Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#Республика ишчи гуруҳи Сирдарё туманида

Ишчи гуруҳи ШҲТ қишлоқ хўжалиги базаси негизида ташкил этилган “Agro eco technology” Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонасининг тажриба даласида бўлиб, Хитой давлатидан келтирилган “Лук-поре́й”, ёки “Марварид пиёз” навини 27 гектар ер майдонида экилган, ўртача 1 гектардан 25-30 центнердан ҳосил олиш мумкин.

“Марварид пиёз” февраль ойининг иккичи ярмидан қазиб олиниб, ички ва ташқи бозорларга етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокимияти ва бошқа масъул ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳи жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Деҳқон хўжаликлари учун аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Шу борада давлат раҳбари шу йил 25 январда ўтказган мажлисда масьулларга топшириқлар берилди. Жумладан:

👉 ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

👉 ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Деҳқон хўжаликлари қонунга мувофиқ тадбиркорлик субьектлари ҳисобланади.

@a_xaitov
O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши партиянинг ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13832

Жойларда депутатлар билан ҳамкорликда ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олиб уларни муаммоли масалаларини ҳал этилишида ҳамда маҳалла ҳудудида бепул тиббий кўриклар ташкил этишда камтарона ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ўтган йили 7 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилалар вакилларидан жами 576 нафари бепул кўрикдан ўтказилди. Бу борадаги эзгу ишларимиз жорий йилда ҳам самарали давом эттирилади.

#uzlidep #faxriylarkengashi

O'zLiDeP расмий канали
Деҳқон хўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13834

Яна бир қулайлик шундан иборатки, кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилиши белгиланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини оширишда кластернинг ўрни

Хатирчи туманида 12 та йўналишни ўз ичига қамраб олган "Янгирабод томорқа хизмати кластери" фаолиятини бошлади

Айни вақтда ушбу кластердаги 500 тонналик музлаткичда 85 тонна олма, 35 тонна узум ва 15 тонна сабзи сақланмоқда. Маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга сотилмоқда.

Шунингдек, кластер 10 мингта хонадон билан турли йўналишларда шартномалар тузган.

Кам таъминланган хонадонларга мевали дархтлар кўчатлари ва турли техникалар тарқатилди

15 та артизан қудуқлари қазилиб, фойдаланишга топширилди

#uzlidep #tomorqa #klaster

O'zLiDeP расмий канали
Сирдарё тумани “Қуёш” МФЙдаги Коинот кўчасида яшовчи тажрибали томорқачи Узайиров Жасурбек фаолияти билан танишилди.

Жасурбек ёш бўлишига қарамасдан 6 йилдан буён 8 сотихлик иссиқхонада 250 минг дона помидор кўчатлари “Жалила” “Бигсара” ва “Адриатика” навларини парваришлаб келмоқда. Ўртача 60-65 кунда кўчат ҳолатига келтириб, аҳолига ва бошқа иссиқхоначиларга етказиб берилмоқда. Йилига ўртача 3 марта ҳосил ва
140 млн сўм атрофида соф даромад олмоқда.

O'zLiDeP ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокимилиги ва бошқа масъул ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ мазкур иссиқхона фаолияти билан танишди.

#uzlidep #issiqxona

O'zLiDeP расмий канали
2022 йилда инвестиция дастурлари доирасида 12,6 мингта лойиҳа ишга туширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари 2022 йилги Давлат дастурининг ижросига бағишланган йиғилишда асосий эътиборни партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, туризм ва инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга қаратди.

📍 https://uza.uz/posts/449031

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
☑️ Чегара тўғрисидаги шартнома қардош халқларимиз томонидан кўтаринки руҳ билан қабул қилинди.

Шу йилнинг 26-27 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасида бўлди.

Ташриф давомида икки мамлакат раҳбарлари тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашувлар ўтказдилар.

Томонлар ўзаро стратегик шерикликни чуқурлаштириш борасида биргаликда ишлашга қатъий интилишини билдирдилар. Мамлакатларимиз ўртасида тузилган Чегара тўғрисидаги шартнома қардош халқларимиз томонидан кўтаринки руҳ билан қабул қилингани таъкидланди.

Ташрифдан аввал ўтказилган бизнес-форум доирасида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик салмоқли шартномалар тўплами имзоланди. Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини қайд этди. Бу, биринчи навбатда, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтиришдир.

Шу мақсадда томонлар учинчи мамлакатлардан импорт ўрнини ўз ишлаб чиқарувчиларимизнинг арзон маҳсулотлари билан тўлдириш, шунингдек, икки мамлакат пойтахтларида савдо марказларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар.

Мамлакатимиз етакчиси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида қайд этди.

Интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, картошка, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга туширишга қаратилган агрокооперация дастурини амалга ошириш шу мақсадларга хизмат қилади.

@a_xaitov
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13838

O'zLiDeP ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Аёллар қаноти”нинг ҳудудий Кенгашлардаги барча фаоллари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари учун Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устуворликларга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar #murojaatnoma

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишнинг қаҳратон кунларида кўмир ва ўтинда иссиқхонани иситиб, маҳсулот етиштираетган Касбилик деҳқонлар

“Месит” маҳалласида фаолият олиб бораётган Темирмалик Нормўминов хонадонида 6 йилдан буён 60 сотихлик иссиқхонани 15 сотихда помидорнинг “аламина” навини етиштириб, йилига 100 миллион сўм даромад олияпти.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Актам Хаитов: "Месит" маҳалласидаги иссиқхоначиларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кооперацияси” ташкил этилишини билдирди. Кооперацияга тадбиркорлар томонидан маблағ қўйилиб, ким иш бошласа унга ёрдам сифатида берилади. У эса олган даромадидан қайтаради. Шу тариқа ёш тадбиркорларга ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари учун кўмак берилади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube