Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Бугун 17 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Кейинги пайтларда истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда. Лекин амалдаги қонунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити бериш чекланган. Бу эса аҳолининг ўз ҳисобидан кредит эвазига харид қиладиган маҳсулотини танлаш имкониятини камайтириши билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келаётганди.

Мазкур қонун лойиҳаси “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан  хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми кенгайтирилмоқда. Яъни, ҳужжат билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат берилаяпти.

Мажлисда депутатлар таклифи асосида такомиллашган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Қонун лойихаси Сенатга юборилади.

@a_xaitov
☑️ Илғор тажрибаларни татбиқ этиш борасида манфаатли ҳамкорлик мустаҳкамланади.

Шу кунларда давлатимиз раҳбарининг Сингапур мамлакатига ташрифи халқимизнинг фаол қатлами ва дуне жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Бу бежиз эмас.

Сингапур аҳолиси (6 млн киши) ва ҳудуди (1 минг км квадратга етмайди) анча кичик бўлишига қарамасдан, Осиё-Тинч океани минтақасининг иқтисодий марказига айланиб улгурган.

Бу мамлакат электроника, кимё саноати, биотехнологиялар, банк соҳаси, логистика ва транспорт машинасозлиги соҳасида катта муваффақиятларга эришган. Ялпи ички маҳсулоти ҳажми қарийб 400 млрд доллар бўлган йирик иқтисодий салоҳиятли мамлакатлардан бири. Бежизга Осие мўжизасини намоен этаетган давлатлар сирасига киритилмаган.

Ушбу мамлакат тажрибасини ўрганиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш тез сурьатларда ривожланиб бораетган Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятли ва фойдали.

Давлатимиз раҳбари Сингапур Президенти, Бош вазири билан музокаралар ўтказган.

Президентимиз Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Биринчидан, инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. 
Сингапурда туб ислоҳотларни амалга ошириб, бугунги тараққиетини таьминлашга улкан ҳисса қўшган арбоб - Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.

Иккинчидан, Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.

Учинчидан, илғор «яшил» технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг «яшил» ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинган.

Тўртинчидан, шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадамдир.

Бешинчидан, инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ташриф жараенида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган саккизта ҳужжат имзоланган.

Жумладан таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинган. Савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилган.

Сингапур билан ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш ва илғор ютуқларни олиш мамлакатимиз ривожи учун манфаатли бўлади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарали Ўзбекистон-Сингапур саммити икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратди

Плодотворный узбекско-сингапурский саммит заложил прочную основу для дальнейшего расширения и укрепления двустороннего сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ ИНИЦИАТИВЫ УЗБЕКИСТАНА, НАПРАВЛЕННЫЕ НА ПРОДВИЖЕНИЕ ИНТЕРЕСОВ ЧЕЛОВЕКА

В Индии прошел онлайн-саммит «Голос глобального Юга», основной темой которого стал лозунг «Единый голос, единая цель». Мероприятие предусматривало объединение стран для обмена взглядами и приоритетами на общей платформе.

Особое внимание участников саммита вызвало выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, где была дана оценка актуальным тенденциям развития международной ситуации и раскрыты конкретные пути решения приоритетных задач, стоящих перед развивающимися странами.

Проведение крупных международных мероприятий, таких как онлайн-саммит «Голос глобального Юга», выработанные на нем предложения, в том числе основанные на инициативах Узбекистана, послужат продвижению интересов развивающихся стран и достижению Целей устойчивого развития.

Из 10 номера газеты «Правда Востока» от 17 января 2023 года.

@a_xaitov
O'zLiDeP фаоллари “меҳр-саховат улашиш” акциясида фаол қатнашяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13793

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаётган ЙПХ ходимлари, йўлларни қор уюмлари, музлардан тозалаётган ободонлаштириш корхонаси ишчилари учун ташкил этилган “меҳр саховат улашиш” акциясида фаол қатнашмоқдалар. Қарши шаҳрида O'zLiDeP фаоллари томонидан аёз заҳрини сочиб турган совуқ кунларда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган соҳа ходимлари ва аҳолига иссиқ қаҳва улашилди.

#uzlidep #mehrulashib

O'zLiDeP расмий канали
"Янги Ўзбекистон", "Халқ сўзи" ва "Правда Востока" газеталарида партия фаоллари ва депутатларнинг мақола ва муносабатлари чоп этилди.

Актам ХАИТОВ
ИНИТИЦИАТИВЫ УЗБЕКИСТАНА, НАПРАВЛЕННЫЕ НА ПРОДВИЖЕНИЕ ИНТЕРЕСОВ ЧЕЛОВЕКА

Феруза НИҒМАТОВА
АНИҚ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ

Қиёмиддин Назаров
МУРОЖААТНОМА ФЕНОМЕНИ

#uzlidep #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
“O‘zLiDeP YOSHLAR MINBARI” телеграм гуруҳида 130 дан ошиқ турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди ва аксариятига тезкор ечим топилди:

Жавлон Ҳусанов светофор анчадан бери ишламаётгани юзасидан мурожаати ижобий ҳал этилди.

Карманалик Шаҳноза Ражабованинг контракт пулининг ярми тўлаб берилди.

Қизириқлик Саида Тойлоқовага субсидия асосида тикув машинаси ажратилди.

Олтинсойлик Ш.Маматовга ткълим кредити ажратилди.

Қорақалпоғистонлик Нурбатир Эдилбеков чилангарлик йўналишида қўшимча таълим оладиган бўлди.

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/13807

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP расмий канали
Ургутда меҳр ва саховат ишлари амалга оширилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13803

Жамшид Хайдаров раҳбарлигидаги "Ургут" эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган O'zLiDeP фаоллари бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ижтимоий соҳа объектлари (мактаблар), кам таъминлаган хонадонларга ҳамда вилоят ва туманда ташкил қилинган штабларга турли хилдаги ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

#uzlidep #mehrulashib

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фракцияси аъзолари уйма-уй юриб аҳоли ҳолидан хабар олмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13800

O'zLiDeP фракцияси аъзоси Дурбек Ахмедов пойтахтимизнитнг Учтепа туманида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб боряпти.

Халқ вакили аҳолини энергия ресурслари ва газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамроҳлигида уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишмоқда.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли мурожаатлари ўрганиляпти

👉 Батафсил

O'zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари совуқ об-ҳаво туфайли вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида
аҳоли мурожаатларини ўрганяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Нишон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида бўлди.

У ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Мазкур тиббиёт масканида иссиқлик таъминоти, узлуксиз электр энергияси билан таъминлаганлик даражасини ўрганди.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали