Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорлик ривожланади.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давомида ўтказилган учрашувда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга экани қайд этилди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш, “Андижон-Ўш-Иркиштом” автомобиль йўлининг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, шу мақсадда қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Музокараларда энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Гидроэнергетикадаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 қурилиши борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Музокаралар якунида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация бўлди. Бу, давлатимиз раҳбари қайд этганидек,  мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожида янги даврнинг бошланишидир.

Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш мазкур алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

- Бошқа ҳеч бир мамлакат билан бундай ноёб мулоқот майдонига ўхшаши йўқ, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўш шаҳрида реконструкцияси якунига етаётган Ўзбек мусиқали драма театри қардош халқларимиз ўртасидаги дўстликнинг ёрқин рамзи бўлиши таъкидланди.

@a_xaitov
#Республика ишчи гуруҳи Гулистон туманида

“Ахмад Яссавий” маҳалласи яшовчи Қосимов Толибжон ака иситиш тизимисиз 5,5 сотих иссиқхонада редиска, исмалоқ, помидор ва булғор қалампирини “Феррари” навини экиб, йилига уч марта ҳосил олмоқда.

“Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби шу йилги аномал совуқ вақтида иссиқхонадаги кўчатларни сақлаб қолиш мақсадида, иссиқхона ичидан кичик бурчак ажратиб, салафан билан ажратиб, стилажлар остига электрон “тёплый пол” иситиш тизимини тўшаб, кўчатларни сақлаб қолиб, янги мавсумда экишга тайёрламоқда.

Қосимов Толибжон хонадонида вилоят ҳокими Махмудалиев Акмалжон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Актам Хаитов, туман ҳокими, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштироки семинар бўлиб ўтди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
👉 O‘zLiDePнинг ҳафта давомидаги энг муҳим янгиликлар дайжести

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
БУ ШУНЧАКИ САЙЛОВ ЭМАС

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13837

Сайлов жараёнининг иккинчи босқичида партиядан Ёшлар парламентига аъзолик учун номзодларнинг қонунчилик соҳасидаги билим ва тажрибаси аниқланади.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарёда ташкил қилинган йирик корхоналар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиляпти

Батафсил

Актам Хаитов Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқсодий ўсиш кўрсаткичлари, янгидан ташкил қилинган корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар ва аҳоли томорқаларни кўздан кечирди.

Корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган. Корхона 33 миллион AҚШ доллари, шундан 16 миллион 500 минг AҚШ доллари “Миллий банк” кредит маблағлари ҳисобига барпо этилди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бугунги кунда Хитой ҳамда Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Бугунги кунда мазкур корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилоти фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, партия тарғиботида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

#uzlidep #Xaitov #korxona

@uzlidep