Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.5K subscribers
9.71K photos
2.02K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Сирдарёда ташкил қилинган йирик корхоналар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиляпти

Батафсил

Актам Хаитов Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқсодий ўсиш кўрсаткичлари, янгидан ташкил қилинган корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар ва аҳоли томорқаларни кўздан кечирди.

Корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган. Корхона 33 миллион AҚШ доллари, шундан 16 миллион 500 минг AҚШ доллари “Миллий банк” кредит маблағлари ҳисобига барпо этилди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бугунги кунда Хитой ҳамда Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Бугунги кунда мазкур корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилоти фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, партия тарғиботида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

#uzlidep #Xaitov #korxona

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нишонда “Иссиқхона маҳорат мактаби” ташкил этилади

Нишон туманидаги “Жануб машъали” МФЙда яшовчи Алишер Тўйчиев томорқачилик фаолиятини 2010 йилда 4 сотих майдонда помидор экишдан бошлаб, биринчи йилни ўзида даромад қилган эди.

Ҳозирги кунга намунали томорқачи 30 сотих майдонда 6,5 минг “ведронар” навли булғор қалампири экиб, 10 тоннага яқин маҳсулот етиштириб, 150 миллион сўм соф фойда олмоқда.

Ишчи гуруҳи раҳбари Актам Хаитов туман сектор раҳбарлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддиларига Алишер Тўйчиевнинг тажрибасини оммалаштириб мақсадида туманда “Иссиқхона маҳорат мактаби” яратиш бўйича кўрсатма берди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП ва Кенгаш фаоллари билан бирга  Нишон туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги сохасидаги тадбиркор деҳқонлар билан учрашдик, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитдик. Лавҳа шу ҳақида👆.

Нишон туманидаги “Жануб машъали” МФЙда яшовчи Алишер Тўйчиев томорқачилик фаолиятини 2010 йилда 4 сотих майдонда помидор экишдан бошлаб, биринчи йилни ўзида даромад қилган эди.

Ҳозирги кунга намунали томорқачи 30 сотих майдонда 6,5 минг “ведронар” навли булғор қалампири экиб, 10 тоннага яқин маҳсулот етиштириб, 150 миллион сўм соф фойда олмоқда.

Ишчи гуруҳимиз туман сектор раҳбарлари, партиямиз фаоллари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари билан биргаликда муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар белгилади.

Хусусан намунали тадбиркор деҳқон Алишер Тўйчиевнинг тажрибасини оммалаштириш мақсадида туманда “Иссиқхона маҳорат мактаби” ташкил этилади.

@a_xaitov
Ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорлик ривожланади

👉 Батафсил

Икки давлат раҳбари шунингдек, минтақавий тузилмалар доирасида ҳамда халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик, ҳозирги кун таҳдид ва зиддиятларига самарали қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди. Кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишлар тасдиқланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатларимиз қатор муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Жумладан:

Барча сайловчилар манфаатига дахлдор бўлган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда олдинги муҳокамада кўтарилган саволларга эътибор қаратилди.
Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси ялпи мажлисда кўриб чиқилади;

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан муҳокама жараёнида таклифлар билдирилди ва шу асосда ялпи мажлисда кўриб чиқиш масаласи маъқулланди.

Шунингдек, партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар манфаатига хизмат қилувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда ҳам қўллаб-қувватланди.

@a_xaitov
☑️ Насос орқали суғориладиган ерларда электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

@a_xaitov