☑️ Ўзаро манфаатли хамкорликни янги босқичга чиқариш учун муҳим келишувлар амалга оширилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланмоқда
Шу йилнинг 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар ўтказди.
Етакчилар ушбу музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.
- Давлат чегараларини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома алоқаларимиз мустаҳкамлигидан далолат беради, минтақада тинчлик ва хавфсизлик мақсадларига хизмат қилади. Чегараларимиз доимо дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаги иқтисодиёт экани, икки мамлакатнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишга эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Хусусан, охирги беш йилда ўзаро савдо ҳажми икки баробардан зиёдга ортди, жорий йил якунида эса беш миллиард долларга яқинлашади. Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали яқин йилларда товар айирбошлашни каррасига ошириш мақсадида Бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш ва қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.
Кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, куни кеча ўтган бизнес форум янги инвестиция битимлари ва савдо шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Яна бир муҳим йўналиш – энергетика. Давлат раҳбарлари энергетика қувватларини модернизация қилиш ва қуриш, геология қидируви ва табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни илгари суришга келишиб олдилар.
Транзит салоҳиятидан фойдаланиш ва уни ошириш ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидан бири сифатида қайд этилди.
Президентлар парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Музокаралар якунида икки давлат ҳукуматларига эришилган барча келишувлар ижросини қатъий назоратга олиш ва тегишли “йўл харитаси”ни келишиш топширилди.
@a_xaitov

Forwarded from Rasul Kusherbayev
Пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда
Бугун Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармон билан экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чораларини жорий этиш назарда тутилмоқда:
✅ Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратиш;
Маълумот учун: амалдаги қонунчиликка мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитни тўлиқ сўндирмаган экспорт қилувчига молиявий ресурслар ажратилмаслиги белгиланган.
2022 йилда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун республика миқёсида 234 та экспортчи корхоналарга 147 млн доллар миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, улар томонидан 444 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.
✅ 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш;
Маълумот учун: 2022 йил январь-ноябрь ойларида 133 млн долларлик, шундан Европа давлатларига 20 млн доллар, Туркияга 3 млн долларлик газлама экспорт қилинган.
Шунингдек, 2022 йил январь-ноябрь республикадан жами 46 минг тонна (260 млн доллар) трикотаж мато экспорт қилинган бўлиб, шундан Европа давлатларига 4,7 минг тонна (30 млн доллар) берилган.
Ушбу давлатлар бозорларининг 5 фоизини эгаллаш учун зарур чоралар кўрилган тақдирда, маҳаллий корхоналар томонидан 900 млн долларлик газлама ва матоларни экспорт қилиш имкониятлари яратилади;
✅ пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги 145-сон Фармонига асосан ўсимлик ёғи экспорти вақтинчалик тақиқланган.
Ховос тyманида “RS SUCCESS AGRO” МЧЖ ҚК томонидан 182 млн евро инвестиция киритиш орқали 120 минг тн каннабис хомашёсини қайта ишловчи мажмуа барпо этилди.
Инвестиция шартномасига мувофиқ, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 50 фоизи экспорт қилиниши лозим.
Ушбу турдаги ўсимлик ёғлари республикада ноанъанавий ёғ маҳсулоти ҳисобланиши, ижтимоий аҳамиятга эга озик-овкат маҳсулотлари турига кирмаслигини хамда ушбу маҳсулотнинг экспорт қилиниши ички бозордаги ёғ маҳсулотлари нархига таъсир қилмаслигини унинг экспортига рухсат берилмоқда.
👉 @deputat_kusherbayev

Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Мамлакатимизга шу йилнинг 21-22 декабр кунлари давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг расмий ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар, келишув ва битимлар ушбу рақамларга чиқиш имконини яратади.

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13714
➖Актам Хаитов Хонқа туманидаги “Хонқа чорва капитал” МЧЖда бўлиб, Мурожаатномада илгари сурилган устувор вазифалар, ташаббуслар хусусида тўхталиб ўтди.
➖Партия етакчиси Мурожаатномада белгилаб берилган барча устувор йўналишларни амалга оширишда партиямиз депутатлари ва кенг жамоатчиликнинг иштироки зарурлигини таъкидлади.
➖Мулоқотдан сўнг партия етакчиси сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган мазкур МЧЖ фаолияти билан танишар экан, бу ерда Италия техналогияси асосида гидропоника усулида етиштирилаётган чорва озуқалари билан қизиқди.
#uzlidep #Murojaatnoma #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

