Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.83K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Тадбиркорларнинг тижорат банкларидан оладиган кредитлари фоизини пасайтириш учун компенсация бериш амалиёти 2023 йилда давом эттирилади.

Мазкур мақсадларга маблағ ажратилиши "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни"да назарда тутилган.

Маълумот учун: ушбу қонун Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатда маъқуллангач, Президент томонидан 2022 йил 30 декабрда имзоланган. 2023 йил 1 январдан кучга кирди (ЎРҚ - 813 сонли).

2023 йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 1 трлн 323 млрд 553 млн сўм маблағлари тадбиркорларнинг тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация беришга йўналтирилади.

Мазкур жамғарма маблағлари тадбиркорларга тижорат банкларидан кредит олиш, шу орқали янги лойиҳаларни амалга оширишга қулайлик яратади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партиямизнинг дастурий мақсадлардан ҳисобланади.

Шу боисдан Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан кўзда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назоратга олади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқада маҳсулот етиштириш орқали оила даромадини кўпайтириш имконияти кенгайиб бормоқда.

Бунга шароит берадиган қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди, имтиёзлар яратилди.
Хусусан "Томорқа хўжаликлари тўғрисида" қонун қабул қилинди, Солиқ кодекси ўзгарди. Фермерлар Кенгаши хузуридаги жамғармадан миллиардлаб маблағлар ажратилаяпти.

Муҳими томорқа ер эгаларининг дунёқараши ўзгарди, ерга меҳнат қилишдан манфаатдор бўлишаяпти, уларнинг билими, тажрибаси ва кўникмалари ошиб бораяпти. Айниқса оиладаги ёшлар, хотин-қизларни банд қилишда томорқа муҳим ўрин тутаяпти.

Жумладан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 августдаги 366-сонли қарорига кўра 2023 йил 1 январдан бошлаб йилига бир базавий ҳисоблаш миқдорида (300 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлаган фуқаролар бир йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, келгусида пенсия таъминоти учун иш стажини ҳисоблашда инобатга олинади.

Лавҳада 9 сотихлик томорқадан 120 миллион сўм даромад  олаётган Андижонлик юртдошимиз тажрибаси.
#3jan #uzbekiston24

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди томорқада меҳнат қилганлар ҳам расмий банд аҳоли тоифасига киради

2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик ва гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Солиқ хавфининг паст даражасини аниқлаш тизимини соддалаштириш ва рақамлаштириш таклиф этилаяпти.

Экспортёр корхоналарга қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.

Қўшилган қиймат солиғини қайтариб олиш учун қуйидаги талаблар қўйилган:
- интизомли солиқ тўловчи бўлишлик;
- экспортёр бўлиши;
- охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган бўлиши;
- охирги бир йил давомида экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаслиги
- товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушган бўлиши.

Интизомли солиқ тўловчи ёки солиқ хавфининг паст даражасига эга солиқ тўловчи сифатида эътироф этилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 595-сонли қарори талабларига асосан 17 та текширув кўрсаткичлари ижобий бўлиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу текширув кўрсаткичлари асосан инсон омили томонидан текширилади ва баҳоланади.

Мутахассислар фикрича, мазкур омилларни таҳлил қилиш кўп вақтни олиши билан бирга, маълумотларни ҳаққоний акс эттириш юзасидан тўлиқ шаффофликни таъминлаш имконини бермайди.

Шу сабабли партиямиз экспертлари томонидан солиқ хавфининг паст даражасини аниқлаш тизимини аввало соддалаштириш, кейин рақамлаштириш таклиф қилинаяпти.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сарҳисоб: Ўзбекистон 2022 йилда хорижга 1 миллиард доллардан кўп бўлган мева-сабзавот экспорт қилди. Бунда томорқачиларнинг ўз ўрни бор. Зеро, тармоқ энди биргина оиланинг тўкинлиги учун эмас, балки хорижга ҳам маҳсулот жўната оладиган манфаатли фаолиятга айланди. Бу тармоқ учун 1 триллиондан кўпроқ маблағ деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Кенгаш тасарруфидаги ҳамда “Томорқа хизмати” ташкилотларни мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожидаги ўрни ҳақида батафсил.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинаяпти.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар партиямизнинг асосий электорати, уларнинг манфаатини кўзлаб яратилаетган шароитлар партиямиз дастурига мос келади.

Экспорт фаолиятини рағбатлантиришга катта эьтибор қаратилаяпти. Ташқи бозорларга кенг йўл очиш, корхоналарга манзилли давлат кўмагини бериш иқтисодиетимизни ривожлантиради, рақобатбардошликни оширади.

Жорий йилда Ҳукуматимизга экспорт ҳажмини 23 млрд долларга етказишдек улкан вазифа белгиланган.

