариш ҳолатлари мавжудлиги, электрон платформаларнинг мураккаблиги, айниқса, тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғри йўлга қўйилмагани айтилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Кластерлар халқпарвар бўлиши керак

Шу йилнинг 17 февраль куни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида кластерлар ва қатор илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Мен ҳам қатнашдим.

Мулоқотда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Кластерлар раҳбарлари бугунги натижалари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли эканини, бунга жавобан ишсизликни камайтириш бўйича ўзларига масъулият олишини таъкидлашди.

- Барча ислоҳотларимиздан пировард мақсад - халқимизнинг даромадини ошириш. Камбағалликни йўқ қилиб, аҳолининг харид қобилиятини оширсак, тадбиркорларнинг иши ҳам ривожланади. Беш йил олдин Бухоро қандай эди, ҳозир қандай? Шу суръатда давом этса, яна беш йилдан кейин натижалар бундан-да яхши бўлади. Чунки шундай буюк, меҳнаткаш халқимиз бор, - деди давлатимиз раҳбари.

Муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В УзЛиДеП проходит республиканский этап выборов в Молодежный парламент

#uzlidep #YoshlarParlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди - Президент Шофиркон туманидаги тикувчилик корхонасига борди

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида Шофиркон туманидаги “Бухара Азтекс” тикувчилик корхонасига борди.

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ерда пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилган. Шу боис маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоизга етган.

Лойиҳанинг қиймати 8,7 миллион доллар.

Корхонада йилига 16 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

#Prezident #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP етакчиси ва депутатлар талаба ёшлар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13959

Давра суҳбати давомида университет префоссор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшларининг бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

#uzlidep #Yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Бухорода тадбиркорлик ривожлантирилади.

Шу йилнинг 17 февраль куни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилиш аввалида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар:

👉🏼 Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон ипак тола”,
👉🏼 Бухоро шаҳридаги “Лайхтер Камалак Текстайлен”,
👉🏼 Жондор туманидаги “Аржумандбону чорваси”,
👉🏼 Ғиждувон туманидаги “Усмон Шер Шамшод”,
👉🏼 Ромитан туманидаги “ВБМ Ромитекс” корхоналари
👉🏼 Бухоро шаҳридаги тўрт юлдузли меҳмонхонадир.

Ипакчилик, тўқимачилик, паррандачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва туризм тармоқларига ихтисослашган бу мажмуаларда 3 минг 500 та янги иш ўрни очилмоқда. Умуман, буларнинг натижасида вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилади.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Видеоалоқа орқали уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Жорий йилда Бухорода 880 миллион долларлик 703 та корхонани ишга тушириб, 15 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга 220 миллион доллар кредит ва инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилмоқда.

Президент ҳар бир туман ҳокимига қўшимча захира топиб, яна камида 50 миллион доллар инвестиция олиб келиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

@a_xaitov