☑️ Мурожаатномада илгари сурилган муҳим ташаббус - Ҳукуматда ихчам бошқарув тизимини жорий этиш ҳақида Президент Фармони эълон қилинди.
2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимлари 30 фоизгача мақбуллаштирилади ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этилади.
https://president.uz/uz/lists/view/5789

☑️ Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг такрорланувчи ваколат ва вазифалари бекор қилинади ҳамда функцияларининг очиқ реестри юритилади.
Бу ҳақида "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарорида белгиланган.
https://president.uz/uz/lists/view/5788
Мазкур қарорда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида барча республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қарийб 5 минг функциялари хатловдан ўтказилганда 500 га яқин такрорланадиган, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган функциялар аниқланганлигини инобатга олган ҳолда республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини (кейинги ўринларда – Функциялар ягона реестри) шакллантириш ва уни доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу қарор билан
2023 йил 1 январдан бошлаб:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади;
уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Мурожаатномада жуда катта эътибор тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни кўпайтириш, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилди
- ҚҚСнинг 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши натижасида тадбиркорларимиз ихтиёрида 13-14 трлн сўм маблағ қолади. Бу эса тадбиркорларга кўпроқ иш ўрни яратишга ва шу орқали камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсизликни камайтиришга имкон беради.
- 2023 йилда 100 минг гектар майдон деҳқон хўжаликларига ажратилиши натижасида 350 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлри ва 1 миллиондан зиёд ёшлар, аёлларнинг меҳнат натижасида даромад олишига шароит яратилади
- Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаттиқ бел боғладик.
#uzlidep #munosabat #murojaatnoma

☑️ Ҳукумат ихчамлашади ва рақамлаштириш кўлами кенгаяди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш борасидаги таклифларини амалга оширишга қаратилган Президент Фармони ва қарори эълон қилинди.
Ҳукумат идораларининг фаолиятини баҳоловчи бош мезон - инсонларни рози қилиш экани, маъмурий ислоҳотлар айнан шу мақсадга йўналтирилгани тушунилади.
Ҳукумат ихчамлашади. Ҳозирги саккиз нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозими ўрнина тўрт нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилган. Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди.
Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмасида ҳам ўзгаришлар, штат бирликларининг жиддий қисқариши амалга оширилади.
Вазирлар мақоми, ваколатлари ўзгаради, уларнинг Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги ошади.
Давлат бошқарувида рақамли бошқарувга ўтиш мақсадида вазирликларнинг буйруқ ва қарорларини “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Байрам ярмаркалари – эл хизматида
📍 https://uza.uz/posts/438444
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

☑️ Давлатимиз раҳбарининг фармони билан 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:
Вазирликлар:
Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;
Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;
Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;
Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;
Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;
Қўмиталар:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;
Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;
Агентликлар:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар
—
Самые важные и яркие события в деятельности Президента Шавката Мирзиёева в 2022 году
@uzlidep

☑️ 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради
Президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:
Қўмиталар:
Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;
Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Агентликлар;
Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
«Ўзархив» агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Инспекциялар:
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
Бошқа органлар:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

☑️ ДОЛЗАРБ ВА ҲАЁТИЙ ВАЗИАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Куни кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди. Бу борада партия таълим сифатини ошириш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши айтилди.
"XXI asr" газетасининг 2022 йил 22 декабрдаги 51-сонида қўшма йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

☑️ Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида учта шамол электр станцияси қурилади.
Шу йилнинг 23 декабрь куни давлатимиз раҳбари Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистон Президентининг жорий йил август ойидаги Саудия Арабистонига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Саудия Арабистонининг 30 дан ортиқ етакчи компанияси иштирокида бугун бўлиб ўтган бизнес форумининг самарали якунлари юксак баҳоланди.
“ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида учта шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими имзолангани тадбирнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.
Музокаралар чоғида Марказий Осиё минтақасида йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бошланган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини жадаллаштириш ва янгиларини тайёрлаш борасидаги, шу жумладан Ишбилармонлар кенгаши доирасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида иссиқхонада маҳсулот етиштириш жараёни билан танишиб, мева-сабзавот кластери, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.
Туман ҳокимлигида ҳудуд фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва туман кенгаши депутатлари иштирокида ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 декабрдаги Праламентга ва халқимизга Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Тумандаги фаол фермер ва томорқачиларни "Илғор фермер" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Пахтачи ҳудудидаги "Тўрткўл кунжут" корхонасида кунжут етиштириш, қадоқлаш ҳамда кунжутни қайта ишлаш жараёни билан танишилди.
Бу борада янгидан ташкил этилган дехқон хўжаликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.
Кенгашимиз Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари агентлиги билан биргаликда дехқон хўжаликларига амалий услубий ёрдам кўрсатади.