☑️ Бош қомусимиздаги ўзгаришлар "инсон қадри учун" тамойилини амалга оширишга қаратилган.
Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида таклифларни инобатга олиб амалга оширилаяпти.
Конституциямизни халқимиз таклиф ва истакларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, бугунги шиддатли ислоҳотларнинг ўзанига мослаштириш давр талаби.
Қонунчилик палатасида, унинг масъул қўмиталарида, фракцияларда қизғин муҳокамалар ўтказилмоқда. Конституциявий комиссия билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилган.
Бош қомусимизга таклиф этилган ўзгаришлар қонун лойиҳаси шаклида ишлаб чиқилди, такомилига етказиш жараёнида. Чуқур ва пухта муҳокамалар асосида пишитилмоқда.
Бу борада партиямизнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси навбатдаги муҳокамаларни бугун 24 ноябр куни ташкил этади.
@a_xaitov

Forwarded from Odiljon Tojiyev
Бугун Қонунчилик палатасидаги барча фракцияларда Бош Қомусимизни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилди.
Натижада Конституциямизнинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.
Фракциялар қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Мазкур масала бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисда депутатлар томонидан кўриб чиқилади!
P.S. Мажлисни youtubeдаги саҳифамиз орқали жонли кузатишингиз мумкин!
👉 @odiljon_tojiyev

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13547
➖ O'zLiDeP ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
➖Фракция аъзолари томонидан берилган бир қатор таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топди. Яъни, лойиҳада энди давлатнинг ўзи мулкдорларнинг мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олиши, бу борада давлат тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиши мустаҳкамлаб қўйилди.
#uzlidep #konstitutsiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Ялпи_мажлис
☝️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______________________
☝️ Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV

Фракциялар олдида турган асосий вазифалар белгилаб олинди
2022 йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
2022 йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
☑️ Бугун 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Асосий қонун ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, у озод ва суверен давлатнинг ҳуқуқий асосини яратиш билан бирга, жамиятимизнинг ҳуқуқий тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Ўтган даврда Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар аҳоли фаровонлигини янада оширишда, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишида ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган келгуси беш йилликнинг бош муҳим ҳужжати — Тараққиёт стратегиясида белгиланган халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди.
Шундан келиб чиқиб, Конституциявий ислоҳотларни ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарали ва пухта амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилди ва мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий жараёнда ҳар бир фуқаронинг ўз фикр-мулоҳаларини, таклифларини билдириши учун барча қулайликлар яратиб берилди.
Хусусан, депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фуқаролар иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.

☑️ В ИНТЕРЕСАХ ВЗАИМНОГО ПРОЦВЕТАНИЯ И РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ
Внешнеполитические усилия Узбекистана и Кыргызстана по согласованию вопросов государственной границы направлены на создание для наших братских народов и будущих поколений условий мирного и стабильного сосуществования на приграничных территориях.
Именно поэтому очень важно, что принятие вышеуказанных договора и соглашения проходит на принципах уважения территориальной целостности и с учетом исторических аспектов. Уверены, что эти документы станут выигрышным стратегическим политическим решением обеих сторон, надежной основой дальнейшего развития взаимовыгодных двусторонних отношений и роста динамики плодотворного регионального сотрудничества.
Из 239 номера газеты «Правда Востока» от 23 ноября 2022 года.

☑️ O‘ZLIDEP РАҲБАРИ ОЗАРБОЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШДИ
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовни қабул қилди.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар бўйича "XXI asr" газетасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 47-сонида танишишингиз мумкин.
@a_xaitov
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовни қабул қилди.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар бўйича "XXI asr" газетасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 47-сонида танишишингиз мумкин.
@a_xaitov
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик компания билан учрашув ўтказилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13557
➖Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари O'zLiDeP вакиллари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.
➖Учрашувлар доирасида O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов “Азерсун Ҳолдинг” компаниялар гуруҳи Бош директори, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ассоциацияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Гўзал билан мулоқот ўтказди.
➖Мазкур холдинг Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик ширкат ҳисобланади. Холдингнинг 20 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 35 гектар иссиқхоналари, 4 та чорвачилик фермаси, комбикорм, сут, шакар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ширкатлари мавжуд. 2021 йилдан бошлаб пахта етиштиришни бошлаган.
#uzlidep #uchrashuv #Xaitov

☑️ Шу йилнинг 25 ноябрь куни Навоий шаҳрида давлатимиз раҳбари иштирокида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди.
Унда мен ҳам қатнашдим.
Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланди. Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди.
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги айрим ечимини кутаётган масалаларга тўхталди.
Вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклиги таъкидланди. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.
Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.
Номзод вилоятда тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича режаларини айтди.
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 122 мингта иш ўрни яратиш имкони бор.
📌 Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:
👉 келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;
👉 оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;
👉 Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;
👉 М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;
👉 Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;
👉 20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритишга топшириқ берди.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Навоийни намунавий ҳудудга айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини республика намунавий ҳудудига айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.
👉 https://kun.uz/21399642
Kun.uz расмий канали

Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Конституциявий ислоҳотлар инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади
Етакчи сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари томонидан конституциявий ислоҳотлар бўйича илгари сурган ташаббуслари уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги, умуман, мамлакатимиз олий вакиллик органларидаги алоҳида ўрни ва масъулияти қай даражада ошганлигини аниқ намоён этди.