Яқиндагина, 2022 йил 21 декабрда давлатимиз раҳбари имзолаган фармон интизомли экспортер корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Бу борада соҳага масьул ташкилотлар билан бирга партиямиз депутатлари ва фаоллари ҳам жойларда мулоқотлар ўтказиб боришмоқда, кўтарилган саволларга жавоб бериш билан бирга муаммолар ечими устида ҳам иш олиб боришаяпти.

Лавҳада экспорт фаолиятини рағбатлантириш юзасидан яратилган имкониятлар ҳақида муносабат билдирилган.

@a_xaitov
Солиқ хавфининг паст даражасини аниқлаш тизимини соддалаштириш ва рақамлаштириш таклиф этилаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13755

Улкан вазифаларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда экспортчи корхоналарга қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими жорий этилмоқда.

#uzlidep #soliq

O'zLiDeP расмий канали
8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва миллиондан зиёд аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда прокуратура тизими томонидан салмоқли ишлар қилинмоқда.

Прокуратура органлари ходимлари уйма-уй юриб, одамларнинг дардига қулоқ тутиб, уларнинг муаммоларига ечим топаётгани аҳолининг тизимга бўлган ишончини оширмоқда.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризмга қарши курашишга оид қонунчиликни янада такомиллаштиришда прокуратура органлари фаол иштирок этганлигини алоҳида эътироф этамиз.

Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан яна бир бор табриклаб, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишингизда муваффақиятлар тилаймиз.


Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизнинг олтмишдан ортиқ туманида томорқа хизмати корхоналари фаолияти кластер усулида ташкил этилди. Уларга Фермерлар кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 170 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.

Томорқа хизмати кластерлари аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига ўндан ортиқ хизматларни кўрсатади.

Жумладан сифатли уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, техника, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатади, маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотишда кўмаклашади.

Самарқанд вилоятида фаолиятини бошлаган томорқа кластерлари ҳақида лавҳада маълумот берилган.

@a_xaitov
O'zLiDeP фаоллари тадбиркорлар муаммоларини ўрганмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13760

Шароф Рашидов тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида фаолият олиб бораётган ёш тадбиркор Ойбек Давлатов ўз хонадонида мебель ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйган. Айни пайтда бу ерда 5 киши домий иш билан таъминланган.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Маҳалладаги мавжуд муаммолар депутат назоратига олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13765

Адҳам Шодмонов Самарқанд шаҳридаги Имом Восе, Муборак, Ҳилол, Хожа Зудмурод, Сўфи Розиқ, Кўкмачит, Қўшховуз, Абдурахмон Жомий, Боғи Феруза, Фидойилар маҳаллаларида сайловчилар билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.

Учрашувда 15 дан ортиқ муаммолар кўриб чиқилди, баъзи мурожатларни жойига чиқиб ўрганган Адхам Шодмонов одамларнинг яшаш шароити, уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечим изланди.

Сайловчилар билан мулоқот давомида Боғи Феруза маҳалласи фуқаролари мазкур ҳудуддаги аҳолини ичимлик суви ва йўлларни асфалт қилиш мақсадида мурожаат этишди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат "Обод маҳалла" дастури ижросини танқидий ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13763

Абдулла Рузметов Урганч туманида “Обод маҳалла” дастурига кирган “Анжирчи” маҳалласида бўлди.

Маҳаллада 9,3 млрд. сўмга 28 км узунликдаги ичимлик сув тармоқларини қуриш таъмирлаш режалаштирилган. Ўрганишлар жараёнида эски сув қувурлари ва сув қудуғидан сув сизиб чиқиб исроф бўлаётгани аниқланди.

15,3 км узунликдаги ички йўллари таъмирлангани ҳақидаги маълумотлар ҳам халқ нойибини қониқтирмади. Негаки қоғозда ишлар якунланган аммо сифатли амалга оширилмаган.

Шунингдек, электр, тарнсформатор ўрнатиш, йўлларни созлаш ишлари амалга оширилмасдан қолиб кетган.

Урганч шаҳридаги “Наврўз” маҳалласида эса чиқинди ташишга мўлжалланган махсус транспортлар ҳам ўз вақтида чиқиндиларни олиб кетмаслиги аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Дастур доирасида барча ишлар қилинди деганига қарамай, маҳаллада 27 та янги тунги ёритиш устинлари ўрнатилмаганлиги ҳам маълум бўлди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Мактабларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш борасида қарор тайёрланади.

Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида топшириқ берилган.

Хусусан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур  ташаббуси дастлаб Оролбўйи минтақасида жорий этилган бўлиб, эндиликда қарор қабул қилингач, бошқа ҳудуддарда ҳам амалга оширилади. 

@a_xaitov
Педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш таклифи кўриб чиқилаяпти.

ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтиришга қаратилган.

Ўқитувчиларнинг иш самарадорлигини ошириш ва лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифаларга жалб этиш жараёнларига барҳам бериш орқали педагогларнинг жамиятда нуфузини мустаҳкамлаш мақсади назарда тутилган.

Хусусан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексида педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

@a_xaitov