Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13546

Пресс клуб давомида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Парламент_ҳафта_ичида

Ҳафта давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги энг муҳим тадбирлар ҳақида

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
☑️ Парламентлараро ҳамкорлик.

Россия давлат думаси раиси В.Володин бошчилигида делегация Ўзбекистонда бўлиб туришибди.

Бугун 27 ноябр куни меҳмонлар Самарқанд шаҳрида Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида диққатга сазовор жойларида, жумладан "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлишган.

Эртага душанба куни Тошкентда, Қонунчилик палатасида икки мамлакат парламентлари раҳбарларининг амалий мулоқотлари бўлади.

Икки мамлакат парламентлари ўртасида фаол ҳамкорлик амалга оширилаётгани давлатлараро муҳим келишувларни амалга оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

@a_xaitov
Forwarded from ⚡⚡
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуйи Чирчиқ туманидаги “Мевазор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган тадбиркор Раимқулов Исатбой ака томорқасида жойлашган 30 сотихли иссиқхонада кўкат етиштириб, йилига 3-4 маротаба ҳосил олишга эришмоқда.

Иссиқхоналар ташкил этиб, эндигана иш бошлаган ёш оилалардан бири Икрамов Валихон биринчи маротаба 1 сотихли иссиқхонада Корея давлатидан келтирилган қулупнай навларини етиштириб, ҳар бир тупидан бир ярим килограммгача ҳосил олмоқда.

Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти мувофиқлаштирилади.

  Президентнинг илгари иккита маслаҳатчиси бошқарган хизматлар бирлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Ушбу янги лавозим қуйидаги иккита маслаҳатчи лавозимларини тугатиш ҳамда уларнинг негизида янги лавозим жорий этиш орқали ташкил этилди:

Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Фармонда янги лавозим ташкил этиш ҳамда унинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

👉 давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш;

👉 давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш;

👉 жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш.

Мазкур ўзгаришлар давлат раҳбари томонидан бошланган шиддатли ислоҳотларга мос бўлиб, энг аввало, давлат органларининг халққа хизмат қилишини таъминлаш, одамларнинг мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлашни назарда тутади.

@a_xaitov
☑️ “ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ КЕРАК...МИ?!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидан эркин фойдаланиши учун кенгроқ имкониятлар яратиш масаласи кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари давлат байроғидан фойдаланишда чекловлар кўплигини таъкидлаб, ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни янада соддалаштириш, миллий байроғимиздан қонунга қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифларни илгари суришди.

Фракция йиғилишида Давлат байроғидан эркин фойдаланиш бўйича депутатлар томонидан билдирилган фикрлар ва якунда қабул қилинган қарор бўйича "XXI asr" газетасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 47-сонида танишишингиз мумкин.
 
@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси
#25nov #uzbekiston24

Ялпи мажлисда Конституциямизга киритиладиган ўзгаришлар борасида ишларнинг бориши муҳокама қилинди.

Умумхалқ муҳокамаси асосида тушган таклифлар асосида ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳасини депутатлар кўриб чиқишди, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Киритиладиган ўзгаришларни амалга оширишнинг механизмлари ишлаб чиқилиши зарурлигига, бу борада иш олиб бориш кераклигига эътибор қаратишди.

Конституциямизни Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт стратегиясидаги устувор мақсадларга мос шиддатли ислоҳотлар ўзанига мувофиқ ўзгартириш заруратини партиямиз фракцияси ташаббус қилган.

Депутатлар асосий қонунимиз лойиҳасини пухта, пишиқ ва халқимиздан тушган таклифлар асосида тайёрлаш ишларини давом эттиришади.

@a_xaitov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял российскую парламентскую делегацию во главе с Председателем Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации Вячеславом Володиным.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌“MINBAR” телекўрсатувининг навбатдаги сонида “Фермерлар фаолияти ислоҳотга муҳтожми?” мавзусида соҳага масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош хуқуқшуноси Чорихон Қодиров иштирок этди

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Мазкур қонунга кўра биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

📌 Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

👉 ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);

👉 бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

👉 белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;

👉 кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;

👉 кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@a_xaitov
O‘zLiDeP конституциявий ислоҳотларга халқимиз, партиямиз электорати талаб-истагидан келиб чиққан ҳолда ёндашяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13577

Конституциямизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч – O’zLiDeP электорати манфаатларига тўла мос.

Партиямиз тадбиркорликни жадал ва кенг миқёсда ривожлантиришни, қанчалик мураккаб бўлмасин, жуда зарур ва ўта муҳим вазифа, деб ҳисоблайди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар катта ишнинг бошланиши. Уларни ҳаётга татбиқ этиш давлат бошқаруви органлари зиммасига жуда катта вазифаларни юклайди. Бу эса, ўз навбатида, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришни талаб этади. Шу боис O'zLiDeP ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш муҳим.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🇺🇿🇹🇷Туркия билан янги лойиҳаларда ҳамкорлик

Дунёда етиштирилаётган жами фундук, гилос, анжир, ўрик каби меваларнинг асосий қисми Туркия давлатида етиштирилишидан кўпчиликнинг хабари бор. Шу боис Ўзбекистон Туркия билан енгил саноат, кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника каби йўналишлар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспортни кенгайтириш борасида кенг ҳамкорлик қилмоқда. Бу борада Истанбул шаҳрида очилган Ўзбек – Турк савдо уйи имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш имконини бериши шубҳасиз.

Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ташкилоти президенти М.Адак раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ижрочи директори ва раис ўринбосари Т.Саттаров билан ҳам мулоқотда бўлди.

Учрашувда ташкилотларнинг асосий вазифалари ва амалга ошираётган дастурлари, қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этишда ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликларида ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва жадаллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

https://uza.uz/uz/posts/turkiya-bilan-yangi-loyihalarda-hamkorlik_430173

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз томонидан 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни ва шу асосда тасдиқланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг айрим бандлари ҳақида Кенгашнинг Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи С.Хатамов томонидан батафсил маълумот.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси ва Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2 миллиард сўм миқдордаги имтиёзли кредити ҳисобидан Косонсой туманида “Косонсой кластер томорқа хизмати” МЧЖ негизида томорқа кластери ташкил этилди.

Кластер ўз фаолият доирасида агротехник хизматлар кўрсатиш, уруғ, кўчат, кимёвий дори сотиш дўкони, кўчатчилик иссиқхонаси, қуритиш цехи, юк сақлаш ва совутгичли омборхона, чорвачилик комплекси, сутни қайта ишлаш цехлари иши йўлга қўйилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube